Latest news

02:50ЖЧ-2026 саралаши. Хорватия жаҳон чемпионатида, Германиядан ғалаба ва бошқа натижалар  0 01:55U-17 Жаҳон чемпионатида 1/8 финалга чиққан илк иштирокчилар маълум бўлди  3 01:33Одил Ҳамробеков: "Эрон термасидаги жамоадошларим финалга чиққанимиз билан табриклашди"  3 01:15Рустам Ашурматов: "Фабио Каннаваро ўзи билганларини ўргатиб, барчасини бирдек олиб бормоқда"  2 01:00Абдулла Абдуллаев: "Ҳақли равишда ғалаба қозондик"  0 00:51Отабек Шукуров: "Йиғин бошлангандан кейин 4 кун мобайнида мураббийлар Мисрнинг қандай ўйнашини уқтириб борди"  3 00:23Элдор Шомуродов: "Замонавий футболда барчасига тайёр туриш керак"  7 00:10Фабио Каннаваро: "Жаҳон чемпионатига чиққандан кейин стратегия тузилган ва биз буни бажариш учун қўлимиздан келганини қиламиз"  13 23:54Мбаппе рекорд ўрнатди  3 23:10Al Ain Cup. Ўзбекистон – Миср 2:0  20 23:01Миср 8 ой деганда илк марта ютқазди  20 22:53Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз  466 22:23"Барселона" "Челси" билан бир ҳимоячи учун курашади  0 22:09Остон Ўрунов миллий термадаги 9 ва 10-голларини урди  6 21:54"Манчестер Сити"га "Борнмут" футболчиси керак  2

"Пахтакор" Иброҳимҳалил Йўлдошев Россия клубига ўтганини эълон қилди News

"Пахтакор" Иброҳимҳалил Йўлдошев Россия клубига ўтганини эълон қилди

"Пахтакор" академияси тарбияланувчиси Иброҳимҳалил Йўлдошев фаолиятини Россия премьер-лигасида давом эттриради.

"Пахтакор" ва "Нижний Новгород" клублари футболчини Россияга трансфер қилиш борасида келишувга эришди. Йўлдошев "Шерлар" таркибида жами 18 ўйинда 2 гол урган.

Футболчининг ўзи "Пахтакор" билан хайрлашиши ҳақида ушбу фикрларни билдирди:

- Ассалому алайкум. Фаолиятимда янги босқич бошланмоқда. Россиянинг "Нижний Новгород" жамоасига ўтяпман. Бу мен учун янги синов. Ўзим учун осон бўлмаган қарорга келдим, аммо бу фаолиятимни давом эттириш учун унинг тўғри эканига ишонаман. Ҳозир менга жаҳондаги энг ажойиб мухлислар саналган "Пахтакор" ишқибозларининг қўллаб-қувватлаши ҳар қачонгидан ҳам зарур. Тошкентда сизларнинг қўллашингизни ҳис қилдим. Ва уни қадрдон Ўзбекистондан минглаб километр узоқда ҳам ҳис қиламан. Барчаси учун раҳмат! Ғамхўрлиги учун клуб раҳбарияти, мураббийлар штаби, барча ходимлар, жамоадошларим, дўстларим ва академияда менга катта футболга йўл берган мураббийларимга миннатдорчилик билдираман. "Пахтакор"даги йиллар мен учун энг яхши даврга айланди. Кўмагингизни доим ёдда тутаман ва бир кун келиб қадрдон жамоамга қайтишимга ишонаман.

Rating: +34   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика