Latest news

01:29ЖЧ-2026 саралаш. Австралия Саудия Арабистонини мағлубиятга учратиб, Жаҳон чемпионатига йўл олди!  0 01:01ЖЧ саралаши. Ўзбекистон ўрин олган гуруҳнинг якуний ҳолати қандай?  2 00:17ЖЧ-2026 саралаши. Эрон Шимолий Кореяни йирик ҳисобда енгиб, гуруҳни пешқадам сифатида якунлади  8 23:46Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон миллий терма жамоасини тақдирлади ГАЛЕРЕЯ  10 23:38Ислом Тўхтахўжаев ўз автомобилини Бобир Абдихолиқовга совға қилди  32 23:32"Пахтакор" афсонаси Василис Хадзипанагис: "ЖЧ-2026да улкан зафарлар тилайман!"  10 22:24ЖЧ-2026 саралаши. Қирғизистон Кими Меркнинг охирги дақиқалардаги голи эвазига БААга қарши мағлубиятдан қутулиб қолди  18 22:23Фабрицио Романо: Хуан Гарсия тез орада "Барселона" футболчисига айланади  9 21:55Тимур Кападзе: "Жаҳон чемпионатига яхши тайёргарлик кўрамиз"  150 21:45ЖЧ-2026 саралаш. Ўзбекистон Қатарни йирик ҳисобда енгди, Сергеев эса тўпга биринчи тегинишида гол урди  19 20:52МЮ Гарначони 70 млн фунтга сотишга тайёр. Вингерга кимлар қизиқмоқда?  2 20:44ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Ўзбекистон Қатарни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди  474 20:17Тарих сизнинг қўлингизда – Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари имзолари қўйилган футбол тўпини ютиб олинг!  4 19:48Абрамович футбол клубига эгалик қилишни хоҳламаяпти  4 19:18ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Корея Кувайт дарвозасига 4 та тўп киритди  2

"Пахтакор": Йиллик вазифалар белгиланди, Нуралиев академия директори News

"Пахтакор": Йиллик вазифалар белгиланди, Нуралиев академия директори

Кеча “Пахтакор” стадиони мажлислар залида “Пахтакор” футбол клубининг умумий йиғилиши бўлиб ўтди.
Унда клуб менежери Самвел Бабаян турли ҳолатлар юзасидан ўтган мавсумдаги ҳолатлар ва 2014 йилда ҳар бир бўлимнинг олдига қўйилган вазифалар ҳақида тўхталди.

Клуб қошида фаолият кўрсатаётган 16-сонли болалар ва ўсмирлар спорт мактабига Шуҳрат Раҳмонқулов директор этиб тайинланган. Ушбу мактаб йил мобайнида футбол гуруҳларига қабул қилинаётган болаларни танлаб олишда фаолроқ ишлаши зарурлиги таъкидланди. Мураббийлар малакасини ошириш учун “Пахтакор” академияси мураббийлари ўтказадиган очиқ машғулотларга келиш лозимлиги тўғрисида Самвел Вячеславович алоҳида сўзлаб ўтди.

“Пахтакор” академиясида Дилшод Нуралиев директорлик вазифасига киришади. Унга Валерий Бородавкин ёрдам беради. Нуралиевнинг катта тажрибаси мураббийларга асқотиши инобатга олиниб, у очиқ машғулотларда ҳар бир мутахассиснинг ютуқ ва камчиликларини белгилаб боради. Пайшанба куни эрталаб 1998 йилда таваллуд топган тарбияланувчилар очиқ машғулотда қатнашишди. Академиядаги гуруҳлар асосий жамоа ўйин услубига мос ўйин кўрсатишлари яна бир бор белгилаб қўйилди. Шунда уларнинг ёшлар ва асосий жамоага киришиб кетиш жараёни анча тезлашади.

Академия қошида иш бошлаган тиббий гуруҳ замонавий ускуналар билан таъминланган. Бу ерда тарбияланувчиларни тиббий кўрикдан ўтказиб, уларнинг саломатлиги ҳақида барча ҳолатлар қайд этиб борилади. Бу ёш футболчиларнинг тўғри ўсишига янада кўпроқ ёрдам бериши турган гап. Мураббийлардан тиббий гуруҳ билан масъулиятни ҳис қилган ҳолда ишлаш талаб қилинади.

Биринчи лигада қатнашадиган жамоага Дилшод Нуралиев устозлик қилади. Унга Жасур Абдураимов ёрдам беради. Ҳар икки мураббий академияда ўз гуруҳлари билан муваффақиятли натижаларни қайд этишган. Энди буни катта футболда давом эттиришга уриниб кўришади.

Ёшлар лигасида қатнашадиган жамоага Илҳом Мўминжонов бошчилик қилади, унга Владимир Андреев ёрдамчи бўлади. Бу жамоани тез орада Италияда бўлиб ўтадиган “Коппа Карневале” турнирида юртимиз шарафини ҳимоя қилиш вазифаси кутиб турибди. Ёшлар жамоаси асосий таркибга муносиб футболчиларни тарбиялаб бериш билан бирга чиройли ва ҳужумкор ўйин намойиш қилиши лозим.

Асосий таркиб мураббийлар штабида Самвел Бабаянга Нўъмон Ҳасанов, Григорий Колосовский, Андрей Шипилов, Анвар Рашидов ёрдам беришади. Улар қаторига черногориялик мураббий Дражен Дукич ҳам қўшилади. Кеча у клуб аъзоларига таништирилди. Дукич 2012 йил жамоамизда ёрдамчи мураббий сифатида фаолият юритганди. Унинг иши яхши таассурот қолдиргани сабабли яна мураббийлар штабига жалб этилди.

Йиғилишда клуб тизимида фаолият кўрсатаётган ҳар бир бўлимдан вазифаларни яхши ва тўлиқ бажариш лозимлиги ҳақида клуб менежери таъкидлади. Энди йил давомида ҳар бир жамоа, академия гуруҳлари ва бўлимлар ўз вазифаларини адо этишга ҳаракат қилишади.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика