Latest news

01:50Гвардиола: "Чемпионлик учун ҳақиқий кураш энди бошланмоқда"  0 01:17Рубен Аморим: "Бизда ўсиш бор"  1 00:46Инглиз футболида қизиқ ҳолат: клуб бир ҳафта учун дарвозабон ижарага олди  2 00:26Луис Диас ЕЧЛда дисквалификация қилинди  1 00:09Артета ҳимоячисининг жароҳатига изоҳ берди  1 23:50Флик: "Нега Мессининг мураббийи бўлишни истамас эканман?"  1 23:30 Суперлига. "Андижон" – "Хоразм" 3:2   0 23:26БАА. "Бани Яс" "починни очди", "Дибба" пешқадамлардан биридан очко тортиб олди  0 23:10U-17 Жаҳон чемпионатида барча чорак финал якунланди ва ярим финал жуфтликлари аниқ бўлди  2 22:56Вадим Абрамов: "Бир қанча муаммолар бўлишини билардик, лекин муаммолар бунчалик кўп бўлишини кутмагандик"  2 22:38Баҳром Ҳайдаров: "Динамо" майдонида дуранг ўйнаш биз учун ғалабага тенг"  2 22:13Акмал Шораҳмедов: "Натижадан қониқдим, лекин ўйиндан эмас"  8 21:54"Милан" собиқ "қария"сини қайтармоқчи  2 21:19Ҳаким Фузайлов: "Учала голни ҳам ўзимизга ўзимиз олиб келдик"  2 21:16Суперлига. "Машъал" – "Навбаҳор" 0:0  3

"Пахтакор" Денис Иванков билан шартнома имзолади News

"Пахтакор" Денис Иванков билан шартнома имзолади

Ўзбекистонда дарвозабонлар етиштириб бериш фабрикасига айланган тажрибали мутахассис Денис Иванков эндиликда "Пахтакор" тизимида фаолият юритади.

Бу ҳақда "Championat.asia" ижодкори Шаҳбоз Беғамов ўзининг телеграм каналида маълум қилди.

Аввалроқ жамоани рестартга тайёрлашда хизмат қилган Иванков музокараларнинг дастлабки босқичида клуб билан келишувга эришмаганди. Бироқ куни кеча "Пахтакор" Ўзбекистон терма жамоаси дарвозабонлар мураббийи билан музокарани қайта тиклаб, Иванковнинг шартларига розилик билдирган клуб якунда тажрибали мутахассис билан бугун шартнома имзолади.

Келишув йил якунига қадар амал қилади ва декабрда шартнома узайтириш кўриб чиқилади.

Иванковнинг вазифаси клуб тизимидаги барча жамоалар, академиядан тортиб биринчи жамоа дарвозабонлар малакасини оширишдан иборат ва дарвозабонлар мураббийларининг ишини назорат қилади.



Эътиборлиси, "Пахтакор"нинг ҳозирги кундаги ҳар иккала асосий таркиб дарвозабонлари - Суюнов ва Қувватов айнан Денис Иванков шогирдлари саналади. Гарчи асосий жамоада уларни туркиялик мутахассис шуғуллантирса ҳам, эндиликда "Пахтакор"да устоз ва шогирдлар "Машъал" ёки "Насаф"да бўлгани каби биргаликда ишлашади.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика