Latest news

16:33Адебайор АПЛ ғолибини тахмин қилди  0 16:05Илёс Зейтуллаев: "Аҳмадалиевнинг танловини ҳурмат қиламиз. Қийин вазият эса бизни янада тарбиялайди"  0 15:41"Футбол олами" — 2026 йилги мавсум бошланмоқда  0 15:25"Боруссия" "Реал" ва "Барса" қизиқиши фонида Шлоттербек бўйича қарор қабул қилди  0 14:56Гранд клублар "Ньюкасл" тарбияланувчиси учун курашмоқда  0 14:27"Реал" 3 та трансферни фойдали нархда амалга оширмоқчи  2 13:59"Интер" ва МЮ "Барселона" ҳимоячиси учун курашади  0 13:32Ана холос! Яхшибоев "Локомотив"да ўйнамайди  10 13:18МЮ футболчиси жароҳат олди  0 12:56"Ғазалкент" Elit Academy билан ҳамкорлик қилади   1 12:36ПСЖ асосий футболчиси билан янги шартномани келишиб олди  0 12:08"Динамо" ҳужумчиси ярим йилга сафдан чиқди  4 11:47"Гулистон" жамоасига бош мураббий тайинланди  3 11:24Адвокат Кюрасао терма жамоаси бош мураббийи лавозимини тарк этди  4 10:55Антуан Гризманн МЛС клубига ўтиши мумкин  2

"Пахтакор" ҳужумчига ёлчимаяпти News

"Пахтакор" ҳужумчига ёлчимаяпти

"Пахтакор"нинг Чемпионлар Лигасидаги муваффақиятсизлигида мудофаа вакилларини айблаётганлар талайгина ва улар ҳақли.

Аммо унутмаслик керак, олдинги чизиқда ҳам ишлар сира юришмади. Жамоага вазиятларни якунлашни биладиган тажрибали ва совуққон марказий ҳужумчи ётишмаётгандек кўринмоқда. Шубҳаланганлар учун охирги 1 йилда "Пахтакор" либосини кийган форвардлар статистикасини келтирамиз.

Эрен Дердийок — йиллик маоши 1,3 млн еврони ташкил қилган футболчи "шерлар" учун 2020 йилнинг биринчи қисмида 13 ўйин ўтказиб, 4 голга муаллифлик қилди. 

У "Пахтакор"дан кейин Туркия чемпионатининг 2-дивизионидан жамоа топди ва 400 минг евро йиллик маош эвазига шартнома имзолади.

Шерзод Темиров — "Машъал"дан олиб келинган ўйинчи 2021 йилги мавсумда 8 та гол урди. Бунинг учун ҳужумчига 1180 дақиқа керак бўлди.

Боян Матич — Эрен кетгазилганидан кейин унинг ўрни сербиялик форвард билан тўлдирилди. Матич мавсумнинг 2-қисмида "Пахтакор" либосини 16 ўйинда кийиб, атиги 2 та гол урди. 

Оливер Шаркич — Славче Войнески фаолиятининг асосий қисмини ҳужум чизиғининг марказида ўтказган черногориялик футболчидан асосан бошқа амплуаларда фойдаланяпти. Мавсум аввалидан бери 477 дақиқа ўйин амалиёти берилган Шаркич фақатгина бир марта рақиблари дарвозасини ишғол қилди.

Миржаҳон Мираҳмадов — йил аввалида "Бунёдкор"дан "Пахтакор"га кўчиб ўтган футболчи фақат ОЧЛдаги дисквалификацияси билан эсда қолди.

Яъни, 2021 йилнинг аввалидан бери "шерлар" учун майдонга чиққан 5 нафар марказий ҳужумчи рақиб дарвозасини фақатгина 15 марта ишғол қилди. Маълумот учун, бироз орқароқда ўйнайдиган Драган Черан бу даврда 24, 20 ёшли Ҳусайн Норчаев эса 26 голнинг муаллифлифига айланган. 

Муаллифнинг бошқа фикрларини кузатиш учун телеграм-каналга аъзо бўлишни унутманг.

Author :
Rating: -11   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика