Latest news

21:30ЖЧ-2026 саралаши. Индонезия Саудия Арабистонини сенсацион тарзда мағлубиятга учратди  3 21:08ЖЧ-2026 саралаши. Қирғиз Республикаси Эронга қарши камбэк қайд этишга яқин келди, аммо якунда барибир мағлуб бўлди  5 20:35ЖЧ саралаши. БАА Қатарга қарши ўйинда тезкор гол киритди (онлайн ҳисоб)  19 20:33КХДР терма жамоаси бош мураббийи: "Ўзбекистонга қарши ўйинларни яхши ўтказдик, аммо..."  14 19:59"Милан" "Монпелье" хавбекини қўлга киритмоқчи  0 19:47Сречко Катанец: "90 дақиқа бир хил ўйнайдиган жамоаларни топиш қийин бўлса керак"  111 19:42Влахович Данияга қарши ўйинда жароҳат олди  0 19:10ЖЧ-2026 саралаши. Сафарда қийинчилик билан уч очко қўлга киритдик  54 18:59ЖЧ-2026 саралаши. Япония сафарда Хитойни ишончли тарзда мағлуб этди  12 18:51Омадимиз келди, Юсуповга эса раҳмат. Ўзбекистон қийинчилик билан КХДРни мағлуб этди  644 17:58ЖЧ-2026 саралаши. Қирғиз Республикаси - Эрон: Асосий таркиблар маълум  7 17:35Буффон: "Неймар бешта "Олтин тўп" ютиши керак эди"  9 16:41Левандовски "Барселона" билан шартномани узайтирмоқчи  4 14:50"Милан" "Реал"да ўйин амалиётига эга бўлмаётган вингерга кўз тикди  6 14:23Скамакка 3 ойдан кейин машғулотларга қайтди  0

"Пахтакор" трансфер масаласи бўйича "Локомотив" ва "Навбаҳор" клубларини огоҳлантирди News

"Пахтакор" трансфер масаласи бўйича "Локомотив" ва "Навбаҳор" клубларини огоҳлантирди

Тошкентнинг "Пахтакор" клуби келаси мавсум учун таркибни кучайтириш мақсадида селекция ишларини бошлаб юборган.

Шу муносабат билан "Пахтакор" жамоаси Суперлигада иштирок этаётган баъзи футболчиларга қизиқиш билдирмоқда.

Хусусан "Локомотив" мудофаа чизиғи вакили Анзур Исмоиловнинг амалдаги жамоаси билан шартномаси йил якунида ниҳоясига етиши муносабати билан "Пахтакор" футболчи билан музокараларга киришган. Бу ҳақда эса клуб "Локо"ни огоҳлантирган ва расмий хат юборган. Шунингдек, "Навбаҳор"да ўйнаётган россиялик футболчилар, Игорь Голбан ва Александр Касьян бўйича ҳам клуб қизиқиш билдирмоқда ва футболчилар билан музокараларга киришишдан олдин "Навбаҳор" клубига огоҳлантириш хати юборган.

Қайд этиш керакки, Голбан ва Касьяннинг ҳам амалдаги шартномаси ҳозирги клуби билан йил якунига қадар мўлжалланган. 

Катта эҳтимол "Пахтакор" клуби марказий ҳимоячилар Голбан ёки Исмоилов вариантидан бирини танлаши мумкин. Келаси мавсумда эса жамоани ҳозирги сербиялик ҳимоячиси, йил якунида шартномаси тугайдиган Марко Симич тарк этиш эҳтимоли юқори. "Пахтакор" эса мазкур футболчининг ўрнига захира излаш ҳаракатида.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йили "Навбаҳор"га огоҳлантириш хати юбормаганлиги айтилган ва кейинчалик амалга оширилган трансфер, яъни Азиз Турғунбоев бўйича машмашали жараён туфайли "Пахтакор" шартнома тузган футболчисини якунда қўлдан чиқарганди. Шу боисдан ҳам энди клуб футболчи билан музокараларга киришишган аввал амалдаги жамоасини огоҳлантириб қўймоқда.

Маълумот ўрнида шуни айтиш керакки, футболчи амалдаги жамоаси билан тузган шартномаси тугашига 6 ойдан кам муддат қолганда бошқа клуб билан музокараларга киришиши ва янги жамоа билан шартнома имзолаш ҳуқуқига эга.

Rating: +33   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика