Latest news

06:50ЕЧЛ. "Манчестер Сити" - "Наполи" 2:0  0 01:59ЕЧЛ. Рэшфорднинг дубли "Барселона"га ғалаба келтирди, "Қайрат" ва "Галатасарой" йирик ҳисобда ютқазди  25 01:52ЕЧЛ. "Манчестер Сити" "Наполи"ни ишончли ҳисобда мағлуб қилди, Ҳусанов тўлиқ ўйнади  45 01:15АПЛда бирорта очко йиғмаган клуб бош мураббийи билан шартномани узайтирди  0 00:50Беллингем дербига қадар сафга қайтиши мумкин  1 00:19"Реал"нинг аппеляцияси яна рад қилинди  9 23:47ЕЧЛ. "Монако" Бельгияда "тарсаки еди", "Байер" Данияда дуранг ўйнади  0 23:20Луис Энрике "Аталанта"га қарши ўйинни трибунадан кузатгани сабабини айтди  0 22:37Жозе Моуринью: "Фенербаҳче"да ишлаб хато қилдим, у ер менинг даражам эмасди"  22 22:22Бернарду Силва: "Доннарумма менга Куртуани эслатади"  0 21:55Марказлашган VAR тизими Ўзбекистонда илк бор масофадан туриб синовдан ўтказилди  6 21:39Ўзбекистон U-16 ўртоқлик ўйинида Черногорияни мағлуб қилди  5 21:23Сантьяго Канисарес ЕЧЛ фаворитларини санади  3 20:59Жозе Моуринью: "Бунгача мен ишлаган бирорта гигант клубдан бунчалик иштиёқ олмаганман"  6 20:25Суперлига. "Сурхон" ўз майдонида "Машъал"ни мағлуб эта олмади  6

«Пахтакор» Россия клубига йирик ҳисобда мағлуб бўлди News

«Пахтакор» Россия клубига йирик ҳисобда мағлуб бўлди

Туркияда ўқув-машғулот йиғинлари олиб бораётган Тошкентнинг «Пахтакор» жамоаси 24 февраль куни навбатдаги назорат ўйинини ўтказди.
Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда.

Россия 1-дивизиони вакили, Волгограднинг «Ротор» жамоасига қарши кечган ўйинда «Пахтакор» футболчилари йирик – 1:4 ҳисобида имкониятни бой беришди.

«Пахтакор» учрашувни қуйидаги таркибда бошлаган эди: Н.Рибкин, А.Махсталиев, М.Убайдуллаев, И.Рогованов, Т.Ҳакимов, А.Юсупов, М.Фернандес, Т.Толипов, А.Солиев, А.Бабаян, С.Андреев.

Тошкентликларнинг учрашувдаги ягона голига Игорь Сергеев муаллифлик қилди. Учрашув 80-дақиқасида ҳар иккала жамоа сафида биттадан ўйинчи майдондан четлатилди.

Маълумот учун, «Пахтакор» Туркиядаги ушбу йиғин доирасида шу кунгача Россиянинг «Краснодар» жамоасига 0:1 ҳисобида имкониятни бой берган, бошқа бир рус жамоаси – «Волга» билан 0:0 ҳисобида дуранг ўйнаган эди.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика