Latest news

10:30"Эл Класико" якунидан сўнг "Реал" футболчиси қизил олди ва яна олти нафар футболчи огоҳлантирилди  0 10:23Пролига. 18-турида ишловчи расмийлар билан танишинг  0 09:46Суперлига. Бугун тур якунланади  1 09:20Жаҳоннинг энг қиммат ҳимоячилар рейтинги тузилди. Ҳусанов нечанчи ўринда?  6 08:5332 фоиз аҳолиси қашшоқликда яшовчи мамлакат Месси бошчилигидаги Аргентинага қарши ўйин учун 10 миллион доллар тўлайди  14 08:25Кечаги ғалабадан сўнг "Истанбул Башакшехир" устози нималар деди?  3 07:44Эл Классикодан кейин Винисиус Ямалга нима дегани маълум бўлди  23 07:17Sofascore. Дубл қайд этган Шомуродов неча баҳога лойиқ кўрилди?  6 03:09"Оловга мой сепган" Ямаль ёхуд "Реал" футболчилари нега "Барса" аъзосига ташланиб қолишди?  34 03:06АПЛ. "Тоттенхэм" меҳмонда "Эвертон"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  1 03:02А Серия. "Рома" меҳмонда ғалабага эришди, "Ювентус" эса Римда мағлуб бўлди  4 02:04Миржалол Қосимов: "Охиригача курашиш - спорт принципи"  2 01:59Рўзиқул Бердиев: "Нефтчи" чемпион бўлса, қаҳрамонларни майдондан излаш керак эмас. Менинг ҳолатимга тушиб кўрсангиз биласиз"  49 01:00Илёс Зейтуллаев: "Каннаварога 'D’accordo' дея олмайман"  3 00:34Отабек Нарзуллаев: "Қашқадарё чемпион бўлишини хоҳлаймиз"  6

«Ўзимизга муаммо яратиб, қаҳрамонларча ғалаба қозондик». Вадим Абрамов Олмалиқдаги ғалаба ва қизил карточка вазияти ҳақида News

«Ўзимизга муаммо яратиб, қаҳрамонларча ғалаба қозондик». Вадим Абрамов Олмалиқдаги ғалаба ва қизил карточка вазияти ҳақида

«Металлург» - «Динамо» (0:1) учрашувидан кейинги матбуот анжуманида дастлаб Вадим Абрамов ўйин борасидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

- Табрик учун раҳмат! Ғалати вазият, ўз-ўзимизга муаммолар яратяпмиз. Биринчи бўлимда ёмон ўйнамадик ва ҳисобда устунлик билан чиқдик. Иккинчи бўлимда фақат тўғри ўйнашимиз кифоя эди. Бироқ биз ўзимизга муаммо яратдик ва вазиятни қийинлаштирдик. Якунда қаҳрамонларга ўхшаб, ғалабани курашиб сақлаб қолдик. Шунга қарамай, йигитларга охиригача курашгани учун раҳмат дейман. 

- Биринчи даврадаги ўйинда ҳам четлатиш кузатилган ва «Динамо» камбэк қилиб, ғалабани илиб кетганди...

- Ҳа, ўша ўйинга ўхшаб кетди. Бугун қандай жамоага қарши тўп сураётганимизни билардик ва қийин ғалабага эришдик.

- Равшан Ягудиннинг оддий вазиятда қизил карточка олиб майдонни тарк этиши тушунарсиз ва футболда уникал ҳодиса бўлди...

- Билмадим, ҳакамдан сўраганимда у «дарвозабон тўпни дарҳол тепиб юборганида сариқ карточка бўларди, аммо у ҳужумчи келишини кутди ва кейин тўпни тепиб юборди», деди. 

Эҳтимол, у тўпни дарҳол тепиб юборганида ҳеч ким бу вазиятга эътибор қаратмасди, балки. Очиғи, вазиятни бир кўришда унча тушунмадим, бу мен учун тушунарсиз бўлди. Янги қоидалар кўпайиб кетгандек... Яхшиямки, ўша вазиятда пеналти белгиланмади. Вазият қандай талқин қилинаётгани тушунарли эмас, - дейди Вадим Карленович.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика