Latest news

14:09Халқаро турнир. Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Кореяга мағлуб бўлди  3 13:55"Арсенал" Жотанинг вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди  0 13:31Буюк Британия бош вазири Диогу Жотанинг ўлими ҳақида фикр билдирди  0 13:04Озарбайжон президенти: "Ўзбекистон термасининг ЖЧга чиққани тасодиф эмас"  3 12:37"Футбол олами". "Динамо" яна ўз уйида ютқазди, "Навбаҳор" ва "Пахтакор" Кубокда чорак финалга чиқди  0 12:29Расман: Сардор Раҳмонов – "Сўғдиёна" футболчиси!   5 12:13Расман: Жасур Жалолиддинов — "Сўғдиёна" футболчиси  19 12:01"Нефтчи" ёзги трансферлар ойнасидаги илк юришини амалга оширди   10 11:15Факт: "Қўқон-1912" Жиззахда ҳали ғалаба қозонмаган   0 10:50Нико Уильямснинг “Барселона“га трансфери барбод бўлишга яқин  25 10:21МЮ “Интер“ футболчисини 40 миллион еврога сотиб олиши мумкин  4 09:53“Барселона“ футболчиси “Челси“га ўтиши мумкин  5 09:24Италиянинг машҳур жамоаси расман профессионал мақомидан айрилди  2 08:55Алонсо “Реал“нинг етакчиларидан бирини АПЛ жамоасига сотишга розилик берди  12 08:26Клублар ўртасидаги ЖЧда иштирок этаётган Европа жамоалари кечаги машғулотларни бир дақиқалик сукут билан бошлашди  0

"Пахтакор": Ўзбекистон Кубоги. Нимчорак финалдаги рақиб "Қўқон-1912" News

"Пахтакор": Ўзбекистон Кубоги. Нимчорак финалдаги рақиб "Қўқон-1912"

10 май куни Ўзбекистон Кубогининг нимчорак финал дастлабки учрашувлари бўлиб ўтади.
"Пахтакор" бу сафар биринчи лиганинг шарқий минтақасида пешқадамлик қилаётган "Қўқон-1912" жамоаси меҳмони бўлади. Олий лигага чиқишни олдига асосий мақсад қилиб қўйган қўқонликлар ҳозирча мағлубиятсиз одимлашмоқда. Кубокнинг аввалги босқичида бу жамоа "Нефтчи"дан пенальтилар сериясида устун келганди.

Мавсумни Тоҳир Кападзе қўл остида бошлаган "Қўқон-1912"га бир неча ҳафта олдин Рустам Абдуллаев бош мураббий этиб тайинланди. Жамоа таркибида Андрей Бакланов, Азиз Ашуров, Жалил Кимсанов, Хуршид Узоқбоев, Нодир Қўзибоев, Али Йўлдошев, Азиз Тўхтабоев сингари олий лигада ўзларини кўрсатган футболчилар бор.

Шу пайтга қадар жамоалар кубок баҳслари доирасида тўқнаш келишмаган. Олий лигадаги 18 учрашувнинг 11тасида "Пахтакор", 5тасида "Қўқон-1912" зафар қучган. 2 ўйинда дуранг қайд этилган. Жамоамиз 53 бор, рақиб 30 марта тўп киритган. Охирги марта 2003 йилда олий лигада ўйинлар бўлиб ўтган. Ўшанда жамоалар ўз майдонларида зафар қучган. Тошкентда 5:1, Қўқонда 3:2 ҳисоби кузатилган.

Ушбу жуфтликда ўзбек футболининг илк ташкил топган жамоаси ва энг совриндор жамоаси баҳс олиб боради. 10 май, шанба куни Қўқон шаҳридаги марказий стадиондаги учрашув соат 17:00да бошланади.


«ҚЎҚОН-1912» - «ПАХТАКОР»

Ҳакамлар:
Рустам Бобомуродов (Навоий), Файзулло Ҳасанов (Наманган), Раҳим Ғофуров (Наманган), Рустам Толибжонов (Қўқон).

Назоратчи: Артём Арутюнов (Тошкент).
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика