Latest news

23:32Бундеслига. "Байер" 90+6-дақиқада гол уриб яна, мағлубиятдан қутулиб қолди!  4 23:25ПСЖ — "Гавр". Дембеле ва Асенсио асосий таркибда, Мбаппе эса захирада  1 23:11"Атлетико" — "Атлетик". Коке, Гризманн ва Уильямслар асосий таркибда  0 23:04"Астон Вилла" — "Челси". Таркиблар маълум  0 22:55А Серия. Туриндаги "Ювентус" — "Милан" ўйини якунланди  5 22:23Рамос "Интер Майами"га йўл олиши мумкин  1 21:55"Челси" тўпурари сафга қайтди  0 21:40БАА чемпионати. Абдуллаев четлатилган ўйинда "Хорфаккан" меҳмонда "Ажман" билан ўйинда иродали дуранг қайд этди  2 21:00АПЛ. "Манчестер Юнайтед" ўз уйида 19-ўриндаги жамоани юта олмади  12 20:37Ямалга 200 млн евродан ошиқ беришга тайёр клуб топилди  7 20:07Туркия Суперлигаси. "Сивасспор" "Коньяспор"га қарши ўйиннинг сўнггида ғалабани илиб кетди, Турғунбоев эса...  0 20:02Александр Стоймирович: "Барчаси биз ўйлагандек бўлмади"  0 19:51Клопп журналистнинг Салоҳ билан боғлиқ вазият ҳақидаги саволига жавоб берди  11 19:27Жамшид Саидов: "Вазифани бажардик"  1 19:14ЛаЛига. "Жирона" ғалабага эришиб, 2-ўринга кўтарилди. Жамоа ҳужумчиси тўпурарлар жадвалида етакчилик қилмоқда  4

ЎзПФЛ U-13 ҳамда U-15 биринчиликларини янги форматда ўтказади News

ЎзПФЛ U-13 ҳамда U-15 биринчиликларини янги форматда ўтказади

Осиё футбол конфедерациясининг талаби билан ўтказиладиган профессионал футбол клублари қошидаги U-13 ва U-15 жамоалари турнири янги босқичга олиб чиқилади.

Бунда жамоалар бир мавсум аввал қайд этган натижасига кўра, саватларга тақсимланади.

Мусобақада Coca Cola Суперлиганинг 14 ҳамда Про-лиганинг 8 жамоаси тарбияланувчилари иштирок этади. Бунда 8 жамоа турнирни саралаш босқичидан бошлайди. Улар орасидан икки клуб ўтган мавсум натижаларига кўра энг яхши деб топилган 14 клуб қаторига қўшилади. Яъни, Ўзбекистон Coca Cola кубоги формати амалда бўлади.

Финал босқичида 16 жамоа 4 гуруҳга тақсимланади. Ҳар бир гуруҳдан энг яхши икки жамоа чорак финал иштирокчисига айланади. Пандемия сабабли 2020 йилги мусобақада барча учрашувлар марказлашган ҳолда ўтади ва фақатгина битта учрашувдан иборат бўлади.

Режага кўра, ҳар икки мусобақанинг саралаш учрашувлари 4—6 сентябрь кунлари бўлиб ўтади. U-13 мусобақасининг финал босқичидаги гуруҳ ўйинлари 14—20 сентябрь кунлари, плей-офф ўйинлари эса 5—11 октябрь кунлари ўтказилади.


U-15 турнирининг гуруҳ босқичи 21—27 сентябрь кунлари, плей-офф ўйинлари 5—11 октябрь кунлари бўлиб ўтади.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика