Latest news

01:00Аргентина термасининг октябрь ойидаги ўртоқлик ўйинлари учун қайдномаси эълон қилинди  1 00:36Англияда рекорд ўрнатган мураббий МЮни текинга бошқаришга тайёр  1 00:17Франческо Тотти: "Фақатгина "Рома" бунга қодир бўлса керак"  1 23:48Никки Батт: "Манчестер Юнайтед"даги ҳолатни Пеп ва Клопп ҳам ўнглай олмайди"  2 23:26ЛаЛиганинг сентябрь ойидаги энг яхши футболчиси эълон қилинди  1 23:05Суперлига. "Хоразм" – "Навбаҳор" 1:1  0 22:53Миржалол Қосимов: "Бугун тўп билан муомала қила олмадик"  1 22:26Баҳром Ҳайдаров: "ОКМКдек жамоани ютиш биз учун катта шараф"  1 22:15U-21 биринчилиги. 23-турда пешқадам ўзгарди, "Бунёдкор"дан 6:1 ва бошқа натижалар  1 21:47Шерзод Жўраев: "Ҳозир кўпроқ футболчиларни руҳан тиклаш устида иш олиб боряпмиз"  5 21:24Ҳаким Фузайлов: "Шогирдларимга охиригача курашишгани учун раҳмат айтаман"  4 21:08Суперлига. ОКМК ўз уйида "Қўқон-1912"га мағлуб бўлди  23 20:53"Ливерпул"нинг ёз учун асосий мақсади аниқ  3 20:22Ўзбекистон U-20 термасининг Қозоғистонга қарши ўйинлар учун қайдномаси маълум қилинди  5 19:49Ламин Ямаль 2-3 ҳафтага сафдан чиқди  12

"Пахтакор" - "Металлург": учрашув ҳақида маълумотлар News

"Пахтакор" - "Металлург": учрашув ҳақида маълумотлар

25 апрель куни олий лиганинг 6-турида "Пахтакор" "Металлург"ни қабул қилади.

Тайёргарлик

Жамоамиз Чемпионлар лигаси ўйинидан кейин Тошкентга чоршанба куни қайтиб келди. Пайшанба куни "Пахтакор" стадионидаги машғулот билан учрашувга тайёргарлик бошланди. Карточкалар туфайли баҳсни ўтказиб юборадиган футболчилар йўқ. "Металлург" эса "Обод" билан ўтган турдаги беллашувдан сўнг ҳозирлик учун кўпроқ вақтга эга бўлди.

Қарама-қаршилик

Олий лигадаги 36 ўйиннинг 29тасида "Пахтакор", 3тасида бекободликлар зафар қучган. 4 баҳс дуранг билан тугаган. Жамоамиз 98 гол уриб, 28 тўп ўтказиб юборган. Тошкентдаги 18 беллашувнинг 16тасида "шерлар" ғолиб бўлган. Икки учрашувда томонлар дуранг қайд этишган.

Ўйин расмийлари

Учрашувни Вадим Агишев бошчилигидаги ҳакамлар бошқаради. Агишев ҳозиргача олий лигада "Пахтакор"нинг 6 баҳсини бошқариб борган. Уларда жамоамиз 3 ғалаба, 1 дуранг ва 2 мағлубиятни қайд этган.

"ПАХТАКОР" - "МЕТАЛЛУРГ"
Ҳакамлар:
Вадим Агишев (Тошкент), Равиль Шояхметов (Тошкент), Владлен Лушин (Гулистон), Аҳмад Эргашев (Тошкент).
Назоратчи: Игорь Нехочин (Наманган).
ЎзПФЛ вакили: Аброр Қодиров.

Чипталар
Учрашувга чипталарни "Пахтакор" стадиони кассаларидан 5 ва 15 минг сўмдан харид қилишингиз мумкин. Ёшлар таркиблари баҳси 24 апрель, якшанба куни 16:30да Қибрайдаги стадионда бошланади. Асосий жамоалар эса 25 апрель куни "Пахтакор" стадионида 18:30да ўйинни бошлашади.

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика