Latest news

21:10Суперлига. ОКМК — "Насаф" 3:4. Highlights  0 21:00Суперлига. ОКМК ва "Насаф" ўртасидаги ўйинда 7 та гол урилди, "аждарлар" пешқадамлар сафига қўшилишди  50 20:46Максим Шацких: "Қўлда валидол ушлаб томоша қиладиган ўйин бўлди"  6 20:27"Ал Иттиҳод" бош мураббийи "Бавария"да иш бошлаши мумкин  0 20:20Суперлига. "Пахтакор" — "Металлург" 4:3. Highlights  0 20:01Суперлига. 7 та гол урилган ўйинда "Пахтакор" "Металлург"дан устун келди  68 19:30"Байер" "Жирона" сардорига қизиқиш билдирмоқда  0 19:05"Гвардиола "Бавария"га қайтишни режалаштирмаяпти"  1 17:54Беллингем ва Зидан "Реал"га "Манчестер Юнайтед" футболчисини сотиб олишни маслаҳат беришмоқда  9 17:30"Арсенал"нинг икки футболчиси ҳам Саудия Арабистонига йўл олиши мумкин  2 16:56Дензел Думфрис "Манчестер Юнайтед"га ўтишни истамоқда  5 16:30Лондоннинг икки клуби Тоунини сотиб олмоқчи  0 16:06"Челси" 75 миллион фунтга Украина термаси футболчисини сотиб олиши мумкин  3 15:45Рубен Аморим "Спортинг"да қолади  1 15:26Тео Эрнандес "Бавария"га ўтиши мумкин  1

"Пахтакор" - "Локомотив" ўйини превьюси News

"Пахтакор" - "Локомотив" ўйини превьюси

Суперлиганинг 26-турида мухлислар “Пахтакор” ва "Локомотив" ўртасидаги Тошкент дербисига гувоҳ бўлишади.

Мазкур ўйин чемпионлик сари шиддатли кураш олиб бораётган икки жамоа ўртасидаги кескин тўқнашувга айланади. Сўнгги тўрт мавсумда ҳар икки клуб икки мартадан чемпионликни қўлга киритишди. Шу сабабли бу сафарги уч очконинг қадри янада баландроқ десак муболаға бўлмайди. "Пахтакор" ғалаба қозонган тақдирда турнир жадвалида пешқадамликка эга чиқади.

Чемпионатлар доирасида клублар 28 бор тўқнаш келишган. "Шерлар" 17 беллашувда зафар қучишган, 4 ўйинда "Локомотив" ғолиб чиққан. 7 учрашувда жамоалар дуранг ўйнашган. “Пахтакор” 59 гол уриб, дарвозасидан 24 тўп олиб чиққан. Айни пайтда жамоаларни уч очколик фарқ ажратиб турибди. Жорий мавсум чемпионат доирасида ҳар икки беллашувда дуранг натижа қайд этилган.

Ўз майдонидаги ўйинларда “Пахтакор” 9 ғалаба, 3 дуранг ва 2 мағлубиятни қайд этган.

2006 йил “Пахтакор” ўз майдонидаги учрашувда 7:1 ҳисобида зафар қучган. Бу ўзаро ўйинлар тарихидаги энг йирик натижа саналади.

"Пахтакор" ва "Локомотив" ўртасидаги учрашув 20 октябрь, шанба куни "Пахтакор" стадионида соат 18:00да бошланади.



TAS-IX

 


TAS-IX Эмас



Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика