Latest news

22:16Рио Фердинанд: "Месси ҳам Ямалнинг ёшида ўйинга бунчалик таъсир ўтказа олмасди"  0 21:52Капелло Мбаппенинг тарафини олди  0 21:30"Анри майдон четида ғазабдан эс-ҳушини йўқотиб қўяй деди". Таниқли франциялик мутахассиснинг Ильгиз Танташев ҳакамлик қилган ўйинда ҳакамлардан қандай жаҳли чиққани ҳақида  1 21:12А Серия. "Кальяри" - "Интер" баҳси асосий таркиблари маълум!  0 20:47"Милан" ПСЖга таклиф билан чиқди  0 20:16Россия термаси учун яна бир рақиб топилди  6 19:54Пеп Гвардиола: "Таслим бўлмайман"  2 19:36Флик ва Деку Леау трансферига ишонишмаяпти, аммо Лапорта уни сотиб олмоқчи  0 19:06Суперлигага қайтган "Бухоро" Қулматовни ўз сафига қўшиб олди  5 18:55"Барселона" Ольмо ишини ҳал қилиш учун ЛаЛигага VIP жойлар ҳужжатини юборди  2 18:36Шуҳрат Муҳаммадиев "Насаф" билан янги битим имзолади  0 18:02Катта эҳтимол билан АПЛни "Ливерпуль" ютади  7 17:15"Барселона" яна Ольмога ваъда беришни бошлади  0 16:35"Реал" клублар ўртасидаги ЖЧдан қанча пул ишлаб олиши мумкин?  9 16:14"Ланс" етакчисини 15 млн еврога сотмоқда  3

"Пахтакор" билан келишув, "Насаф"даги ишни давом эттириш, терма жамоага номзод Ўткир Юсупов ва Нестеров - Денис Иванков билан суҳбат News

"Пахтакор" билан келишув, "Насаф"даги ишни давом эттириш, терма жамоага номзод Ўткир Юсупов ва Нестеров - Денис Иванков билан суҳбат

Ўзбекистон миллий терма жамоаси дарвозабонлар мураббийи Денис Иванков "Пахтакор"да иш бошлаганидан хабарингиз бор.

Клуб тизимида фаолият олиб бораётган тажрибали мутахассис "Пахтакор"ни рестартга тайёрлашда яқиндан кўмаклашганди. Афтидан ўшанда пойтахт жамоасида иш бошлашга яқин келган, бироқ якунда томонлар келиша олмаганди. Орадан маълум вақт ўтгач эса Денис Иванков расман "Пахтакор" билан шартнома имзолагани ҳақида хабар чиқди. Биз яқинда мазкур мутахассисни суҳбатга чорлаб айрим саволлар билан юзландик. 

-  Биринчи галда "Пахтакор"да иш бошлаганингиз билан табриклаймиз. Хўш, бу қандай содир бўлди? Аввал бу жамоа билан келишувга эришмаганингизни айтгандингиз. Кейин эса расман шартнома имзолаганингиз маълум бўлди. Батафсил изоҳни ўзингиздан эшитсак...

- Табрик учун рахмат. Албатта бу мен учун ёқимли. Чунки, сиз биринчилардан бўлиб мени табрикламоқдасиз. "Пахтакор" билан узоқ вақт давомида музокаралар олиб бордим. Икки томон ўз позицияларини билдирди. Якунда барча маслаларни келишиб олдик. Шартномага қўл қўйдим. Нима учун бу жамоани танладим? Чунки, фақат шу жамоагина ҳар томонлама аниқ таклиф билан чиқди. Бошқа жамоардан ҳам таклиф бўлди. Лекин, аниқ эмас. Шунинг учун "Пахтакор" вариантида тўхталдим. 

- Раҳбарият жамоадаги вазифларингизни белгилаб бердими? Клубда қайси йўналишда фаолият олиб бормоқдасиз? Чунки, асосий таркиб билан Иброҳим Йилмаз шуғулланмоқда, ўринбосарлар жамоасида эса Анвар Рашидов...

- Бу борада "Пахтакор" бош мураббийи ва клуб директори билан гаплашиб олдик. Ўзаро суҳбатлашдик. Вазифам клуб тизимидаги дарвозабонлар мураббийларини назорат қилиб бориш. Асосий жамоадан тортиб академиядаги мураббийларни ишигача ўрганиб таҳлил қилиб бораман. Шунингдек ўзим ҳам дарвозабонларни шуғуллантиришда давом этаман. 

- Дастлабки ишни нимадан бошладингиз?

- Ишни аввал барча билан танишиб чиқишдан бошладим. Умуман олганда барчани яқиндан биламан десам ҳам бўлади. Мураббийлар билан шахсан ўзим учрашдим, ишларни муҳокама қилдик, қолган масалаларни гаплашиб олдик. Бу ишни давом эттиряпман. Анвар Турсунович Рашидов ўринбосарлар жамоасидаги дарвозабонларга масъул, Тимур Ғаниев биринчи лига жамоасида киперларни шуғуллантиради. Валерий Карпенко академияда ўсмирлар билан ишламоқда. Уларни барчаси билан алоқадаман. 

- Биламиз сиз "Насаф" жамоасида кўплаб дарвозабонларни етиштириб чиқаргансиз. Ҳозирда ҳам "Пахтакор"да сизнинг шогирдларингиз тўп тепмоқда. Бу ерда ҳам Қаршидаги ишни амалга ошириш ниятингиз борми?

- Ажойиб ва ўринли савол. Яхши дарвозабонларни ўзбек футболига тарбиялаб етиштириб бериш "Пахтакор"даги асосий мақсадларимдан бири ҳисобланади. Ниятим ҳам шу. Бу йўлда ишни бошлаб юбордим. Ўзим алоҳида гуруҳни олдим. У ерда 4-5та дарвозабонларни шуғуллантирмоқдаман. 

- Клубдаги фаолиятингиз терма жамоадаги ишингизга тўсқинлик қилмайдими? 

- Йўқ. Умуман ҳалақит қилмайди. Бу масалада ЎФА билан гаплашдим. Биласиз, жорий йил ҳисобидан терма жамоа иштирокида учта расмий ўйин қолган. Биринчи йиғинни сентябрь ойида ўтказишни режа қилганмиз. Ўртоқлик учрашувларида майдонга тушамиз. Ишонтириб айтаманки, терма жамоа ва "Пахтакор"даги ишим асло бир-бирига тўсқинлик қилмайди. 

- Миллий жамоанинг асосий дарвозабонлари Элдор Суюнов, Санжар Қувватов. Шундай бўлсада бўлажак йиғинларда дарвозабонлар орасида янги номларни кўришимиз мумкинми? Бу борада Вадим Абрамовга тавсияларингизни бердингизми? Масалан, Раҳимжон Давронов ҳар бир ўйинда 3-4та сейв қилмоқда. АГМКда Суҳроб Султонов барқарор ўйин намойиш этяпти...

- Суперлигада ўйнаётган барча дарвозабонлар кузатувимда. Раҳимжон Давронов бу йил ишончли ҳаракат қилмоқда. "Бухоро"даги Зафар Сафоев ҳам ёмон ўйин кўрсатмаяпти. Яна "Андижон"даги Аслон Аҳроровда ҳам потенциал бор. Ўткир Юсупов асосий номзодлардан бири бўлиб турибди. Уни ўзимни рўйхатимга қўшиб қўйганман. Жавоҳир Илёсов "Локомотив"да ўйин амалиётига эга бўлмаяпти. Умумий қилиб айтганда уларни барчалари билан алоқадаман. Суюнов ва Қувватов кўзимни олдида. Ўзбек футболи йўлида дарвозабонлар билан қилинадиган ишлар кўп. Умид қиламанки, ҳаммаси яхши бўлади. 

- Игнатий Нестеровнинг бой тажрибасини ҳисобга олсак уни яна терма жамоа либосида кўришимиз мумкинми? Чунки, юқори даражадаги рақиблар билан учрашувларда тажриба муҳим аҳамият касб этади...

- Ҳамма нарсани иложи бор. Лекин, олдиндан бирон бир фикр билдириш қийин. Футболда ҳамма нарса бўлиши мумкин.

Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди. 

Rating: +16   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика