Latest news

14:50"Манчестер Юнайтед" "Милан" форварди учун 100 млн евро сарфлашга тайёр  0 14:16Нидерландиялик ёш иқтидор эгасига "Челси" ва "Тоттенхэм" даъвогарлик қилмоқда  0 13:40"Ньюкасл" Португалия терма жамоаси ярим ҳимоячисини АПЛга қайтармоқчи  0 13:12"Нефтчи" меҳмонда "Шўртан"ни мағлубиятга учратган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  2 12:36"Қўқон-1912" сўнгги дақиқаларда иккита гол уриб, "Навбаҳор"ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 11:18Варди - А Сериядаги илк голи ҳақида: "Бахтдан еттинчи осмондаман!"  0 10:48"Бавария" топ-5 лига клублар орасида тарихдаги энг яхши натижани қайд этди   25 10:15Бруну Фернандеш: "Криштиану билан вазият, Саудия Арабистони ва бошқа ҳамма нарса ҳақида гаплашдим"  5 09:44Роналду қандай қилиб, 40 ёшда ҳам яхши спорт формасини ушлаб тургани ҳақида гапирди  5 09:1538 ёшли Жейми Варди А Серияда дебют голини урди  2 09:12"Реал Мадрид" ва "Барселона". Эҳтимолий таркиблар ва бугун жамоага ёрдам бера олмайдиган футболчилар билан танишинг  14 08:46"Манчестер Юнайтед" афсонаси АПЛ шон-шуҳрат залидан жой олди  1 08:15Суперлига. Бугун Олмалиқда турнинг марказий учрашуви бўлиб ўтади  15 07:48Бугун "Эл Классико"! "Реал" ва "Барселона"нинг бугунги учрашув қайдномаси билан танишинг  19 06:55Суперлига. "Қўқон-1912" – "Навбаҳор" 2:0  0

"Пахтакор" ҳимояси абгор бўлди. Нега? News

"Пахтакор" ҳимояси абгор бўлди. Нега?

Тошкент клубининг ОЧЛдаги ишлари юришмаяпти.

Pakhtakor Tashkent

AFC Champions League Grp. D . Round 4

18/04/2022, 23:15

3
:
0
Finished

Al-Duhail SC

Bassam Al-Rawi - 32', Michael Olunga - 45', Almoez Ali - 47'

45'
90'
11'  Farrukh Sayfiev
42'  Khoziakbar Alidzhanov
46'  Odildzhon Khamrobekov (Khozhimat Erkinov)
59'  Sardor Rashidov (Mirzhakhon Mirakhmadov)
59'  Oliver Sarkic (Abbosbek Fayzullayev)
69'  Mirzhakhon Mirakhmadov
73'  Azizbek Turgunbaev
80'  Sardor Sabirkhodjaev (Diyor Kholmatov)
86'  Khoziakbar Alidzhanov (Shahzod Azmiddinov)
90'  Ikrom Alibaev
90'  Mirzhakhon Mirakhmadov
32'  Bassam Al-Rawi
32'  Edmilson Junior
45'  Michael Olunga
47'  Almoez Ali
47'  Edmilson Junior
54'  Karim Boudiaf (Luiz Ceara)
54'  Almoez Ali (Ismael Mohammad)
61'  Assim Madibo
62'  Edmilson Junior (Ali Afif)
63'  Michael Olunga (Abdelrahman Fahmi Moustafa)
84'  Mohammed Musa (Mohammed Alaaeldin)

Славче Войнески шогирдлари 4-турдан кейин ғарбий минтақада энг кўп тўп ўтказиб юборган жамоа бўлиб турибди (9). "Шерлар" турнирнинг 2019 йилги мавсумида гуруҳнинг 6 ўйинида 7 та, 2020 йилда 3, 2021 да эса 8 тўп ўтказиб юборишган эди. Бу йил "Пахтакор" дарвозаси 4 учрашувда 9 бор ишғол қилинди.

Бунга сабаб сифатида "шерлар" ҳимоясидаги парокандалик кўрсатилаётган эди. Мазкур фикр бугунги баҳсда яна бир марта тасдиғини топди. "Пахтакор" ўтказиб юборган тўпларнинг 2 тасида Камен Ҳаджиев "ухлаб қолганига" гувоҳ бўлдик. Олдинги баҳсларда Олексей Ларин қаттиқ танқид қилинган эди. 

Очиғи, Аъзамовга муносиб тандем бўла олмаётган ҳар 2 ҳимоячининг "Пахтакор" даражасидаги футболчилар эмаслиги аниқ кўриниб қоляпти. Кримец ("Навбаҳор") ва Исмоилов (АГМК) асосий рақобатчиларга бериб юборилгач, уларнинг ўрни мазкур ўйинчилар орқали тўлдирилди. "Пахтакор" Камен ва Олексей билан шартнома имзолашда қандай критерияларга асослангани бизга қоронғу. Аммо уларнинг асл "юзи"ни очиб берадиган аниқ факт келтиришимиз мумкин. 

!!! Суперлига 4-тури доирасидаги "Навбаҳор"га қарши ўйинда Ларин тўп учун курашларнинг 63, Хаджиев эса 64 фоизини ўз фойдасига ҳал қилди. Аниқроғи, Тошкент клуби вакиллари яккакурашларнинг 37 фоизини рақибларига бой беришди. Шу куни "лочинлар" таркибида 91 фоизлик натижа кўрсатган Рустамжон Ашурматов эса топ-ҳимоячи қандай бўлишини барчага кўрсатиб қўйган эди.

Легионерларнинг савияси ҳақида гап кетса, кўплар тўланаётган пулга ярашалигини айтишади. Биласизми, "Пахтакор" селекционерлари тан олишни истамаслиги мумкин, лекин Ларин ва Камендан кучлироқ ҳимоячилар Суперлиганинг ўзида ҳам етарлича. Келинг, уларга илмий фактлар келтириш йўли билан мастер-класс ўтиб берамиз.

Суперлига-2021 мудофаа чизиғи эгаларига аталганини барча эътироф қилди. Сизнингча, ўтган йилги чемпионатнинг энг кучли ҳимоячиси ким эди? Ҳозир шуни таҳлил қиламиз.

Статистикага кўрса, "Сўғдиёна"даги серблар бу борада барчадан яхшироқ бўлишди. Марко Колакович жамоадоши Лука Чермель билан бирга ҳимоячилардан талаб қилинадиган кўрсаткичлар борасида Ўзбекистонда энг юқори натижани қайд этди. Шу туфайли ҳам Улуғбек Бақоев шогирдлари мавсумда барчадан камроқ гол  ўтказиб юборишди (15). 

Дейлик, Жиззах клуби мазкур ўйинчиларни чемпионатдаги асосий рақибига бериб юбормайди. Шундай ҳолатда "Пахтакор" Анваржон Ғофуровни ("Бунёдкор" мураббийи эмас, собиқ Ҳусниддин Ғофуров) трансфер қилса ҳам, ютқазмас эди.

Сабаби шундаки, ўтган йилни Термизда ўтказган ҳимоячи яккакурашларни ютиш борасида фақат Колаковичдан орқада қолди. Тўпни рақибдан тортиб олиш (131) ва зарбаларни "блоклаш" (20) бўйича Суперлигада унинг олдига тушадигани бўлмади.

Элитадаги жойини зўрға сақлаб қолган "Сурхон" футболчиси ҳақида ушбу маълумот оддий ўқувчининг ақлини шошириши мумкин. Лекин "Пахтакор" мутасаддилари бунга эътибор қаратишлари лозим эди (Худди Илҳом Мўминжонов сингари). Чунки Ғофуров ўтган мавсумда "шерлар"нинг барча ҳимоячиларидан эффектлироқ ўйнаганди.

Афсуски, селекциядаги хатолар фақат мудофаа билан боғлиқ эмаслиги халқаро майдонда яққол кўриняпти. Қизиқ, бунинг учун асосий масъулият кимнинг елкасига тушади: бош мураббий Славче Войнески, спорт директори Жаъфар Ирисметов ёки бошқа биров?

мутолаа учун: "Бухоро" қарзларидан қутиляпти 

Author :
Rating: +9   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика