Latest news

06:30Чемпионлар лигаси 1/2 финал. "Реал Мадрид" - "Бавария" 2:1   0 03:20Томас Тухель: "Футбол қоидаларининг очиқчасига бузилиши"  22 03:12Томас Мюллер ҳакамнинг қарори ҳақида: "Бунақаси Мадридда тез-тез бўлиб туради. Роналдунинг офсайддан урган икки голи бунга мисол"  17 02:57Матиас Де Лигт: "Шармандалик! Қанот ҳаками менга "кечир, хато қилдим", - деди"  29 02:39Марчиняк "Бавария"нинг 103-дақиқадаги голини офсайд сабаб бекор қилди. Ўйиндан ташқари ҳолат ростдан ҳам бормиди?  47 02:12ЕЧЛ финалида "Реал" ва "Боруссия Дортмунд" тўқнаш келади!  40 02:00ЕЧЛ. Камбэклар қироли "Реал" "Бавария"ни таслим қилиб, финалга йўл олди. Хоселу – қаҳрамон!  390 01:07Жанни Инфантино: "Ўзбекистондаги Жаҳон чемпионатида юқори сифатли ўйинлар бўлишини кутяпман"  0 00:26ЕКЛ. "Фиорентина" икки ўйин натижасига кўра "Брюгге"дан устун келди ва илк финалчига айланди!  2 23:58Мбаппега Саудия Арабистонига кетишни маслаҳат беришди  4 23:36"Манчестер Юнайтед" дунёнинг энг қиммат клуби деб топилди!  9 23:00ЕЧЛ финали сари йўл. "Реал Мадрид" – "Бавария". Асосий таркиблар аниқ!  44 22:21Кроос: "Бавария"га қарши ўйинни финалдан умуман фарқи йўқ. Математика билан шуғулланиш керак эмас"  3 21:54Рустам Лутфуллин бошчилигидаги ўзбекистонлик ҳакамлар ЖЧ-2026 саралаш учрашувига тайинлов олди  4 21:31Рўзиқул Бердиев икки марта жаримага тортилди – ЎФА Тартиб-интизом қўмитасининг қарорлари  17

Париматч Премьер Кубоги. Голларга бой ўтган “Локомотив” – “Ростов” баҳси ғолиби пенальтилар сериясида аниқланди News

Париматч Премьер Кубоги. Голларга бой ўтган “Локомотив” – “Ростов” баҳси ғолиби пенальтилар сериясида аниқланди

Қатарда бўлиб ўтган Париматч Премьер Кубоги ўртоқлик мусобақаси ўз якунига етди.

Сўнгги учрашув “Локомотив” ҳамда “Ростов” ўртасида бўлиб ўтди ва баҳс голларга бой бўлди. Ростовликлар сафида Максим Осипенко, Павел Мамаев ҳамда Роман Ерёменко ўз номини таблога ёздирган бўлса, “темирйўлчилар” таркибида Мурило Серкейра, Гжегож Криховяк ва Дмитрий Рибчинский тўп киритишди.

Ўйинни бошланғич дақиқаларда бошлаган Элдор Шомуродов эса Павел Мамаевнинг голига ҳаммуаллифлик қилди ва кейинроқ Ерёменко билан бирга захирага олинди.

Асосий бўлим жанговар дуранг билан якунлангани боис беллашув ғолиби пенальтилар сериясида аниқланди. Футбол лотереясида эса москваликлар омадли чиқди. 

Шу тариқа, Валерий Карпин шогирдлари мусобақада 3-ўринни эгаллашди. 

Париматч Премьер Кубоги. 3-тур.

Локомотив Россия – Ростов Россия – 3:3 (1:2, 2:1)

20:00, Қатар, Доҳа, "Aspire".

Пеналтилар серияси: 5:4

Голлар: 1:0 – Мурило (19), 1:1 – Осипенко (42), 1:2 – Мамаев (50), 2:2 – Криховяк (60), 2:3 – Еременко (70), 3:3 – Рибчинский (73).

«Локомотив»: Гильерме (Медведев, 46), Кверквелия, Мурило (Куликов, 46), Хеведес (Идову, 55), Игнатьев, Магкеев, Криховяк, Баринов, Жоау Мариу (Коломейцев, 87), Рибус (Живоглядов, 82), Тугарев (Рибчинский, 46).

«Ростов»: Рудаков, Осипенко, Логашов (Козлов, 46), Чистяков (Хаджикадунич, 77), Чернов, Зайнутдинов (Саплинов, 46), Еременко (Кожемякин, 77), Попов, Мамаев (Осинов, 69), Байрамян (Долгов, 46), Шомуродов (Прошляков, 77).

Мусобақанинг якуний жадвали:

Rating: -21   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика