Latest news

18:23Деку "Барселона"нинг Нико Уильямсга бўлган қизиқишини рад этди  1 18:16Суперлига. "Сўғдиёна" - "Нефтчи". Таркиблар маълум  1 18:00Суперлига. "Машъал" – "Бухоро" (матнли трансляция)  0 17:55Ҳиндистон клуби ОЧЛ 2 мусобақасидан четлаштирилди  1 17:35"Қайрат"нинг португалиялик легионери: "Тарихга кириш учун қўлимиздан келганини қиламиз"  1 17:14Факт. "Бухоро" 23 йилдан буён "Машъал"ни сафарда ютолмаяпти  1 16:56Факт. Виталий Левченко Жиззахда "Сўғдиёна"га мағлуб бўлмаган  4 16:35Қозоғистон терма жамоасига вақтинчалик бош мураббий тайинланди  1 16:13Дракслер етакчилигидаги "Ал Аҳли" Андижонда!  6 15:55Ўзбекистон футбол ассоциацияси Эрон терма жамоаси собиқ устозига жиддий қизиқмоқда  44 15:20"Валенсия" Винисиус ҳақидаги ҳужжатли фильм туфайли Netflix'ни судга берди  14 14:57ФИФА ЖЧ-2026 саралашида иштирок этаётган терма жамоага техник мағлубият ёзди  0 14:30Кападзе ФИФА кунларида терма жамоа бошқарувида бўлади  21 14:02Ротация режалаштирилган. "Реал" "Қайрат"га қарши ўйинда майдонга тушириши мумкин бўлган футболчилар маълум  12 13:39"Милан" ва "Интер" "Сан Сиро"ни бузади  0

Ўзбекистонлик ёш футболчилар "Футбол дўстлик учун" лойиҳасидаги иштирокларини якунлашди News

Ўзбекистонлик ёш футболчилар "Футбол дўстлик учун" лойиҳасидаги иштирокларини якунлашди

Аввлароқ, Испаниянинг Мадрид шаҳрида "Футбол дўстлик учун" лойиҳасининг Еттинчи мавсуми бўлиб ўтгани ҳақида хабар бергандик.

Мазкур лойиҳада ўзбекистонлик ёш футболчилар ҳам иштирок этишди.

Лойиҳа Европа, Осиё, Африка, Жанубий ва Шимолий Америка мамлакатларидан ташриф буюрган жами 800 нафарга яқин инсонларни бирлаштирди. Тадбирларни дунёга машҳур оммавий ахборот воситаларининг 160 нафарга яқин ходимлари ёритиб боришди.

"Футбол дўстлик учун" лойиҳаси доирасида ёш футболчилар футбол бўйича мусобақада иштирок этишди. Жаҳон ҳамжамияти нигоҳини табиатни муҳофаза қилишга қаратиш мақсадида жамоалар камёб ва йўқолиб кетиш хавфида бўлган жониворлар номлари билан аталди.

Ёш футболчилар мусобақаларда иштирок этишдан ташқари Гиннеснинг янги рекордини ўрнатишда ҳам иштирок этишди. Бир вақтнинг ўзида майдонда 57 хил миллат вакиллари машғулот олиб боришди. Бу ҳолатни GUINNESS WORLD RECORDS® компанияси ҳаками Анна Орфорд кузатиб борди ҳамда рекорд қайд этилганини тасдиқловчи сертификатни лойиҳа раҳбари, «Газпром» ОАЖ директорлар кенгаши раиси Виктор Зубковга тақдим қилди.



Бундан ташқари, лойиҳа иштирокчилари Мадрид шаҳридаги "Wanda Metropolitano" стадионида бўлиб ўтган Европа Чемпионлар лигаси финалини бевосита стадиондан томоша қилишди.

Лойиҳа доирасида болалар футболини ривожлантириш мавзусида халқаро форум ҳам ўтказилди. Ушбу форумда болалар футболидаги долзарб масалалар ҳақида сўз юритилди.

"Футбол дўстлик учун" ажойиб лойиҳа бўлиб, бу лойиҳа иштирок этишни, менимча, бутун дунёдаги болалар исташса керак. Спорт ва ижтимоий ҳаётни бирлаштирган лойиҳа ёш футболчиларга ўз истеъдодларини намоён қилиш, ҳаётда ўз йўлларини топиш ва етакчига айланиш имкониятини тақдим қилади. Мен ҳам мазкур лойиҳанинг бир қисмига айланганимдан жуда хурсандман", - деди форумда қатнашган жаҳон футболи юлдузи Роберто Карлос.



"Футбол дўстлик учун" лойиҳаси иштирокчилари энг ижтимоий футбол клубга овоз беришди. Овоз бериш натижаларига кўра Англиянинг "Ливерпуль" клуби ғолиб деб топилди. Аввалги йилларда «Барселона» (Испания), «Бавария» (Германия), «Ал-Ваҳда» (Сурия), «Реал Мадрид» (Испания) ва Бразилия терма жамоалари мана шундай сўровномада ғолиб чиқишганди.

Эслатиб ўтамиз, "Футбол дўстлик учун" лойиҳасининг Еттинчи мавсумида Ўзбекистондан Асилбек Нўъмонов, Асадбек Рўзимов, Абдулла Турсунбоев ҳамда Марина Косникова иштирок этишди.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика