Latest news

19:15"Насаф" — "Локомотив" (матнли трансляция)  10 19:02"Андижон" - "Пахтакор" 0:2 (матнли трансляция)  34 19:00ҚПЛ. "Қайрат" ўз майдонида "Шахтёр"ни қабул қилмоқда (онлайн ҳисоб)  0 17:37"Ливерпуль" Бразилия терма жамоаси ўйинчиси учун курашга қўшилди  1 17:08"Севилья"га янги бош мураббий тайинланди  0 16:34"Реал" ва Мбаппе барча ҳужжатларни имзолашди, Килиан – "Мадрид" ўйинчиси (Фабрицио Романо)  17 16:12"Пахтакор" 2020 йилдан буён сафарда"Андижон"ни мағлуб эта олмаяпти  12 15:59"Насаф" ўз майдонида 2018 йилдан буён "Локомотив"ни юта олмаяпти  9 15:56Холанднинг "Манчестер Сити"даги келажаги маълум  2 15:27"Боруссия" "Манчестер Юнайтед" билан музокаралар олиб боради  0 14:58Кьеллини Евро-2024 фаворитларини айтди  0 14:12Роналду икки юлдуз билан музокаралар олиб бормоқда, улар ким эканлиги маълум  6 13:32Родриго "Реал"дан кетиши ҳақидаги саволга жавоб берди  2 12:55Расман: Жозе Моуринью — "Фенербахче" бош мураббийи  12 12:52"Нефтчи" Тошкентда "Бунёдкор"ни йирик ҳисобда таслим қилган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  3

"Пахтакор", "Навбаҳор" ва "Нефтчи" Ўзбекистон чемпионлиги учун охирги тургача курашади" — Андрей Фёдоров News

"Пахтакор", "Навбаҳор" ва "Нефтчи" Ўзбекистон чемпионлиги учун охирги тургача курашади" — Андрей Фёдоров

Ўзбекистонлик таниқли собиқ футболчи ва мураббий, "Нефтчи", "Локомотив" жамоаларида тўп тепган Андрей Фёдоров айни пайтда юртимизда бўлиб турибди.

Мутахассис U-23 Осиё кубоги саралаш босқичидан ўрин олган Ўзбекистон - Гонконг учрашувини бевосита стадиондан кузатди. Биз эса фурсатдан фойдаланиб Андрей Витальевичнинг ўйиндан олган таассуротлари, футболчиларимизнинг Россия клубларидаги ўйинлари ва Ўзбекистон чемпионати ҳақидаги фикрлари билан қизиқдик. 

- Албатта Ўзбекистон кўрсатган ўйин ёқди. Лекин рақибнинг даражасини ҳам унутмаслик керак. Гонконг фақат 15 дақиқа қаршилик кўрсата олди. Гол уриб олганимиздан сўнг футболчилар хотиржам ўз ўйинларини кўрсатишга ўтишди. Чунки олдинда Эрон билан муҳим ўйин кутиб турибди. Менга эса футболчиларнинг ўйинга бўлган муносабати ёқди. Рақиб енгил, деб хотиржамликка берилиб кетишмади. Ҳар бир вазиятни голга айлантиришди. 

- Ўзбекистон чемпионати учрашувларини тўлиқ кўрмаётган бўлсамда, ижтимоий тармоқларда вазиятлардан яратилган видеоларни кузатиб бормоқдаман. Чемпионлик учун 3-4 жамоа курашади. Булар "Пахтакор", "Навбаҳор", "Нефтчи". Битта жамоани кўрсатиш қийин. Охирги тур олдидан очколар фарқи ҳам катта аҳамият касб этади. Бу борада барчага омад тилайман. Ўйлайманки, кураш охирги тургача давом этади. 

- Ўзбекистонлик футболчилар рус клубларига ўтмоқда. Одатда кўплаб мураббийлар ўзбекистонлик футболчилар ҳақида сўрайди. Мендан сўраганларга шунчаки кўрмасдан туриб футболчиларнинг сифатлари ҳақида гапира олмайман. Шу боис мана стадиондан ўзим кузатишга қарор қилдим. Айрим футболчилар эътиборимни тортди. Уларнинг салоҳиятига келсак, барчаси ўзларига боғлиқ. Дейлик, Аббос Файзуллаев ва Умарали Раҳмоналиевда ажойиб сифатлар бор. Файзуллаев атлетик тарафлама жуда енгил футболчи. ЦСКА сафидаги ўйинларини кўрдим, жисмоний куч тарафлама ўзининг энг яхши жиҳатларини кўрсата олишга қийналди. Лекин иккисининг ҳам салоҳияти юқори. 

-"Локомотив"да яхши дамларни ўтказгандик. Уларнинг жойи Суперлигада. Аминманки, бу йил Про лигада вазифани бажариб элитага қайтади. Клубга бу йўлда омад тилайман.

Абдулазиз Искандаров ёзиб олди

Rating: -2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика