Latest news

00:09Дэвид Симэн: "Артетанинг тўртта алмаштиришидан шокка тушдим"  0 23:40"Реал" "Бетис"нинг 40-50 миллион евролик ҳимоячисига кўз тикди  0 23:05Туркия йиғини. "Қўқон-1912"нинг назорат ўйинлари тақвими  1 22:41Бразилия терма жамоаси ва "Милан" собиқ юлдузи Англиядан клуб сотиб олмоқчи  2 22:10"Ўзинг яхшимисан, Ромео?" — Дэвид Бекхэм "Манчестер Юнайтед" ғалабасидан сўнг ўғлининг устидан кулди  2 21:57"Ал Насср" ва "Ал Тавун" ўртасидаги 18-тур баҳси учун таркиблар маълум: Роналду асосий таркибда!  0 21:50РЕКОРД! "Фламенго" "Вест Хэм" футболчисини 41 миллион евродан қимматга сотиб олмоқда  1 21:30Паулу Фонсека "Лион" раҳбариятидан Эндрикни олиб қолишни сўради  1 21:00Флик: "Канселу жамоага яхши мослашяпти"  0 20:23Футзал харитаси: Барча йўллар Жакартага олиб боради  9 19:51Ўзбекистон терма жамоаси Хитой билан жанговар дуранг қайд этди  42 19:25АПЛнинг жорий мавсуми сўнгги йиллардаги энг зерикарлиси бўлмоқда  6 18:52"Кремонезе" дарвозабони ўйиндан кейин стадионда қолиб кетди  1 18:30"Локомотив" легионерининг ҳаётий ҳикояси  6 18:03"Металлург" тажрибали ҳужумчини таркибга қўшиб олади  10

Паҳлавон Маҳмуд диёридан табрик News

Паҳлавон Маҳмуд диёридан табрик

1996 йилдан 2007 йилгача “Спорт” ва “Ўзбекистон футболи” газеталарининг Хоразм вилояти бўйича мухбири вазифасида ишладим.
Дастлабки йилларим эди. Спорт журналистикаси эндигина ривожланиб бораётганди. Ушбу соҳада қалам тебратаётганлар оз эди, ўшанда. Қувонарлиси, бугунги кунда мамлакатимизда кўплаб спорт ва футбол нашрлари, интернет сайтлари фаолият юритяпти. Спорт журналистикасида ижод қилаётганларнинг сони ҳам кескин ошган.
  
Мана бугун, мамлакатимизда Матбуот ва оммавий ахборот ходимлари куни кенг нишонланмоқда. Муболаға эмас, ушбу қутлуғ айём шу соҳа вакилларига фахр ҳиссини бағишлаётир. Фурсатдан фойдаланиб, юртимиз спорт журналистикасида муносиб ўрин эгаллашимда яқиндан ёрдам беришган, ўзларининг фойдали маслаҳат ва кўрсатмалари билан мени руҳлантиришган ҳурматли устозларим Сафар ОСТОНОВ, Асрор МЎМИН, Ахбор ИМОМХЎЖАЕВ, Комил ЖУМАЕВ, Ҳайдар АКБАРОВ, Аслиддин БОЛИЕВ ва бирга ишлашган барча ҳамкасбларимни, шунингдек, championat.asia сайти ижодкорларини, вилоятларда жонбозлик кўрсатаётган ҳамкасб-дўстларимни, қўйинги мамлакатимизда изчил фаолият юритаётган матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимларини  касб байрамлари билан чин кўнгилдан табриклайман ва ижодларига барака тилайман. Ҳаётингиз қувончли кунларга тўла бўлсин. Хонадонингиздан севинч ва омад сира аримасин.  ҚУТЛУҒ АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК, ҲАМКАСБЛАР!

Сизга ҳурмат ва эҳтиром билан

Икром ХУДОЙБЕРГАНОВ,
Урганч шаҳри.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика