"Ўзбекистонлик Тотти": "Хоразм"га Марадонани таклиф этган бўлардим"
12 may 2020 17:20
News
"Ўзбекистонлик Тотти": "Хоразм"га Марадонани таклиф этган бўлардим"
- Турсунмурод карантинда нималар билан бандсиз?
- Авваламбор бу интервьюга таклиф қилганларингиз учун ташаккур. Шу кунларда уйда шуғулланяпман. Овқатланиш рациони ва машғулотларни "Хоразм" клуби мураббийлари кўрсатмаси асосида олиб боряпман.
- Футболдаги илк қадамларингиз ва "Тотти" лақабини қачон олгансиз қизиқ...
- Мен Тошкент вилояти Оққўрғон туманида туғилганман. Эшигимиз олдида стадион бўларди. Шу стадионда футбол томоша қилиб, болалар билан ўйнаб футболга кириб келганман. Менга футболдаги илк сабоқларни Сулаймон ака Бойбўтаров берганлар. "Тотти" лақаби ёшлигимдан футболга кириб келмасимдан барча "Тотти" деб чақирарди, кейиинчалик жамоа мураббийлари ҳам шундай аташни бошлашган.
- "Машъал академиясига қандай бориб қолгансиз? Умуман юртимиздаги академиялар фаолиятига тўхталсангиз.
- Спорт мактабда ўқиб юрган вақтларда кўп мусобақаларга борганмиз. Ўйинларимни томоша қилган "Бунёдкор" ва "Машъал" академияларидан таклиф бўлди. Мураббийим билан келишиб, ўша пайтлари энг яхши академия бўлган "Машъал" академиясини танлаганмиз. Иккинчи саволингизга келадиган бўлсам. Шахсий фикрим Тошкент академияларида индивидуал маҳоратга кўп эътибор беришади. "Машъал" академиясида эса жамоавий ўйинга кўп эътибор беришади. Менга фикримча болаларга кўпроқ эркинлик ва ижодкорликни ўргатиш лозим.
- Майдондаги позициянгиз ва сиз кўпроқ қайси ҳудудда ўзнгизни яхши ҳис қиласиз?
- Менга қора меҳнатни қилиш кўпроқ ёқади. Таянч ярим ҳимояда жамоага кўпроқ фойдам тегса керак.
- Қайси мураббий фаолиятингизда муҳим аҳамият касб этган?
- Кўп мураббийлар қўл остида шуғулланганман. Биринчи навбатда Александр Хомяковни таъкидлаб ўтган бўлардим. У жуда кучли психолог ва ўз ишининг устаси деб биламан. Александр Ежовнинг ҳам футболчиларга муомиласи ва футболни ҳис қилишига қойил қолганман.
- "Машъал" клубидан кетишингиз ва "Хоразм" жамоасига келиб кўшилишингиз ҳақида айтиб берсангиз?
- "Машъал"дан Александр Хомяков кетгча, мен ҳам бошқа таклифларни қабул қилдим. "Хоразм" клубига қелишимга тўхталадиган бўлсам, клубдан таклиф бўлди. Гайрат Ўдаев билан маслаҳатлашиб чорловни қабул қилдим.
- "Хоразм" клубига келиб ўзингиз учун нималарни кашф қилдингиз?
- "Хоразм"да биринчи навбатда мени мухлислар қойил қолдирди. Мен бу гапларни хозир шу клубда фаолият юритаётганим учун айтмаяпман. Мухлислик маданияти аъло даражада, ҳар доим ишқибозлар кўп ташриф буюришади ва қандай вазият бўлсаям охиригача қўллаб туришади. Хатто мағлубятга учраган ўйинларимиздаям совғалар беришган. Бундай мухлислар дунёнинг ҳеч бир бурчагидан тополмайсиз.
- Кумирингиз ким? Ўзбекистон футболчиларидан кимнинг ўйинлари сизга кўпроқ ёқади?
- Менинг кумирим Павел Недвед. Бу футболчининг ўйинлари менга завқ беради. Ҳозир ҳам интернет орқали Недведнинг олдинги ўйинларини кузатаман ва ўзим учун нималарнидир олишга ҳаракат қиламан. Ўзбекистонлик футболчиларидан Темур Кападзенинг интизоми ва майдонда ўзини тутиши менга маъқул келарди. Яна "Хоразм" етиштирган футболчилардан Иляс Хайровнинг ўйинларини телевидения орқали томоша қилиб мухлислик қилганман.
- Ўзингиз билан ўйнаган қайси футболчини "Хоразм" клубида кўрган бўлардингиз?
- Марадона Сафаровни танлаган бўлардим. Сабаби майдонда жой танлаши ва техник қобилятлари жуда юқори. Бу албатта мураббийларнинг иши.
- "Хоразм"ни қачон Суперлигада кўрамиз?
- Ўзингизга маълум футбол клуб фаолияти кўп факторларга боғлиқ. Менинг ўйлашимча "Хоразм" клуби Суперлигага лойиқ жамоа. Мана бугунги кунда Мақсуд ака Каримов бошлиқ аҳил жамоа тузилган. Мақсуд оға клубга келиб жуда катта мотивация ва ишонч бера олди. Бу мавсум насиб қилса Суперлигага чиқамиз.
- Интервьюда фурсатдан фойдаланиб нималар дейишни истардингиз?
- Менинг таклифим Ўзбекистон футболи мутасаддиларига. Шундай бўлим ташкил қилиш керакки фақат футболчилар билан ҳар доим алоқада бўлиб турадиган бир бўлим бўлса яхши бўларди. Масалан, бир клубнинг футболчилардан қарзи бор деб эълон қилишади ва бироз муддат ўтгандан кейин қарзлар тўлиқ қопланди деб клубни рўйхатдан ўтказишади. Бирон ким шу клуб футболчиларидан қарзингиз тўлаб берилдими деб сўрашмайди. Келишилган ўйинларни таг томири билан йўқ қилиш лозим шунда футболимиз ривожланади.
- Мухлисларга тилакларингиз...
- Мухлисларимизга катта раҳмат қўллаб-қувватлашаётгани учун. Менинг футболимга "Хоразм" клубидан қачонгача талаб бўлса, шунгача чин юракдан хизмат қилишга тайёрман.
Хурсандбек Маткаримов суҳбатлашди.
Comments