Latest news

01:06Фабио Каннаваро қуръа ташлаш маросимидан сўнг нималар деди?  11 00:54Элдор Шомуродов: "Гуруҳдан чиқишга имкониятимиз етади деб ўйлайман"  3 00:34Рустам Ашурматов: "Жаҳон чемпионатига боргандан кейин энг камида гуруҳдан чиқишни ўйлаш керак"  6 00:15ЖЧ-2026. Ўзбекистоннинг гуруҳдаги тақвими маълум!  28 00:07ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!  162 23:55ЖЧ-2026. Ўзбекистон K гуруҳида: Роналду Ўзбекистонга қарши!  47 23:21"Манчестер Юнайтед" футболчиси жамоадан кетишга тайёр  1 22:58Мухлисга тупурган футболчи 4 ўйинга четлатилди  3 22:18Лингард эркин агентга айланди  0 21:50Пеп Гвардиола: "ЖЧ-2026ни Англия ютишини истайман"  6 21:27Аморим "Вулверхэмптон"нинг ғалабасиз серияси исталган пайтда тугашини айтди  1 20:51“Энфилд”да вазият кескинлашди: Салоҳ норози, таклифлар эса кўпаймоқда  6 20:28Баҳром Ҳайдаров: "Бугунги ғалабадан кейин елкамдан тоғ ағдарилгандек бўлди"  4 20:13"Насаф" ва "Навбаҳор" "Пахтакор" хавбекига даъвогарлик қилмоқда  3 19:59Таҳсин, Цигер, Ресан, Дориев... Championat.asia талқинида Суперлига-2025 легионерлар рамзий терма жамоаси  4

"Ўзбекистонлик Неймар" Шоҳруз Норхонов 27 ёшга тўлди News

"Ўзбекистонлик Неймар" Шоҳруз Норхонов 27 ёшга тўлди

Бугун Жиззахнинг “Суғдиёна” жамоаси футболчиси Шоҳруз Норхонов таваллуд кунини нишоламоқда.

Иқтидорли футболчи дастлаб футболга қадамни Тошкентда “Истиқлол” жамоасидан бошлади. Унинг мухлисларга ва омма эътиборига танитган клуб “Обод” ҳисобланади. У мазкур жамоа таркибида қуйи лигаларда чиройли ўйинларни кўрсатди. 2016 йил жамоаси билан элитага чиққан Норхонов ўз иқтидорини намойиш қилишда давом этди. Ўзининг чаққон ҳаракатлари тезкор финтлари ва дриблинглари билан тез орада "ўзбекистонлик Неймар" дея атала бошлади.

Рақиб жарима майдончаси ичида совуққон ҳаракатлари билан ҳимоячиларга бош оғриқ бўладиган ҳужумчи 2017 йилнинг иккинчи даврасида “Бунёдкор” жамоасига трансфер қилинди. Ўшанда футболчига пойтахтнинг яна бир жамоаси “Пахтакор” ҳам қизиқиш билдиргани рост гап. Ярим йилни “қалдирғочлар” сафида ўтказган Норхонов жамоага мослашишда қийналган бўлсада бир қатор голлари билан ғалабаларга муносиб ҳисса қўшди. Жамоа билан Ўзбекистон кубоги финалига қадар етиб борди. Махоратли форвард терма жамоанинг ўша вақтдаги устози Самвел Бабаянни назарига тушди ва Туркиядаги йиғинга таклиф қилинди.


2018 йил “Суғдиёна” бошқарувини қўлига олган мутахассис Александр Мочинов Норхоновни жамоасига жалб қилди. Жиззахликлар сафида бир йилни ижарада ўтказди ва 2019 йилда бутунлай кўчиб ўтди. Ушбу жамоадаги ўйинлари сабаб жорий йилда февраль ойидаги терма жамоанинг йиғинига чақирилди.

Умид қиламизки бундан кейин ҳам клуб ва терма жамоа миқёсидаги беллашувларда кўплаб голлар уриб мухлисларни хурсанд қилишда давом этади.

Сайтимиз ходимлари номидан Шохруз Норхоновга самимий тилакларимизни билдриб қоламиз ва мустаҳкам соғлик, фаолиятида катта ютуқларга эга чиқишини тилаймиз!


Абдулазиз Искандаров тайёрлади

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика