Latest news

22:30Неймар 2023 йилдан бери илк бор Бразилия терма жамоасининг кенгайтирилган таркибига киритилди  0 21:59Абдуқодир Ҳусановнинг трансфер нархи нега ошмади? Англиялик эксперт жавоб берди  5 21:23"Манчестер Сити" футболчиси 80 000 фунт жарима тўлайди  1 20:59Мбаппе "Реал" шифокорларига ишонмаяпти — у 3 ойдан бери жароҳат билан ўйнаб келган  8 20:41Осиё Кубогидаги шов-шув: Эрон терма жамоасининг 5 нафар футболчиси полиция ёрдамида қочиб кетди  7 20:04Маунт "Манчестер Юнайтед"даги келажаги бўйича бир қарорга келди  0 19:43Суперлиганинг 2-турида ҳакамлар бир нечта қўпол хатога йўл қўйди  11 19:31"Ливерпуль" раҳбарияти бош мураббийга шарт қўйди. Слотдан нималар талаб қилинмоқда?  7 19:03Хави "Барса"га қайтиши ҳақидаги миш-мишларга чек қўйди  2 18:35"Манчестер Юнайтед" Кварацхелияга қизиқмоқда, аммо футболчининг нархи трансфер имкониятини шубҳа остига қўймоқда  3 18:07"Тоттенхэм" Тудорни ишдан бўшатишга тайёр. Клуб аллақачон бош мураббийликка икки номзодни кўриб чиқмоқда  4 17:39"Барселона" ва "Манчестер Юнайтед" сенсацион алмашувни тайёрламоқда  9 17:11"Ливерпуль" футболчиси АПЛдаги рақобатчидан қизиқиш бўлганини тасдиқлади  1 16:43Суперлига. "Андижон" охирги бор "Нефтчи"ни Фарғонада қачон енгган?  20 16:21Ўзбекистон чорак финалда. Жаҳон чемпионатига бир қадам қолди  7

"Пахтакор": Шота Арвеладзени табриклаймиз! News

"Пахтакор": Шота Арвеладзени табриклаймиз!

Бугун "Пахтакор" бош мураббийи Шота Арвеладзе 45 ёшни қарши олмоқда.

Шота футболчи сифатида жуда машҳур бўлган. У «Мартве» (Грузия), «Динамо» (Тбилиси, Грузия), «Трабзонспор» (Туркия), «Аякс» (Голландия), «Рейнжерс» (Шотландия), «АЗ» (Голландия) ва «Леванте» (Испания) клубларида ўйнаган.

Шота Юстинович Грузия терма жамоаси тарихида энг яхши тўпурар саналади - 26 гол муаллифига айланган. 11-рақамли либос Грузия ФФ қарори билан умрбод унга берилган.

Фаолиятида 610 учрашувда майдонга тушган Шота Арвеладзе 383 тўп киритган.

Шота Арвеладзе ўтган йилнинг июнь ойида "Пахтакор" бош мураббийига айланган. Мураббийлик фаолиятини 2008 йил АЗ клубида Луи Ван Галнинг ёрдамчиси сифатида бошлаган. Кейин Туркияда "Қайсериспор" ва "Қосимпошо" жамоаларини бошқарган. Исроилда «Маккаби» Тель-Авив клубида ишлаган.

Шота Арвеладзенинг совринлари:
- "Аякс" таркибида Голландия чемпиони (1997/98) ва Голландия Кубоги соҳиби (1997/98 ва 1998/99);
- "Рейнжерс" таркибида Шотландия чемпиони (2002/03 ва 2004/05) ва Шотландия Кубоги соҳиби (2001/02 ва 2002/03).
- Грузиянинг энг яхши футболчиси (1994, 1998 ва 2007)
- Туркия чемпионати тўпурари (1995/96).

Шунингдек, бугун Шотанинг эгизаги Арчил Арвеладзенинг ҳам туғилган куни. У «Динамо» (Тбилиси, Грузия), «Трабзонспор» (Туркия), «НАК Бреда» (Голландия), «Кёльн» (Германия), «Локомотив» (Тбилиси) клубларида ўйнаган. Грузия терма жамоаси сафида 8 йил мобайнида майдонга тушган.

"Пахтакор" футбол клуби Шота ва Арчил Арвеладзени туғилган куни билан табриклайди. Уларга узоқ умр, саломатлик, ҳаёти ва фаолиятида янги зафарлар тилаб қолади!

Rating: +16   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика