Озил "Барселона"да ҳафтасига 370 минг евро ишлаб топмоқчи
23 nov 2017 16:13
News
Озил "Барселона"да ҳафтасига 370 минг евро ишлаб топмоқчи
"Арсенал" ярим ҳимоячиси Месут Озил агар "Барселона"га ўтса, Каталония клубида ҳафтасига 370 минг евро ишлаб топмоқчи.
Олдинроқ, "Барселона" 2010-2013 йилларда "Реал" шарафини ҳимоя қилган 29 ёшли футболчи хизматларига қизиқиш билдираётгани эълон қилинганди.
Озил катта маошдан ташқари кўк-анорранглилар билан тузган шартномаси учун йирик бонус олиш ниятида. Маълумотларга кўра, бу "Барселона" учун катта муаммо эмас.
Немис футболчисининг "Арсенал" билан шартномаси 2018 йилнинг ёзигача амал қилади, томонлар эса уни узайтириш борасида келиша олишмаяпти. "Барселона" раҳбарияти футболчининг трансфер нархини билиш учун "Арсенал" билан боғланди. Озил 20 млн. еврога баҳоланмоқда.
Link :
Source : AS
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
championat.asia
АПЛ. "Манчестер Сити" камбэк орқали "Энфилд"да "Ливерпул"ни мағлуб этди, Ҳусанов 61-дақиқада тўқнашувдан сўнг алмаштирилди
Роналду "Ал-Насср" раҳбариятига ультиматум қўйди: ёзда ўзгариш бўлмаса, у клубни тарк этади
Ла Лига. "Барселона" ўз уйида "Мальорка"ни йирик ҳисобда мағлуб этди
ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди
Comments