Latest news

20:25Гаиска Мендьета: "Хави МЮда ишлашга ўзини тайёрлаб келмоқда"  0 19:53"Парма" ҳужумчиси Англиянинг учта клуби эътиборига тушди  1 19:30Терма жамоа дарвозабони, Қосимовни ютган мураббий, 21 ёшли футболчи — Суперлигада 23-турнинг энг яхшилари   3 19:13Тўрақулов, Искандеров, Ҳожимирзаев, Сергеев ва бошқалар... Суперлига 23-тур рамзий терма жамоаси  1 18:50Ўзбекистон Озарбайжон билан биргаликда Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади!  17 18:36"Арсенал" Сакага ҳафтасига 322 000 евро тўлашга тайёр  2 18:08Жиру: "Европа Лигаси биз учун жуда муҳим"  1 17:40Ла Лига "Атлетико" – "Реал" учрашувида янграган ҳақоратомуз сўзларни қоралади  0 17:12Артета: "Дарвозани дахлсиз сақлаганимиздан жуда хурсандмиз"  0 16:44Расман: Шукуров БАА клубига ўтди  8 16:14Конте: "Захирадан тушганлар ўйинни кучайтирди"  3 16:08Каннаваро тайинлови: пиарми ёки стратегик қарор?  43 15:45Гвардиола: "90 дақиқа Родри учун оғир синов бўларди"  1 15:19Элит ОЧЛ. 2-тур якунлари  0 14:58Де Йонг: "ПСЖ иккинчи бўлимда "Барселона"дан кучлироқ эди"  2

Ўзбекистонлик киберфутболчилар WSVG CIS FINAL 2015да сенсация қайд этди News

Ўзбекистонлик киберфутболчилар WSVG CIS FINAL 2015да сенсация қайд этди

26-27 сентябрь куни Москвада ўтган WSVG CIS FINAL 2015 халқаро турнир финалида FIFA 15 ўйини бўйича ўзбекистонлик киберфутболчилар сенсацион натижа қайд этишди.

Бу ҳақда infocom.uz сайти хабар бермоқда. Мусобақада Россия, Украина, Беларусия, Озарбайжон ва Ўзбекистоннинг энг кучли еспортчилари иштирок этди. Иштирокчилар 32 нафар: 22 нафар Россия ва 10 нафар МДҲ вакиллари Мальдивда ўтадиган World Series of Video Games Maldives 2015 профессионал турнирида иштирок этиш йўлланмасини қўлга киритиш учун баҳс олиб борди. Финал сенсацияси шундаки, турнирда Ўзбекистоннинг 5 нафар еспортчиси қатнашди ва гуруҳ босқичини муваффақиятли ўтказди, Муҳамадамин Турғунбоев эса мусобақада иккинчи ўринни эгаллади.

Мусобақанинг гуруҳ босқичида ҳар бир иштирокчи 7тадан ўйин ўтказиши  ва 8 нафардан ташкил топган гуруҳдаги энг яхши 4 иштирокчи кейинги босқичига йўл олиши лозим эди.









Барча еспортчиларимиз гуруҳ босқичидан муваффақиятли ўтди ва улар халқаро турнирнинг топ-16 га кира олишди. Кейинги босқичларда Муҳамадамин Турғунбоев барча рақибларини мағлуб этди, аммо финалда у Роберт Фахретдиновга мағлуб бўлди ва World Series of Video Games Maldives 2015 йўлланмасини қўлдан чиқарди.

Қайд этиш жоизки ушбу еспортчиларимиз ўз ёнларидан пул сарфлаб ушбу турнирда иштирок этишди.

FIFA турнирларини доимо ўтказишда катта ёрдам берган "Альянс Арена" ва Абдусапи Қаюмов миннатдорчилик билдирамиз - дейилади infocom.uz сайтида.



Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика