Latest news

22:45"Реал" ва яна бир қатор жамоалар клублар ўртасидаги ЖЧ ҳар 2 йилда ўтказилишини хоҳлашмоқда, ФИФА эса...  0 22:15Луиджи Ди Бияджо: "Мусобақага қийин ҳолатда тайёргарлик кўрмоқдамиз"  0 21:47"Барселона" 2025 йилда "Камп Ноу"да ўйнай олмаслиги мумкин  1 21:36Дмитрий Плетнёв - "Динамо" футболчиси  4 20:45Назорат учрашуви. "Қизилқум" Про лига жамоасига йирик ҳисобда мағлуб бўлди  0 20:18"Манчестер Сити" "Ньюкасл"нинг 22 ёшли ҳимоячиси учун 65 миллион фунт таклиф қилишга тайёр  5 20:00"Арсенал" ҳимоячиси Саудия Арабистони клублари қизиқишини инкор этди  0 19:38"Манчестер Сити" футболчисини 40 млн еврога сотмоқчи  0 19:16"Сурхон" тажрибали дарвозабонини "Хоразм"га ижарага берди  5 18:55Оливер Кан телевидениега қайтмоқда  3 18:28Гвардиола дарвозага янги посбон изламоқда. Португалия терма жамоаси аъзоси – номзодлардан бири  0 18:00"Барселона" Рэшфордни ўз таркибига қўшиб, таваккал қилди. Маркус бу трансфер амалга ошиши учун 10 миллиондан воз кечди  3 17:46"Навбаҳор" 7 кун ичида ФИФА тақиқидан қутулиши, собиқ футболчилари олдидаги қарзларини тўлаб бериши лозим — ПФЛ  21 17:36ПСЖ "Реал" ярим ҳимоячисини харид қилмоқчи  3 17:07"Машъал" легионери билан хайрлашди  1

ЎзФҲМ "Алё, рэф!"га қарши: ҳакамлар Суперлиганинг 14-туридаги учта ўйинда нечта хатога йўл қўйишди? News

ЎзФҲМ "Алё, рэф!"га қарши: ҳакамлар Суперлиганинг 14-туридаги учта ўйинда нечта хатога йўл қўйишди?

Championat.Asia'нинг ҳакамлик бўйича эксперти, россиялик собиқ ҳакам Анатолий Синяев ("Алё, рэф!" телеграм канали) Суперлига 14-турининг учта ўйинидаги баҳсли вазиятларни таҳлил қилди.

Бунгача ЎзФҲМ бу борада ўз хулосасини чоп этганди.


✅ "Андижан" - ОКМК ВИДЕО

Жарима майдончасида эҳтиётсизлик сабаб классик фол. Пенальти белгилаш тўғри қарор. "Андижон" ўйинчиси рақибни алдаб ўтмоқда ва тўпга эгалик қилмоқда. ОКМК ҳимоячиси орқадан ҳаракати учун жавобгарликни ўз зиммасига олади. У якка курашга киришмоқда, шундан сўнг контакт юзага келмоқда. "Андижон" ўйинчисининг фол учун ўзини қўймаганини қайд этиш муҳим, у тўпни назорат қилмоқда.

✅ ЎзФҲМ: пенальти тўғри белгиланди.


✅ "Андижон" - ОКМК ВИДЕО

VAR ва эксперт-ҳакамлик комиссия фикрига қўшиламан. Стадиондаги камералардан тўп ОКМК ҳимоячисининг қўлига теккан деб аниқ айтиб бўлмайди. Агар хато қилинганига исбот бўлмаса, VAR'нинг вазиятга аралашишга ҳаққи йўқ. Ҳакам яқин турибди, вазият унинг учун "очиқ". Ҳаракатга қарайдиган бўлсак, тўп кўкракка текканга ўхшайди. Бу пенальти эмас.

✅ ЎзФҲМ: пенальти белгиланмай тўғри қилинди.


✅ "Металлург" - "Локомотив" ВИДЕО

Бу вазиятда қизил карточка учун сабаблар сариқдан кўра кўпроқ: фолнинг юқори интенсивлиги, фол қайд этаётган тишлари билан рақибга тўғри келмоқда (яна бутун таянчга). Шунингдек, "Металлург" ҳимоячиси оёқнинг ҳимояланмаган қисмига, тўпиқнинг юқори қисмга тушмоқда. Шунингдек, бир нарса муҳим: ҳимоячи танасининг оғирлигини фол қайд этган оёғига юкламоқда. Унинг ўнг оёғи таянч вазифасини бажармоқда. У шунингдек рақибнинг таянч оёғига зарба бермоқда ва бу жароҳат бериш хавфини оширади. Бу сабаблар VAR'нинг аралашуви ва футболчининг четлатилишига етарли.

✅ ЎзФҲМ: қизил карточка кўрсатилиб тўғри қилинди.


❌ "Металлург" - "Локомотив" ВИДЕО

VAR'нинг вазиятга тушунарсиз аралашуви: ҳакам томонидан яққол хатонинг ва пенальти белгилаш учун сабабнинг йўқлиги. Одатий юқоридаги якка кураш. Ҳа, контактли, аммо футбол контактли спорт тури. Ҳар бир контакт пенальти ҳисобланмайди. Вазият бўйича ЭҲКнинг фикрига қўшиламан: "Металлург" фойдасига пенальти хато белгиланди.

❌ ЎзФҲМ: пенальти хато белгиланди. VAR хато аралашди.


❓ "Металлург" - "Локомотив" ВИДЕО

Ҳакамнинг қарори тушунарли, аммо яққол эмас. Ҳа, "Металлург" ҳимоячиси тўпга ўйнашга уринган ҳолда рақибнинг орқасига сакрамоқда. Аммо, ҳужумчи ҳам бу фолга белини тутиб бермоқда – ҳакамлар айтганидек, ўйинчи остига "мослашмоқда". Бу вазиятда мудофаа фойдасига фол бериш осонроқ эди ва биз ҳозирда буни кўриб чиқмаётган бўлардик. Вазиятни ёпиш учун осонроқ йўл турганида ҳакамнинг бошқача қарор чиқариши ғалати. Ҳа, умуман олганда ҳакамни қўллаб-қувватлаш мумкин. Аммо, мудофаа фойдасига фол — оптималроқ қарор, сабаби "Локо" ҳужумчиси деярли тўп учун курашни рад этмоқда ва рақибга ўзини тутиб бермоқда. Буларнинг барчасини ҳисобга олсак, "Локомотив" фойдасига пенальти саволлар уйғотмоқда.

✅ ЎзФҲМ: пенальти тўғри белгиланди.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика