Latest news

16:58Футболда инқилоб: "Ал Ҳилол" ЕЧЛда ўйнаш истагини билдирди  0 16:31АПЛ клублари Манега даъвогарлик қилмоқда  1 16:05Ирисметов Про лига жамоаси техник директори бўлди  7 15:48Ўзбекистон мезбонлик қиладиган FIFA Series учрашувларининг вақти маълум  6 15:35"Бавария" ҳимоячиси яна жароҳат олди  2 15:07"Барселона" президентлигига номзод "Бавария" раҳбарияти билан Кейн трансфери бўйича боғланди  3 14:39"Челси" ҳужумчисини АПЛнинг бошқа бир клубига сотишга қарши эмас  0 14:13"Бавария" собиқ мураббийи қозоқ жамоасини бошқариши мумкин  1 13:44"Бавария" Жексонни сотиб олишдан воз кечди, аммо АПЛнинг 4 та клуби форвард учун курашишга тайёр  2 13:18Тудор "Тоттенхэм" АПЛда қолишига ишонади  1 12:55Артета: "Бизни ҳақиқий марафон кутиб турибди"  2 12:33Танташев ФИФА семинарида  1 12:18Про лига қачон бошланиши эълон қилинди  1 11:59Оғир жароҳат олган Лофтус-Чикка операция керак бўлади  1 11:37"Динамо" бугун Самарқандда йиғилади  2

"Пахтакор" - "Шўртан". Учрашув ҳақида маълумотлар News

"Пахтакор" - "Шўртан". Учрашув ҳақида маълумотлар

Чемпионатнинг 28-турида "Пахтакор" Тошкентда "Шўртан"ни қабул қилади.

Ғузорликлар иккинчи даврада анча мазмунли ўйин кўрсатиб келишмоқда. Жамоа мавсумни ёмон бошлаган бўлса-да, ҳозирда ўрта поғоналарга кўтарилишни уддалади. Учрашув олдидан ҳар икки жамоа дисквалификация билан боғлиқ йўқотишга дуч келмаган.

Қарама-қаршилик

Олий лига доирасида томонлар 21 марта тўқнаш келганлар. Уларнинг 17тасида "Пахтакор" зафар қучган. 2 баҳсда дуранг қайд этилиб, 2 сафар Ғузор жамоаси ғалаба қозонган. "Пахтакор" 55 гол уриб, 15 бор дарвозасидан тўп олиб чиққан. Тошкентдаги 10 ўйиннинг 9тасида "шерлар"нинг қўли баланд келган. Бир бор беллашув голсиз дуранг билан тугаган.

Ўйин расмийлари
Учрашувни Шерзод Қосимов бошқариб боради. У жорий мавсум "Пахтакор" иштирокидаги 2 ўйинда ишлади. "Бухоро" билан сафарда дуранг ўйнаган бўлса, Бекободда "Металлург"га имконият бой берилди.

"ПАХТАКОР" - "ШЎРТАН"
Ҳакамлар:
Шерзод Қосимов (Тошкент), Тимур Гайнулин (Тошкент), Фарруҳ Ёрмуҳаммедов (Тошкент), Игорь Гармашов (Тошкент).
Назоратчи: Артём Арутюнов (Тошкент).
ПФЛ вакили: Шерзод Ражабов.

Ёшлар жамоалари беллашуви 2 ноябрь, чоршанба куни 15:00да Қибрайдаги стадионда старт олади. Асосий жамоалар ўйини 3 ноябрь, пайшанба куни 16:00да "Пахтакор" стадионида бошланади. Чипталар стадион кассаларидан 5 ва 15 минг сўмдан харид қилишингиз мумкин.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика