Ўзбекистонлик комиссар Олим Арифов ЖЧ-2018дан ўрин олган Коста Рика – Сербия ўйинига тайинланди
14 jun 2018 08:26
News
Ўзбекистонлик комиссар Олим Арифов ЖЧ-2018дан ўрин олган Коста Рика – Сербия ўйинига тайинланди
Бугун 14 июнь куни Россия федерациясида Жаҳон чемпионати баҳсларига старт берилади.
Аввалроқ, ФИФА ташкилоти мазкур мундиалда ишлашга Ўзбекистондан ЎФА Халқаро алоқалар бўлими бошлиғи ўринбосари Олим Арифовни таклиф қилгани ҳақида хабар бериб ўтгандик. Жаҳон чемпионатлари тарихида биринчи марта ўзбекистонлик мутахассис мундиал ўйинларида комиссар сифатида ишлайди.
Қайд этиш керакки, шу пайтга қадар нафақат Ўзбекистондан, балки Марказий Осиёдан бирорта мутахассис ЖЧда комиссар сифатида ишламаган. Олим Арифов бу борада биринчи бўлади.
Олим Арифов ФИФАдан дастлабки тайинловни олди. У ЖЧ-2018 «Е» гуруҳидан ўрин олган Коста Рика – Сербия учрашувида ишлайдиган бўлди. Учрашув 17 июнь куни Тошкент вақти билан соат 17:00да бошланади.

Link :
Source : the-uff.com
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Реал Бетис"га 5 та гол урди
АПЛ. "Ман Сити" "Челси"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва ғалабани бой берди, Ҳусанов 51-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Алижонов "Пахтакор"да қолиш учун йирик битимни рад этди
Ла Лига. "Барселона" сўнгги дақиқалардаги иккита гол эвазига "Эспаньол"ни мағлуб этди
Comments