Latest news

14:16ПСЖ ўзига янги дарвозабон топди  0 13:38Феликс 44 млн фунт эвазига "Челси"дан Саудия Арабистони клубига ўтишга яқин  1 13:04Салиба "Реал"нинг қизиқиши фонида келажаги борасида қарор қабул қилди  3 12:23Брунунинг дубли МЮга АҚШдаги ўртоқлик ўйинида "Вест Хэм" устидан ғалаба келтирди  1 11:50"Атлетико" Бундеслигадан футболчи харид қилишга яқин турибди  2 11:20"Бавария" Диасни "Ливерпул"дан катта маблағ эвазига сотиб олишга яқин турибди  2 11:15"Бухоро"нинг тайёргарлиги, янги футболчилар, ёшлар ёхуд Улуғбек Бакаев иккинчи даврада юқорилашга умид қилмоқда   3 10:42"Челси" футболчиси "Ал Насср"га ўтишга яқин  4 10:05Виктор Гёкереш нима учун "Арсенал"ни танлаганини тушунтириб берди  4 09:37Шоҳруз Норхонов иккинчи даврани қайси жамоада бошлаши маълум  8 09:02"Бунёдкор" Качоррининг ўрнига Черногория U-21 терма жамоаси аъзоси билан шартнома имзолайди  5 08:26Файзуллаевнинг "Истанбул Башакшехир"даги маоши маълум  15 07:45ОКМК "Андижон"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  18 00:49Шахзод Азмиддинов "Пахтакор" билан хайрлашди  13 00:15Ўзбекистон U-17 терма жамоаси "Чертаново" билан дуранг ўйнади  7

"Пахтакор" – "Навбаҳор" учрашувида ҳакамлар бригадаси қўпол хатоларга йўл қўймади News

"Пахтакор" – "Навбаҳор" учрашувида ҳакамлар бригадаси қўпол хатоларга йўл қўймади

Олий Лига 9-тур учрашувлари доирасида 20 май, сешанба куни ўтказилган "Пахтакор" (Тошкент) – "Навбаҳор" (Наманган) учрашуви давомида ҳакамлар бригадаси томонидан қабул қилинган қарорлар жамоатчилик баҳс-мунозараларига сабаб бўлди.
Учрашув 2:1 ҳисобида майдон эгалари ғалабаси билан якунига етган, "Пахтакор" футболчилари ғалаба тўпини қўшимча дақиқаларда белгиланган пенальтидан киритишган эди.

Учрашувни ФИФА рефериси Шерзод Қосимов бошқариб борган, унга қанотларда ФИФА рефериси ёрдамчилари – Алишер Усмонов ва Темур Гайнуллин ёрдам берганди. Биринчи тоифали ҳакам Игорь Гормашев учрашув захира ҳаками сифатида белгиланган бўлса, ҳакамларнинг ҳаракатини эса республика тоифасидаги назоратчи Булат Галеев баҳолаб борган.

21 май, чоршанба куни ушбу учрашув таҳлили юзасидан ЎФФ эксперт-ҳакамлар комиссияси йиғилиши бўлиб ўтди. Мутахассислар учрашувнинг эътиборга молик учта вазияти – 42-дақиқада "Навбаҳор" ўйинчиси Раҳматулло Бердимуродовга кўрсатилган биринчи сариқ карточка, 75-дақиқада Бердимуродовга кўрсатилган иккинчи сариқ карточка, шунингдек, 90+4-дақиқада "Навбаҳор" ўйинчиси Юрий Рижкога кўрсатилган қизил карточка ва "Навбаҳор" дарвозасига белгиланган пенальтига эътибор қаратишди.

Экспертлар хулосасига кўра, Раҳматулло Бердимуродовга биринчи сариқ карточка футболчи рақибини қасддан чалиб йиқитгани учун, иккинчи сариқ сариқ карточка эса футболчи "Навбаҳор" фойдасига жарима зарбаси белгиланганидан сўнг тўпни қасддан отиб юборгани ва ўйиннинг қайта бошланишини кечиктиргани учун ҳаққоний равишда кўрсатилган. Ушбу вазиятларда учрашув бош ҳаками Шерзод Қосимов тўғри ҳаракат қилган.

Учрашувнинг 90+4-дақиқасида "Навбаҳор" ўйинчиси Юрий Рижко ўз жарима майдончаси ичида ҳаракатланаётиб, аввалига "Пахтакор" жамоаси ўйинчиси Егор Кримецни қўполлик билан туртиб юборган, шундан сўнг ўнг қўли тирсак қисми билан унинг иягига зарба берган. Ушбу ҳолатда учрашув бош ҳаками Шерзод Қосимов Рижкога ҳаққоний қизил карточка кўрсатган ва "Навбаҳор" дарвозасига 11 метрли жарима зарбаси белгилаган.

"Учрашув якуний натижасига таъсир қилмаган аҳамиятсиз хатоларни истисно қилганда, умуман бригада ўйинни яхши ўтказди", - дейилади эксперт-ҳакамлар комиссияси хулосасида.

Маълумот учун, Ўзбекистоннинг умидли ёш ҳакамларидан бири ҳисобланган Шерзод Қосимов бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси 26 май, душанба куни "Металлург" (Бекобод) ва "Динамо" (Самарқанд) жамоалари ўртасидаги Ўзбекистон Кубоги нимчорак финал жавоб ўйинини бошқариб боради.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика