Latest news

02:17ЖЧ-2026 саралаши. Нидерландия ва Австрияда ғалаба, Албания ва Сербия ўртасидаги баҳсда ҳисоб очилмади  1 01:17Флик 36 ёшли футболчини "Барселона"да кўрмоқчи  5 00:03ЖЧ саралаши. Англия Андоррага биттагина гол ура олди  4 23:26Гарначо МЮни тарк этади. Вингерга қайси клублар қизиқмоқда?  2 22:50Дембеле жароҳат олди  0 22:07"Барселона" тер-Штегендан қутулишни истамоқда  6 21:59Назорат ўйини. "Насаф" - "Сўғдиёна" баҳсида 7та гол урилди  1 21:40Григорий Колосовский: "Биз жуда ёмон ўйнадик. Рақиблар ғалабага яқин эди"  2 21:20Айбек Нурбаев: "Биз икки очко йўқотдик"  1 20:55Ўзбекистонга қарши ўйин олдидан Қатар терма жамоаси сафида ўзгариш  26 20:25"Локомотив" меҳмонда "Жайхун"ни мағлуб эта олмади  4 19:58"Реал" ва "Бавария" Доннарумма учун курашга киришиши мумкин  3 19:14"Фенербахче" Де Брюйне учун курашга қўшилди  5 18:27Расман: "Интер" 25 млн евролик трансферни амалга оширди  2 17:56ПФЛ: Ўзбекистоннинг 17 та клуби ОФК лицензиясига эга чиқди  1

"Бунёдкор"нинг ноҳуш анъанаси давом этади ёхуд Тошкент дербисида "Пахтакор" ғолиб News

"Бунёдкор"нинг ноҳуш анъанаси давом этади ёхуд Тошкент дербисида "Пахтакор" ғолиб

Суперлиганинг 13-туридан ўрин олган "Пахтакор" - "Бунёдкор" учрашуви бўлиб ўтди.


ПАХТАКОР – БУНЁДКОР 1:0 (ТУГАДИ)
Ҳакамлар:
Аскер Нажафалиев, Олим Абдувосилов, Руслан Серазитдинов, Султонмурод Абдураҳмонов
VAR ҳаками: Фирдавс Норсафаров
VAR ассистент: Жаҳонгир Саидов
VAR назоратчиси: Валентин Коваленко
Назоратчи: Марат Исмоилов
Комиссар: Лазиз Қўчқоров
Бошланиш вақти: 20:00

Гол: Драган Черан 45, 1:0

"Пахтакор": 25.Элдорбек Суюнов, 3.Ҳожиакбар Алижонов, 5.Анзур Исмоилов, 7.Одилжон Ҳамробеков, 8.Азизбек Турғунбоев, 9.Шерзод Темиров, 10.Драган Черан, 23.Шерзод Аъзамов, 27.Сардор Собирхўжаев, 28.Диёр Холматов, 34.Фарруҳ Сайфиев.
Захира: 35.Санжар Қувватов, 6.ИброҳимҲалил Йўлдошев, 11.Боян Матич, 14.Ҳумоюнмирзо Иминов, 16.Марлен Чобанов, 17.Достонбек Ҳамдамов, 18.Ҳожимат Эркинов, 19.Шароф Муҳиддинов, 21.Аброр Исмоилов.

"Бунёдкор": 1.Равшан Ягудин, 4.Давронжон Эргашев, 6.Авазбек Ўлмасалиев, 9.Фарруҳ Икромов, 10.Хуршид Ғиёсов, 11.Расул Йўлдошев, 13.Лутфулла Тўраев, 14.Миржаҳон Мираҳмадов, 17.Одилжон Абдураҳмонов, 26.Улуғбек Абдуллаев, 30.Абдулла Абдуллаев.

Захира: 71. Сарвар Каримов, 3. Диан Талхатов, 7. Фарҳод Мираҳматов, 21. Ғайрат Азизхўжаев, 35. Азиз Пирмуҳаммадов, 37. Муҳаммадодил Қаҳрамонов, 48. Валерий Акопов, 49. Иброҳим Томива, 93. Сирожиддин Башриддинов.



ЯНГИЛАШ


Учрашув якунланди. Тошкент дербисида "Пахтакор" ғалаба қозонди. 

Иккинчи бўлимга 5 дақиқа қўшиб берилди. 

88. ЎЗГАРИШ. "Пахтакор"да Диёр Ҳолматов ўрнига Хожимат Эркинов майдонга тушди. 

88. ЎЗГАРИШ. "Бунёдкор"да Хуршид Ғиёсов  ўрнига Фарҳод Мираҳматов, Улуғбек Абдуллаев ўрнига Азиз Пирмуҳаммадов майдонга тушди. 

87. ГООООООООООООООООООООООЛ. ЙЎҚ, Иброҳим Томива рақиб дарвозасини ишғол қилган эди. Бироқ бош ҳакам ўйиндан ташқари ҳолатни қайд этди. 





84. ЎЗГАРИШ. "Пахтакор"да Одил Ҳамробеков ўрнига Аброр Исмоилов майдонга тушди. 

81. ЎЗГАРИШ. "Бунёдкор"да Миржаҳон Мираҳмадов ўрнига Муҳаммадодил Қаҳрамонов майдонга тушди. 

78. ЗАРБАААААААААААААААААААААААААААА. Давронжон Эргашевнинг кучли зарбасини Элдор Суюнов уриб юборди. 

75. ЎЗГАРИШ. "Пахтакор"да Шерзод Темиров ўрнига Боян Матич, Азиз Турғунбоев ўрнига Достон Ҳамдамов майдонга тушди. 

69. ЗАРБАААААААААААААААА. Иброҳим Томива тезкорлик билан кириб бориб кучли зарба йўллади. Лекин ноаниқ 

66. ЎЗГАРИШ. "Бунёдкор"да Фаррух Икромов ўрнига Иброҳим Томива майдонга тушди. 

65.ЗАРБААААААААААААА. Миржаҳон Мираҳмадов қийинчилик билан дарвозага зарба йўллади. Элдор Суюнов муаммосиз ушлаб олди. 

53. ЗАРБААААААААААААААААААА. ТЕМИРООООООООООООООООВ. Хожиакбар Алижонов фаол ҳаракатлар билан тўпни жарима майдончасига узатди. Шерзод Темировнинг зарбаси хавфли чиқди. 

49. ОГОХЛАНТИРИШ. Аскер Нажафалиев ВАР қароридан сўнг Одил Ҳамробековга сариқ карточка кўрсатди. 

46. ЎЗГАРИШ. "Пахтакор"дан Анзур Исмоилов ўрнига Марлен Чобанов майдонга тушди. 

Иккинчи бўлим бошланди. 

Биринчи бўлим якунланди. Танаффус!



45. ГОООООООООООООООООООООООООООООООООЛ. Драган Черан пенальтини аниқ амалга оширди. 

45. Пенальтииииииииииииииииииииии. Давронжон Эргашев рақиб футболчисини ўз жарима майдончасида йиқитди. Аскер Нажафалиев 11 метрлик нутқани кўрсатди. 


43. ЭХХХХХХХХХХХХХХХХХ. Фаррух Икромов ажойиб тарзда ёриб кириб тўпни Хуршид Ғиёсовга узатди. Ғиёсов фойдалана олмади. 

38. ЗАРБАААААААААААААААААААА. Диёр Ҳолматовнинг кучли зарбаси дарвоза тепасидан ўтиб кетди. Ўйин "Пахтакор" назоратида

32. ЗАРБАААААААААААААААА. Хожиакбар Алижонов рақиб ҳимоячиларини алдаб ўтиб кучли зарба йўллади. Унинг зарбаси жуда хавфли чиқди. 

28. ОГОХЛАНТИРИШ. "Пахтакор"дан Азиз Турғунбоев Хуршид Ғиёсовга нисбатан қўполлик ишлатгани учун огохлантирилди. 

27. ЗАРБААААААААААААААААААААААААААААА. Драган Черан яна бир бор "Бунёдкор" дарвозасига йўл топишга уриниб кўрди. Зарба кучли ва ноаниқ. Меҳмонлар ҳимоячилари Черанга имконият бериб қўйишмоқда. 

24. ЗАРБААААААААААААААААААААААА. Драган Чераннинг узоқдан йўллаган зарбаси ноаниқ кетди. 

20. УХХХХХХХХХХХХХХХХХХХХХХХХХХ. Азиз Турғунбоев чап қанотдан узатиб берилган тўпни боши билан дарвозага йўллади. Лекин ноаниқ. 

18. ОГОХЛАНТИРИШ. "Пахтакор"дан Сардор Собирхўжаев огохлантирилди. 

15. ЗАРБАААААААААААААААААААААААААААААААААААААААА. Драган Черан жарима майдончаси ичига кириб зарба кучли зарба йўллади. Равшан Ягудин хотиржам тўпни ушлаб олди. 

14. Фаррух Сайфиев ўз қанотида жуда фаол. 

10.  УХХХХХХХХХХХХХХХХХХХХХХХХХХХ. "Пахтакор" ҳужумга ҳужум билан жавоб қайтарди. "Бунёдкор" ҳимоячилари қийинчилик билан ҳужумни қайтарди. Драган Черан кескинлик юзага келтирганди. 

9. ИКРООООООООООООООООМОВ. УХХХХХХХХХХХХХХХХХХХХХХ Фаррух Икромов ажойиб тарзда "Пахтакор" ҳимоясини ёриб ўтди. Бироқ Элдор Суюнов гол бўлишига йўл қўймади. 

7. "Бунёдкор" футболчилари жуда ишончли ҳаракат қилмоқда. Тўпни яхши назорат қилишмоқда. 

4. ЗАРБАААААААААААААААААААААААААААААААААААА . Бурчакдан узатилан тўпдан сўнг Миржаҳон Мираҳмадов боши билан зарба йўллади. Бироқ зарба ноаниқ. 

3. "Пахтакор"нинг илк ҳужуми кескин тус олди. "Бунёдкор" ҳимоячилари ўз ўрнида. 


Ўйинга старт берилди.

- Учрашув соат 20:00да бошланади

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика