Latest news

00:51Пеп Гвардиола: "Биз ҳали энг юқори даражамизда эмасмиз"  0 00:05Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" Шомуродовнинг голи эвазига ғалаба қозонди  17 23:55Ямалнинг соғлиғида яна муаммолар бошланди  5 23:35Эрон. "Истиқлол" ишончли ғалаба қайд этди  0 23:18Верратти Доннарумма ҳақида: "У ҳафа бўлганди"  1 22:50Асрор Алиқулов: "Шўртан"да ким ишламасин ёки клубимизга ким алоқадор бўлмасин ҳамма ғалабани кутаётганди"  0 22:45Суперлига. "Шўртан" – ОКМК 4:3  0 22:28Миржалол Қосимов: "Агар имкониятим бўлганида футболчилар миясига кириб иккинчи таймга нима хаёлда чиқишганини билган бўлардим"  4 22:10Гвардиола Родри ва Холанднинг ҳолати ҳақида маълумот берди  0 21:53Саудия Арабистони. "Ал Ҳилол" ғалаба қозонди  0 21:31"Шўртан" 4 ой деганда ғалабага эришди  2 21:13Нидерландиялик мутахассис "Бунёдкор" футбол академиясига ташриф буюрди  1 20:51БАА. "Бани Яс" дуранг қайд этди, Шукуровдан ассист  2 20:29Суперлига. "Шўртан" голларга бой ўйинда ОКМКни мағлуб этди  44 19:59"Реал" Хаби Алонсо хоҳишига биноан "Энфилд"да жамоавий машғулот ўтказмайди  20

"Ўзимни кинода яшаётгандек ҳис қилганман" — Шевченко фожиа ҳақида гапирди News

"Ўзимни кинода яшаётгандек ҳис қилганман" — Шевченко фожиа ҳақида гапирди

Украина футболининг энг буюк афсоналаридан бири бўлган Андрей Шевченко болалик йилларида бошидан ўтказган Чернобиль фожиасининг оқибатлари ҳақида гапирди.

У украин футболидан чиқиб, замонавий футболнинг энг кучли ҳужумчиларидан бирига айланди. Айни пайтда мамлакатнинг бош жамоасида ишлаяпти.

Футбол оламида бир қанча улуғвор ютуқларга эришган афсона ҳамон Киевдаги дўстлари хотирасини унутмаган.

1986 йилда Украина ҳамон Совет Иттифоқи таркибида эди. Чернобиль фалокати Шевченко яшайдиган ҳудуддан 200 км нарида содир бўлган.

Андрей "Corriere Della Sera" нашрига берган интервьюсида фожианинг ўзига таъсирини айтиб берди:

"10 ёшда эдим, футбол ўйнашдан завқ олардим. Мени "Динамо" (Киев) академиясига олиб боришди. Сўнгра 4-реактор портлади ва ҳаммамизни кўчиришди. Ҳалиям қалбимда оғриқ ҳис қиламан. СССРдан автобуслар келди, 6-15 ёшдаги болаларнинг барчасини олиб кетди. Уйдан 1 500 км узоқликда худди фильмда яшаётгандек эдим.

Киевдан кўплаб дўстлариб бор эди. Аммо улар радиациядан эмас, спиртли ичимликлар, гиёҳванд моддалар ёки қуролли тўқнашувлар туфайли вафот этишди. СССР деворидаги ёриқлар катталашар, биз билган дунё чўкиб бораётган эди. Одамлар энди ҳеч нарсага ишонмай қўйган эди. Уларнинг барчаси ғойиб бўлди. Мени фақат оиламнинг севгиси ва футбол қутқариб қолди".

Чернобиль АЭСида содир бўлган тарихдаги энг йирик ядро ҳалокатидан кейин 35 йил ўтди, аммо фожианинг оқибатлари бугунги кунда ҳам сезилмоқда. Портлаш содир бўлган 4-реактор биносидан ҳамон радиация ажралишда давом этмоқда ва 2065 йилдагина якунланишини тахмин қилиняпти. 

Маълумот учун, ўша фожиадан 2 млн 600 минг киши жабр кўргани айтилади.

Rating: +11   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика