"Пахтакор": Тарбияланувчиларимиз икки турнирда иштирок этишди
01 apr 2014 15:56
News
"Пахтакор": Тарбияланувчиларимиз икки турнирда иштирок этишди
Аввалги ҳафтада академиямиз тарбияланувчилари икки турнирда қатнашишди.
Улардан биринчиси "Пахтакор"нинг марҳум футболчилари Равил Зокиров ва Мақсуд Шарипов хотирасига бағишлаб ўтказилган турнир бўлиб, унда 2001 йилда таваллуд топган ёш ўйинчилардан иборат жамоалар иштирок этишди. 12 жамоа қатнашган мусобақада Станислав Кудряшов шогирдлари 5-ўринни эгаллашди. Ғолиблик БЎСМ-16 жамоасига насиб қилди. Кучли учликдан "Металлург" ва "Андижон" жамоалари ўрин олишди. Тўртинчи ўрин Бухородан ташриф буюрган ёшлар томонидан банд этилди.
"Бунёдкор" клуби томонидан ўтказилган мусобақада 2000 йилда туғилган футболчилар ўз кучларини синовдан ўтказишди. Мезбонлар турнир ғолибига айланишган бўлса, Сарвар Ҳайдаров бошчилигида қатнашган жамоамиз иккинчи ўриндан жой олди.

Link :
Source : pakhtakor.uz
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments