Latest news

00:05Ўртоқлик ўйини. Россия Эронни мағлуб қилди  6 23:45"Манчестер Юнайтед" ҳужумчисини ижарага бериб юбормоқчи  0 23:06Расман: Ноябрь ойида Ўзбекистон Мисрга қарши ўйнайди  7 22:55Холанд фаолиятида 4-марта АПЛда ой футболчиси бўлди  0 22:29Алексис Мак Аллистер ЖЧ-2026 ғолибини тахмин қилди  2 21:58Ўзбекистон термаси собиқ бош мураббийи: "Каннавародан кўра Кападзе термага кўпроқ мос эди"  21 21:44Жамолиддин Раҳматуллаев: "Ишлашимиз керак бўлган жиҳатлар кўп"  0 21:20ЖЧ-2026 саралаши. Қозоғистон Лихтенштейнни йирик ҳисобда мағлуб қилди  5 20:53Марсело Бьелса: "Ўзбекистон билан ўйин жиддийроқ бўлади"  9 20:13А Сериянинг сентябрь ойидаги энг яхши мураббийи маълум қилинди  1 19:56​Бразилия Кореяни тор-мор келтирди  6 19:45Уругвай Малайзиядаги илк ўртоқлик ўйинида ғалаба қозонди  4 19:24"Манчестер Юнайтед" Беллингемни қўлга киритишни хоҳлайди, аммо...  2 18:56"У — катта йўқотиш": Старриж "Ливерпул"га етишмаётган футболчини айтди  3 18:28Фабио Каннаваро Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Уругвайга қарши ўйин учун қайдномасини эълон қилди: Норчаев чақирилди  62

"Пахтакор" - "Локомотив". Учрашув ҳакамлари ва маълумотлар News

"Пахтакор" - "Локомотив". Учрашув ҳакамлари ва маълумотлар

21 апрель куни "Пахтакор" олий лиганинг 7-турида "Локомотив"ни қабул қилади.

Тошкент дербисида жамоалар сафида ўйинни дисквалификация сабабли ўтказиб юборадиган футболчилар йўқ. Душанба кунидан "Пахтакор" мазкур беллашувга тайёргарлик олиб бормоқда. Жамоа аъзолари ишқибозларни ғалаба билан хурсанд этиш учун бор кучларини беришади.

Жамоалар олий лига доирасида 24 учрашувда майдонга тушишган. 16 беллашувда "шерлар" зафар қучиб, 5 дуранг ва 3 мағлубият кузатилган. Киритилган тўплар бўйича яққол олдиндамиз - 56:21.

"Пахтакор" мезбонлик қилган 12 ўйиннинг 9тасида ғолиб чиққан. 2 беллашув дуранг билан тугаб, бир марта "Локомотив" сафардан ютуқ билан қайтган. Ўзаро ўйинлар борасида катта устунлик жамоамиз тарафида эканини кўриш мумкин.

Учрашувни Бахтиёр Намозов бошқариб боради.

21 апрель, жума

"ПАХТАКОР" - "ЛОКОМОТИВ"

Ҳакамлар: Бахтиёр Намозов (Тошкент), Маъмур Саидқосимов (Тошкент), Равиль Шояхметов (Тошкент), Жасур Мухторов (Тошкент).

Назоратчи: Радик Серазетдинов (Тошкент).

Ёшлар жамоалари беллашуви 20 апрель, пайшанба куни 16:00да Қибрайдаги стадионда старт олади. Асосий жамоалар тўқнашуви 21 апрель, жума куни 18:00да "Пахтакор" стадионида бошланади.

Ўйинга чипталарни стадион кассаларидан 10 ва 20 минг сўмдан харид қилишингиз мумкин. Дербига ташриф буюринг ва бизни қўллаб-қувватланг!

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика