Latest news

07:38Суперлига. Бугун Фарғона ва Самарқандда дахшатли ўйинлар бор  3 07:05"Кристал Пэлас" "Ливерпул"ни мағлуб этиб, ўз тарихида илк марта Англия Суперкубогини қўлга киритди  0 06:50Суперлига. "Сўғдиёна" "Машъал" устидан ишончли ҳисобда ғалаба қозонди  0 03:00“Пахтакор-79” хотирасига бағишланган шеър  3 02:07Гампер кубоги. "Барселона" "Комо"ни тор-мор этди, Фермин ва Ямал дубль қайд этди  13 00:16Бельгия Про лигаси. "Антверпен" "Ауд-Хеверле Лёвен"ни мағлуб этди, Ўринбоев янги жамоасида дебют қилди  8 23:58Ўртоқлик ўйинлари. "Челси" "Милан"ни, "Юве" "Боруссия"ни мағлуб этди, "Ал Насср" эса Ла Лига дебютантига таслим бўлди  4 23:20Туркия Суперлигаси. "Ризеспор" илк турда ўз уйида йирик мағлубиятга учради, Алиқулов захирадан майдонга тушди  0 23:14Арне Слот мағлубиятга изоҳ сифатида: "Кристал Пэлас"га ўтган мавсумда битта гол ургандик, бу сафар иккита"  3 22:44Отабек Нарзуллаев: "Ғалаба учун келгандик, бироз омад етишмади"  1 22:26Иван Бошкович: "Об-ҳаво ҳам ўйинга таъсирини ўтказди"  1 21:53"Барселона" Кристенсен бўйича қарорини ўзгартирди  0 21:16"Кристал Пэлас" трансферларга катта пул ишлатган "Ливерпуль"ни мағлуб қилиб, Англия Суперкубогини қўлга киритди!  27 20:55"Ман Сити" Доннаруммага қизиқмоқда. Клуб "Галатасарой" билан келишуви бор Эдерсоннинг кетишига тайёргарлик кўрмоқда  0 20:30Суперлига. "Сўғдиёна" Жиззахда "Машъал" билан ўйинда ғалабани ўзиники қилди  12

ЎзПФЛ раҳбари ва CАФА бош котиби ўртасида учрашув бўлиб ўтди News

ЎзПФЛ раҳбари ва CАФА бош котиби ўртасида учрашув бўлиб ўтди

Tags :  ПФЛ CAFA
Марказий Осиё футбол ассоциацияси (CАФА) бош котиби Улуғбек Каримов ҳамда Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси бош директори Диёр Имомхўжаев У20 Осиё кубогининг финал учрашуви арафасида учрашув ўтказди.

CAFA бош котиби 17-март куни Coca-Cola Суперлига 3-туридан ўрин олган “Пахтакор” — “Навбаҳор” марказий учрашувини стадионда кузатди. 18-март куни эса Лига офисига ташриф буюрди. Хабарингиз бор, айни вақтда CAFA тарихда илк бор ўзига аъзо ассоциацияларнинг миллий терма жамоалари ўртасида халқаро мусобақа ташкил қилиш ишлари билан банд. Режа амалга ошса, мазкур мусобақада 8 мамлакат миллий терма жамоалари иштирок этиши катта эҳтимол.       


ЎзПФЛ эса Марказий Осиё мамлакатлари профессионал футбол лигалари билан ҳамкорликда футбол клублари иштирок этадиган мусобақа сари босқичма-босқич яқинлашишни режалаштирган. Аввалроқ Лига бу режасини ОФК томонидан ташкил этилган Элит клублар мусобақалари ишчи гуруҳининг йиғилишида ҳам маълум қилганди. Эндиликда бу ғояни CAFA ҳам қўллаб-қувватлашга ҳаракат қилишини маълум қилди.


Маълумот учун, Лига кубоги юзасидан март ойи аввалида Тошкентда Ўзбекистон ва Қирғизистон футбол лигалари ўртасида учрашув бўлиб ўтганди. Шунингдек, 2022-йилнинг июлида ЎзПФЛ вакиллари Тожикистоннинг Душанбе шаҳрида Тожикистон лигаси вакиллари билан ҳам маслаҳатлашув ўтказганди. Мусобақа ташаббускори сифатида Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси тез орада ўзининг дастлабки конкрет таклифини Қирғизистон, Қозоғистон, Тожикистон ва Туркманистон лигаларига тақдим этади. Бошланишига клублар иштирокида халқаро ўртоқлик ўйинлари ташкил этилиши, кейинчалик у расмий мусобақага айланиб бориши кўзда тутилган. 


Ўз навбатида Лига CAFA ташкил этишни режалаштираётган миллий терма жамоалар иштирокидаги мусобақани ўтказиш юзасидан барча ёрдамга тайёр эканлигини билдирди. Айни вақтда Ўзбекистондаги стадионлар бундай масштабдаги мусобақаларни ўтказиш талабларига тўла жавоб беради. Қолаверса, миллий терма жамоанинг Ўзбекистондаги учрашувларини футбол мухлислари ҳам соғинган.


Ишонамизки, 2023-йил CАФА аъзо мамлакатлари ҳамда Марказий Осиё футбол лигаларининг ўзаро ҳамкорлиги янги босқичга чиққан мавсум сифатида тарихда қолади.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика