Latest news

00:47Баҳром Ҳайдаров: "Иккита мағлубиятдан сўнг фожиа ясаш нотўғри"  1 00:45Гвардиола мавсумда 16 та ўйинда мағлуб бўлди. "Ман Сити" устози фаолиятидаги антирекордни янгилади  0 23:38Рўзиқул Бердиев: "Қўқон-1912" анча курашувчан жамоа эканлигини билардик"  3 23:30Саудия Арабистони чемпионати. "Ал Файҳа" сўнгги дақиқаларда урилган голлар эвазига "Ал Ухдуд"ни мағлуб этди, Шукуров 90 дақиқа ўйнади  1 23:17ПСЖ — "Осер". Таркиблар маълум  0 22:46Суперлига. "Шўртан" мавсумдаги илк ғалабасини бир киши кам бўлиб қолган "Андижон" устидан қўлга киритди  79 22:31Англия кубоги. "Манчестер Сити" финалда "Кристал Пэлас"га мағлуб бўлиб, жорий мавсумда соврин ютиш имкониятини қўлдан чиқарди  82 21:51Вадим Абрамов: "Жуда ёмон ўйин намойиш этдик. Мухлислардан узр сўрайман"  3 21:31Улуғбек Бакаев: "Мағлубиятли сериядан сўнг қайд этилган дурангни яхши натижа деб ҳисоблайман"  9 21:20"Ливерпуль" 35 млн евролик трансферни амалга оширмоқда  4 20:57Суперлига. "Қўқон-1912" ўз майдонида "Насаф"га мағлуб бўлди   27 20:42Германия Бундеслигасида 2024/25 йилги мавсум якунланди  3 20:38РПЛ. "Рубин" меҳмонда учта тўп ўтказиб, мағлубиятга учради, Ашурматов бу сафар ҳам захирада қолдирилди  2 20:00Суперлига. Захирадан тушганлар ўзини кўрсатган "Бухоро" – "Динамо" ўйинида жанговар дуранг қайд этилди  24 19:58ОПЛ. "Сумқайит" ўз уйида мағлуб бўлди, "Сабаҳ" меҳмонда дуранг ўйнади  0

"Пахтакор" стадиони ёпилди, клуб қачон уни таъмирдан чиқаради? News

"Пахтакор" стадиони ёпилди, клуб қачон уни таъмирдан чиқаради?

"Пахтакор" - "Олимпик" жамоалари ўртасидаги ўйинни томоша қилиш баҳонасида, "Пахтакор"нинг Қибрайдаги базасига борганимда қизиқ бир воқеага қулоғим чалинди, шу сабабли клубга оид баъзи нарсаларни ёзишга қарор қилдим.

Иккинчи давра "Пахтакор" учун яхши ва ёмон янгилик билан бошланди. Яхшиси жамоа сафи анча иқтидорли ва тажрибали футболчилар билан тўлди. Барқарор ўйин етишмайдиган ёшлар билан тўлган "Пахтакор" ушбу трансферлар орқали янада кучайиши аниқ. Ёмон томони таъмирталаб стадион ПФЛ ва ИИБ томонидан Суперлига ўйинларини ўтказиш учун яроқсиз деб топилди, 2023 йил эса стадион ОЧЛ талабларига жавоб бермагани учун жамоа уй ўйинларини "Бунёдкор" стадионида ўтказганди. 


"Сўнгги марта 2008 йил таъмирланган бу арена бугун аянчли аҳволга келиб улгурган. Бу ерда мухлислар учун деярли шароит йўқ. Жамоа "Жар" ёки "Бунёдкор" стадионида ўйнаса, Марказий стадионга нисбатан анча кўп мухлис ташриф буюради. Шундан келиб чиқиб айтиш мумкинки, клуб мухлислари бу стадионда футбол кўришни хуш кўрмайдилар, албатта у янгиланмаса.

2023 йил ўрталарига келиб "Пахтакор" клубини "AKFA Нolding"га ўтиши ҳақидаги хабарлар чиқди ва кўп ўтмай бу лойиҳа тўхтатилганлиги ҳақида эълон берилди. Сабаб сифатида эса омма қаршилик қилгани кўрсатилди. 

Клуб "AKFA Нolding" компаниясига ўтар чоғи, айрим нотўғри талқин қилинган маълумотлар асосида бу ишни тўхтатишди. Агар 2023 йилги режа ўз кучида қолганида бугун биз сизлар билан Қибрайда замонавий базани очилиш маросими ҳақида гаплашаётган бўлар эдик. Биринчи босқичда Қибрайдаги спорт мажмуамизда асосий таркиб ва ёшлар жамоамиз учун замонавий шароит, фарм клубимиз учун ётоқхона ва 120 нафар тарбияланувчига мўлжалланган академия барпо этилиши керак эди. Ундан ташқари, Қибрайдаги стадион "Жар" стадионига ўхшатилиши ва 2024 йил жамоамиз уй учрашувларини ана шу ерда ўтказиб турган ҳолда "Пахтакор" Марказий стадионида катта реконструкция ишлари олиб борилиши кўзда тутилганди. Кўпчилик ўйлаганидек "Пахтакор" тўлиқ бузилиб, бизнес марказлар қурилмас эди. Стадион тўлиқ капитал таъмирдан ўтказилиб, ташқи дарвозаларни олиб ташлаб, аҳолининг сайр қилиши учун аъло ҳолатга келтирилиши лозим эди. Яна бир катта қурилиш Чилонзор академиясида режа қилинганди. У ерда 5 ёшдан 12 ёшгача бўлган футболчилар учун замонавий инфратузилма яратилиши керак эди. Ҳозир бу стадиондаги сунъий майдон футболчиларимизнинг турли жароҳатларига сабаб бўляпти. Буни академиямизга келиб ўйнайдиган жамоалар ҳам яхши биладилар. Афсус, битта нотўғри ахборот мана шундай чиройли лойиҳаларга нуқта қўйди" - дея фикр билдирди "Пахтакор" матбуот котиби Беҳзод Назаров.


Бугунги ўзбек футболида клубини сотиб оламан деган ҳусусий ҳомийни топиш қийин масала. "Обод" клубидан кейин "Турон" қандай қийинчиликларни бошидан кечириб, якунда катта аренани тарк этишди. Ўзбекистонда футбол клубини сотиб олган киши фақат "касал" бўлиши мумкин, бизнес нуқтаи назаридан бу ерда даромад қилиб бўлмайди. На трансляция, на футболчиларнинг савдоси, на маркетинг томондан инвесторлар учун бизнинг клублар қизиқарли лойиҳа ҳисобланмайди.


Асл эгаси Тошкент шаҳар ҳокимлиги бўлган "Пахтакор" учун пойтахт деярли маблағ ажратмаётгани ҳақида маълумот мавжуд. Жаҳонгир Ортиқхўжаев аллақачон сиёсатдан ташқарида бўлса-да, "АКФА" компанияси жамоага маблағ ажратишда давом этяпти. Пул бўлмаса клуб қандай қилиб "Олимпик"нинг энг тажрибали футболчиларини харид қилди? Бу ўйинчилар учун "Навбаҳор", "Насаф" ва "Нефтчи" каби жамоалар ҳам катта қизиқиш билдиришди, улар таклиф қилган маблағ "Пахтакор"никидан катта эди. Футболчилар "Пахтакор" жамоасини танлашганига асосий сабаб, жамоанинг Элит Осиё Чемпионлар лигасида иштироки эканлигининг эҳтимоли юқори. Бу катта бозор, бу мусобақа биринчи маротаба ўтказилади ва у қандай бўлишини биргаликда кўрамиз. Энди бор диққат марказимизда айрим гуруҳлар эмас, балки бутун мусобақа туради. Хабарингиз бор, янги ОЧЛда гуруҳ ўйинлари бўлмайди, 12 та жамоа ўзаро 8 та ўйинда қатнашади. Энг ёмони "Пахтакор" барча 8 та ўйинни сафарда ўтказади, 4 таси чет эл мамлакатида бўлса, 4 таси Суперлигадаги рақибининг майдони "Бунёдкор"да.



"Биз ҳар бир учрашувда имкон қадар курашамиз. Улар биздан кучли дегани, улар осонгина ғалаба қозонади деган эмас. Бу футбол ва нима бўлишини ҳеч ким билмайди. Биз ўз мамлакатимиз шарафини муносиб ҳимоя қилишга интиламиз. Тўғри, улар биздан яхшироқ таркибга эга, аммо бизда тажрибали ўйинчилар етарлича. Курашишда давом этамиз. Барчаси сентябрда бошланади. Якуний хулосаларни феврал ойида чиқарамиз. Янги мусобақадаги иштирокимиз қизиқарли кечиши аниқ" - дея фикр билдирганди "Пахтакор" бош мураббийи Максим Шацких Элит Осиё чемпионлар лигасидаги иштирок ҳақида


Қизиқ томони шундаки, футбол масъуллари бу масалага жиддий эътибор қаратмаяптилар. Олимпиадага чиқишимизда учта жамоа академияси "Насаф", "Пахтакор" ва "Бунёдкор"нинг ҳиссаси жуда катта бўлди, ЖЧ йўлида ҳаракат қилаётган МТЖнинг ҳам негизи мана шу клублар елкасида. Лекин бугун "Бунёдкор"нинг ҳолати ҳам қувонарли эмас, "Пахтакор"да бу аҳвол, кичик терма жамоаларда "Насаф"дан деярли футболчи йўқ, бу уч клуб ҳеч қачон издан чиқиши керак эмас, биз ҳали ЖЧга чиқмадик, чиққан тақдиримизда ҳам бу анъанавий бўлиши учун оғриқли нуқталаримизни тузатиб олишимиз керак. Олимпиада билан чалғишимиз керак.

Rating: +10   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика