Latest news

01:20АПЛ. "Бўрилар" "Қизил иблислар"ни ғажиб ташлади  28 00:57Энцо Мареска: "95-дақиқада гол ўтказиб юбориш ёқимсиз"  0 00:28АПЛ. Бруну қизил олган, Онана бурчакдан гол ўтказиб юборган учрашувда МЮ "бўрилар"га мағлуб бўлди  17 00:04АПЛ. "Ливерпуль" - "Лестер". Асосий таркиблар маълум!  4 23:52"Барселона"нинг ёздаги илк трансфери ким бўлади?  3 23:10"Фулхэм" сўнгги марта "Челси" майдонида қачон ғалабага эришганди?  3 22:49"Бухоро-W" қизлари Қозоғистон жамоасига қарши ўртоқлик ўйини ўтказди  4 22:12МТРК учун футбол мусобақаларини ёритишга мослашган КТС сотиб олинади  12 21:57ДАҲШАТ! "Фулхэм" дербида "Стэмфорд Бриж"да ғалабага эришди!  29 21:09"Манчестер Сити"да нохуш статистикалар  2 20:52Пеп Гвардиола: "Бизда ҳозир шундай даврки..."  9 20:19Аканжи: "Адолатсиз натижа"  6 19:56Моуриньюнинг "Фенербахче"си Абдуқодир Ҳусанов бўйича таклиф билан чиқмоқчи  32 19:32"ФарДУ" клубида мавсум якунларига бағишланган тақдирлаш маросими ўтказилди  2 19:24Муваффақиятсизлик давом этади: "Манчестер Сити" бу сафар ўз уйида "Эвертон" билан дуранг ўйнади, Холанд пенальтидан гол ура олмади  33

⚡️ "Пахтакор" бу йил ҳам чемпионлик учун асосий фаворитми? Янги сарбон ва ўйинчилар, "шерлар"нинг "заявка"си News

⚡️ "Пахтакор" бу йил ҳам чемпионлик учун асосий фаворитми? Янги сарбон ва ўйинчилар, "шерлар"нинг "заявка"си

Кеча юртимиз яшил майдонларида Coca Cola Суперлигаси-2022га старт берилди.

Янги мавсум олдидан Суперлиганинг айрим клублари ҳақида алоҳида мақола тайёрлашни лозим топдик. Кеча Фарғонанинг "Нефтчи" клубига бағишланган материални эътиборингизга ҳавола этган эдик.

3 йилдан сўнг Суперлигага қайтган "Нефтчи". Мўминжонов жамоани совринли ўринлар учун етаклай оладими? Фарғоналикларнинг "заявка"си

Бугун эса мамлакатимизнинг амалдаги чемпиони "Пахтакор"га навбат. Жамоа чемпионатни бугун Самарқандда "Динамо"га қарши беллашув билан бошлайди.

Суперлигага тайёргарликнинг асосий қисми Анталияда бўлиб ўтди

"Пахтакор" тайёргарликни нисбатан бироз кечроқ бошлади. Жамоа 8 январдагина Қибрайдаги базада бўлажак мавсумга тайёргарликни бошлади. 11 январь куни "шерлар" янги бош мураббий Славче Войнески бошчилигида дастлабки машғулотни ўтказишди.

ФОТО  "Пахтакор"нинг янги мураббий бошчилигидаги дастлабки машғулоти аъло кайфиятда ўтди ГАЛЕРЕЯ


Тайёргарликнинг Қибрайдаги биринчи босқичи доирасида Про лига вакили "Янгиер" (2:0) ҳамда Биринчи лига аъзоси "Дўстлик" (6:0) жамоаларига қарши ўртоқлик назорат ўйинлари ўтказилди. Шундан сўнг жамоа 5 февраль куни иккинчи ва асосий босқич учун Туркияга йўл олди. Анталиядаги йиғин 20 февралгача давом этди. Войнески шогирдлари у ерда 4та ўртоқлик ўйинида майдонга тушишди. "Championat.asia" сайти ҳам икки кишилик таркиб билан Анталияга борди. Шахсан ўзим "Пахтакор"нинг 3та ("Уфа" ва икки "Динамо"га қарши) ўйинини ва битта машғулотини тўлиқ кузатдим.

ВИДЕО  САфарда. "Пахтакор" "Уфа" билан дуранг ўйнади + Сардор Рашидовдан интервью

14 январь кунги машғулотга бордик ва у ерда янги "Микрофон" лойиҳамизни ҳам олдик. Бу "Динамо" Тбилисига қарши баҳсдан олдинги машғулот эди.

ВИДЕО  "Микрофон". Бу сафар у Элдор Суюновга тақилди, шунингдек, Драган Черандан интервью

"Пахтакор"нинг Анталиядаги ўртоқлик ўйинлари

"Пахтакор" - "Минай" (Украина) - 1:0

"Пахтакор" - "Уфа" (Россия) - 1:1

"Пахтакор" - "Динамо" (Грузия) - 0:3

"Пахтакор" - "Динамо" (Украина) - 0:0


Анталия йиғинидан сўнг жамоа 22 февралдан яна Қибрайда машғулотларга киришди ва 27 февраль куни Ўзбекистон Суперкубоги-2022 доирасида "Насаф" билан беллашди ва ўз тарихида иккинчи бор суперкубокни ўзиники қилди.

ВИДЕО  "Кичкина камера": "Пахтакор" - кетма-кет иккинчи йил Суперкубок соҳиби

"Пахтакор"нинг Суперлига дастлабки 5 туридаги рақиблари

1-тур, 03.03.2022

"Динамо" - "Пахтакор"

2-тур, 10.03.2022

"Пахтакор" - "Нефтчи"

3-тур, 16.03.2022

"Олимпик" - "Пахтакор"

4-тур, 01.04.2022

"Пахтакор" - "Навбаҳор"

5-турда "шерлар" Бекободда "Металлург" меҳмони бўлиши керак. Аммо, у пайтда чемпионларимиз ОЧЛ гуруҳ босқичида иштирок этаётган бўлишади. Шу сабаб, жамоанинг бешинчи турдаги ўйини бошқа муддатга қолдирилган.


Янги сарбон ва ўйинчилар

"Пахтакор"ни мавсум олдидан янги мураббий қабул қилиб олди. Питер Хюстрадан сўнг жамоа рулига Шимолий македониялик Славче Войнески олиб келинди. Унинг биринчи машғулотидан суратлар ва лавҳани юқорида жойлаган эдик. Славче қувноқ мураббий, футболчилар билан жуда яхши чиқишиб кетди. Машғулотларда ҳам буни пайқаш қийин эмас. ОАВ мулоқот қилишни яхши кўради, "Динамо" (Тбилиси)дан учралган йирик (0:3) мағлубиятдан кейин интервью беришини сўраганимда лаббай деган ва барча саволларимга жавоб берганди.

ВИДЕО  CAфарда. "Пахтакор"нинг йирик мағлубияти, Славче Войнескидан интервью, "Динамо" вакили Зоран Марушич ҳақида нима деди?

Кеча "шерлар" янги футболчиларни ОАВ ва мухлисларга таништиришди. Алексей Ларин, Камен Хаджиев, Жасур Ёқубов, Икром Алибоев, Сардор Рашидов, Миржаҳон Мираҳмадов ҳамда Оливер Шаркичларга рақамлари туширилган либослар ҳам топширилди.

"Пахтакор"ни Анзур Исмоилов, Егор Кримец, Достон Ҳамдамов, Аброр Исмоилов, Шерзод Темиров, Боян Матичлар тарк этишди. Унчалик кўп ўйнамаган айрим футболчиларни санаб ўтирмадим. Кетганлар ўрни эса ортиғи билан тўлдирилди. Анзурнинг кетиши ҳимоя чизиғини кучсизлантириб қўйганди. Аммо, Ларин ва Хаджиевнинг келиши бу муаммони бартараф этди. Алибоев ҳамда Рашидов ҳам асосий таркибнинг муқим ўйинчилари бўлишади. Ёқубов, Мираҳмадов ва Шаркич эса асосий таркибга кириш учун курашишлари керак.


Энг фойдали "трансфер" - Камен Хаджиев ва Икром Алибоев

Одатда, бу йўналишда фақат бир нафар ўйинчини танлаб олардим. Лекин, бу сафар Камен ва Икромнинг фойдалилик даражасини бирдек деб билдим. Хаджиев катта эҳтимол билан Шерзод Аъзамовга асосий тандем бўлади. Чап оёқда ўйновчи болгариялик Анталиядаги ўртоқликларда ва Суперкубок баҳсида жуда яхши таассурот қолдирди. Камен 1.88 метр бўй ва яхшигина вазнга қарамай жуда тез югуради, унинг тезлиги марказий ҳимоячиларга хос эмас. Майдонда ҳаракатлари ишончли, шошиб қолмайди. Шахсий фикримча, бу мавсум чемпионатимизда энг яхши икки легионер ҳимоячидан бири айнан Хаджиев бўлади. Иккинчиси эса... Бу ҳақда кейинги мақолаларда.

Икром Алибоев ҳам фойдалилик тарафлама Камендан кам эмас. Жуссаси кичик бўлишига қарамай якка курашларда кўп бор устун келади. Ўзидан анча гавдали ўйинчилар билан ҳам елкама-елка курашларни ютиб чиқмоқда. Тўпни ўзида яхши сақлай олади, брак паслари кам. Бир сўз билан айтганда, Икром Алибоев "Пахтакор"ни яхшигина кучайтира олди.

 

"Пахтакор" жамоасининг Coca Cola Суперлига-2022 учун ЎзПФЛда рўйхатдан ўтказган футболчилари

РАҚАМИ

Исми шарифи

Туғилган санаси

Амплуа

33

Элдор Суюнов

12.04.1991

Дарвозабон

35

Санжар Қувватов

08.01.1990

Дарвозабон

44

Азиз Исақов

23.12.2000

Дарвозабон

51

Отабек Боймуродов

05.06.2003

Дарвозабон

3

Ҳожиакбар Алижонов

19.04.1997

Ҳимоячи

5

Алексей Ларин (Украина)

04.06.1994

Ҳимоячи

21

Камен Хаджиев (Болгария)

22.09.1991

Ҳимоячи

23

Шерзод Аъзамов

14.01.1990

Ҳимоячи

29

Жасур Ёқубов

26.03.1999

Ҳимоячи

34

Фарруҳ Сайфиев

17.01.1991

Ҳимоячи

48

Миркомил Абдураззоқов

26.01.2004

Ҳимоячи

54

Иззат Пўлатов

15.06.2003

Ҳимоячи

55

Рустам Позилов

12.04.2003

Ҳимоячи

58

Абубакир Ашуров

12.06.2003

Ҳимоячи

73

Суннат Поёнов

16.06.2004

Ҳимоячи

88

Шаҳзод Азмиддинов

07.06.2000

Ҳимоячи

6

Икром Алибоев

09.01.1994

Ярим ҳимоячи

7

Одил Ҳамробеков

13.02.1996

Ярим ҳимоячи

8

Азиз Турғунбоев

01.10.1994

Ярим ҳимоячи

10

Драган Черан (Сербия)

06.10.1987

Ярим ҳимоячи

11

Сардор Рашидов

14.06.1991

Ярим ҳимоячи

16

Руслан Розиев

10.11.2002

Ярим ҳимоячи

18

Ҳожимат Эркинов

29.05.2001

Ярим ҳимоячи

19

Ҳумоюнмирзо Иминов

15.01.2000

Ярим ҳимоячи

27

Сардор Собирхўжаев

06.11.1994

Ярим ҳимоячи

28

Диёр Холматов

22.07.2002

Ярим ҳимоячи

31

Абдуллоҳ Абдулазизов

07.08.2002

Ярим ҳимоячи

32

Беҳруз Асқаров

08.03.2003

Ярим ҳимоячи

36

Аббос Эргашбоев

28.03.2003

Ярим ҳимоячи

42

Аббос Файзуллаев

03.10.2003

Ярим ҳимоячи

43

Муҳаммад Мансуров

16.07.2002

Ярим ҳимоячи

62

Данат Мифтахутдинов

 17.09.2003

Ярим ҳимоячи

63

Муҳаммадали Ўринбоев

24.04.2005

Ярим ҳимоячи

14

Оливер Шаркич(Бельгия)

23.07.1997

Ҳужумчи

46

Шаҳриёр Жабборов

14.01.2003

Ҳужумчи

66

Рустам Турдимуродов

04.04.2004

Ҳужумчи

77

Миржаҳон Мираҳмадов

15.07.1997

Ҳужумчи



"Пахтакор" бу йил ҳам чемпионлик учун асосий фаворитми?

Славче Войнески "Пахтакор" бу мавсум ҳам чемпионлик учун етаклашга ҳаракат қилади. Кеча бўлиб ўтган таништирув маросимида мутахассис бўлажак мавсум олдидан умумий фикрларини билдириб ўтди.

"Ҳар бир лигани ютиш қийин. Ҳеч бир  жойда совринга эга чиқиш осон эмас. Суперкубок ўйини қанчалик оғир кечганини ҳамма кўрди. Ҳар бир жамоа бизга жиддий қаршилик кўрсатишга уринади. Чемпионлар Лигасида гуруҳдан чиқишни истаймиз. Ўйинлар Рамазон ойида бўлади ва биз барчани ҳисобга олишимиз керак. Биз ҳар 4-5 кунда майдонга тушишимиз лозим. Шундай тиғиз тақвимда ўйнаймиз. Апрель ва майда жуда кўп ўйинда майдонга тушамиз. Бу ҳолатда барча кичик жиҳатларгача эътибор қаратамиз. Миллий терма жамоада ҳам ўнга яқин футболчи тўп тепади".

"Пахтакор" Суперлигада ҳимояси энг кучли жамоа назаримда. Қанотларда Алижонов ва Сайфиев, марказда Аъзамов, Хаджиев ҳамда Ларин. Марказий ярим ҳимояси ҳам жуда кучли. Буни Суперкубок баҳсидан кейинги матбуот анжуманида "Насаф" устози Рўзиқул Бердиев ҳам таъкидлаб ўтди. Жамоада биргина чизиқ муаммоли - ҳужум. Шу сабаб мураббий Суперкубокда ҳам марказий ҳужумга Драган Черанни туширди, Сардор Собирхўжаев эса ҳужумчи ортига тушди. Ҳужумдаги муаммоларни Войнески Черан билан ҳал қилмоқчи. Ҳужумчи сифатида олиб келинган Шаркич эса ҳужумчи ортида (Черанни жойида) яхшироқ кўринмоқда ва мураббийлар уни айнан ҳужумчи ортида ўйнатишни бошлашди.

"Пахтакор" таркиб жиҳатидан ўтган мавсумдан кучсизланмади, ўйин жиҳатидан ҳам "шерлар"да ҳаммаси жойида. "Насаф"га қарши беллашувда "Пахтакор" бу йил ҳам чемпионлик учун асосий давогар бўлишини кўрсата олди. Шу жойига Рўзиқул Бердиевдан Анталияда олган интервьюм пайтидаги "Насаф" устозининг гапини келтириб кетмоқчиман: "Пахтакор" таркиб жиҳатдан ёки салоҳият жиҳатдан бошқалардан ажралиб турса керак. Жамоага келганлар кетганлардан кучли бўлса кучли, лекин аниқ кучсиз эмас. Бошқаларга нисбатан "Пахтакор" устунроқ".

Назаримда, бу йил бош соврин йўлида "шерлар"га "Насаф", "Навбаҳор" ва АГМК жиддий қаршилик қилиши мумкин. Лекин, "Пахтакор" асосий фаворитлигича қолади.


Author : Tolibjon Qosimov
Rating: +15   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика