Latest news

16:31АПЛ клублари Манега даъвогарлик қилмоқда  0 16:05Ирисметов Про лига жамоаси техник директори бўлди  3 15:48Ўзбекистон мезбонлик қиладиган FIFA Series учрашувларининг вақти маълум  6 15:35"Бавария" ҳимоячиси яна жароҳат олди  1 15:07"Барселона" президентлигига номзод "Бавария" раҳбарияти билан Кейн трансфери бўйича боғланди  3 14:39"Челси" ҳужумчисини АПЛнинг бошқа бир клубига сотишга қарши эмас  0 14:13"Бавария" собиқ мураббийи қозоқ жамоасини бошқариши мумкин  0 13:44"Бавария" Жексонни сотиб олишдан воз кечди, аммо АПЛнинг 4 та клуби форвард учун курашишга тайёр  1 13:18Тудор "Тоттенхэм" АПЛда қолишига ишонади  1 12:55Артета: "Бизни ҳақиқий марафон кутиб турибди"  1 12:33Танташев ФИФА семинарида  1 12:18Про лига қачон бошланиши эълон қилинди  1 11:59Оғир жароҳат олган Лофтус-Чикка операция керак бўлади  1 11:37"Динамо" бугун Самарқандда йиғилади  2 11:15Жаҳонгир Жиямуродов — "Гулистон" бош директори  1

"Пахтакор" - СССР 4:4. Афсоналар ўйинида дўстона дуранг News

"Пахтакор" - СССР 4:4. Афсоналар ўйинида дўстона дуранг

"Пахтакор-79" жамоаси хотирасига бағишланган бадиий дастур ва ўртоқлик учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашувдан аввал 1979 йил 11 август куни авиаҳалокат натижасида ҳаётдан кўз юмган футболчилар хотирасига бағишлаб бадиий дастур намойиш этилди. Унда жамоа аъзоларини ёдга оладиган чиқишлар ва қўшиқлар ижро этилди. "Пахтакор-79" жамоаси хотирасига атаб ишланган турли видеороликлар намойиш этиб турилди.

Учрашувда эса стадионга ташриф буюрган ишқибозлар яқин ўтмишдаги футбол афсоналарининг ажойиб ҳаракатларидан баҳра олишди. Катта ёшдаги мухлислар ўйин давомида мириқиб ўзларининг суюклиларини яна қўллаб-қувватлаш имкониятига эга бўлишди. Ҳар икки жамоа аъзолари маҳоратлари ҳалигача юқори эканини кўрсатишга интилишди. Беллашув дўстона 4:4 ҳисобида якунланди. "Пахтакор"дан Азамат Абдураимов, собиқ СССРдан Игорь Беланов хет-трикка эришди. Равшан Бозоров ва Дмитрий Кузнецов ҳисобига эса биттадан гол ёзилди.

Ўзининг охиригача курашиши, садоқати, интилиши билан ишқбозлар қалбига йўл топган "Пахтакор-79" жамоаси хотирасини ҳар доим ёдга оламиз. Академиямизда таҳсил олаётган болаларга шонли жамоага муносиб авлод бўлиб вояга етиши тўғрисида доим таъкидланади.

"Пахтакор-79" ҳамиша ёдимизда ва қалбимизда. Улар билан фахрланамиз!

"ПАХТАКОР" - СОБИҚ СССР ТЕРМА ЖАМОАСИ - 4:4 (3:2)
11 август. "Пахтакор" стадиони.
Ҳакамлар:
Б.Ҳайдаров, К.Смирнов, Б.Тоғаев, Ш.Пўлатов.
"Пахтакор" (умумий таркиб): Алексей Рошин, Мурод Алиев, Денис Иванков, Фарҳод Магомедов, Маҳмуд Собиров, Ислом Аҳмедов, Нўъмон Ҳасанов, Игорь Шквирин, Азамат Абдураимов, Жасур Абдураимов, Илҳом Шарипов, Жаъфар Ирисметов, Равшан Бозоров, Нўъмон Нурматов, Олег Собиров, Александр Хвостунов, Сергей Лебедев, Ойбек Усмонхўжаев, Бахтиёр Ашурматов, Фурқат Эсонбоев, Павел Бугало, Сергей Лушан, Қайрат Ўтабоев, Собир Ходиев, Абдуқаҳҳор Маъруфалиев, Гоча Ткебучава, Миржалол Қосимов, Нуриддин Амриев, Юрий Курбико.

Собиқ СССР терма жамоаси: Отар Габелия, Куралбек Ордабаев, Руслан Нигматуллин, Владимир Ғуломҳайдаров, Владимир Бессонов, Алексей Михайличенко, Александр Заваров, Вагиз Хидиятуллин, Валерий Кечинов, Валерий Шмаров, Дмитрий Кузнецов, Руслан Мамедов, Александр Мирзоян, Андрей Еманов, Андрей Пятницкий, Владимир Гуцаев, Александр Чивадзе, Андрей Канчельскис, Василис Хадзипанагис, Евгений Яровенко, Андрей Фёдоров.

Голлар: Азамат Абдураимов 8, 26, 50-пен, Бозоров 17 - Беланов 27, 51, 54, Кузнецов 28.



Тез орада сайтимизда ушбу ўйиндан тўлиқ фотогалерея тақдим этилади.

Rating: +36   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика