Latest news

20:30Суперлига. "Навбаҳор" — "Олимпик" 0:0 (матнли трансляция)  35 20:19Фарҳод Нишонов: "Осиё Кубоги саралаши бўйича маълумот йўқлиги бизни қийин аҳволга солмоқда"  0 19:41"Барселона" бельгиялик марказий ҳимоячи трансферини деярли ҳал қилди  0 18:50"Динамо" - "Қизилқум" 2:0 (матнли трансляция)  4 18:48"Ред Булл" "Лидс" клуби ҳомийсига айланди  0 18:17Суперлига. "Навбаҳор" - "Олимпик": Асосий таркиблар маълум  8 18:07"Манчестер Юнайтед"нинг яна бир футболчиси "Боруссия"га ўтиши мумкин  3 17:42Бэйл: "Мен "VAR"дан фойдаланмасликлари тарафдориман"  12 17:20Ван Нистелрой "Лестер"да иш бошлаши мумкин  3 16:50"Футбол олами". Неъматовнинг паненкаси ёхуд Суперкубок баҳси қандай ўтди?   4 16:35"Тоттенхэм" "Ноттингем" ҳимоячисига кўз тиккан  0 16:16ПСЖ "Ливерпуль" ҳимоячисини сотиб олмоқчи  0 15:55+42...  1 15:07"Ал Насср" ёзда Алиссонни сотиб олмоқчи  6 14:40Ўзбекистон кубоги. 1/8 финал учрашувлари саналари маълум  7

Париж-2024 саралаш ўйинлари олдидан ЎФА аёллар терма жамоаси аъзолари билан учрашди (+тақвим) News

Париж-2024 саралаш ўйинлари олдидан ЎФА аёллар терма жамоаси аъзолари билан учрашди (+тақвим)

Айни кунларда Ўзбекистон аёллар миллий терма жамоаси Тошкентда йиғин ўтказмоқда.

Вакилларимиз апрелm ойида Париж-2024 Олимпия ўйинларининг Осиё минтақаси саралаш босқичида доирасида Иордания, Тимор Лесте ва Бутан жамоаларига қарши учрашув ўтказади.

ЎФА раҳбарияти жамоанинг машғулотларига бориб, бош мураббий Мидори Ҳонда билан футболчиларнинг айни пайтдаги ҳолати ва имкониятлари хусусида суҳбатлашди. Аёллар термаси олдига ҳам катта вазифалар белгиланганини айтиб, бу йўлда ЎФА томонидан барча шароитлар тақдим этилишини маълум қилди. Футболчилар билан суҳбатда жамоавий аҳиллик ва бирдамлик кўрсатган ҳолда Олимпиада ҳамда Жаҳон чемпионати йўлида тинмай меҳнат қилиш кераклиги айтилди. Учрашув якунида Равшан Ирматов бўлажак ўйинларда жамоага омад тилади.

Эслатиб ўтамиз, терма жамоамиз иштирокидаги Олимпия ўйинларининг Осиё минтақаси саралаш босқичи “А” гуруҳидан ўрин учрашувлар Ўзбекистонда ўтказилади. Баҳслар 5, 8 ҳамда 11-апрел кунлари бўлиб ўтади.

5 апрель | 17:00

Ўзбекистон – Бутан

“Пахтакор”


8 апрель | 17:00

Тимор Лесте – Ўзбекистон

“Пахтакор”


11 апрель | 17:00

Ўзбекистон – Иордания 

“Пахтакор”

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика