Latest news

01:46Бундеслига. Тен Хагсиз қолган "Байер" мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  0 01:01Саудия Арабистони. "Насаф"га қарши ўйин олдидан "Ал Аҳли"да дуранг  1 00:33ФИФА 2026 йилдан ўз тақвимида ўзгартиришлар киритади  0 00:15"Милан" учун Аллегри қайси жамоаларни бошқаришни рад қилгани маълум қилинди  1 23:51"Манчестер Сити" Льюис билан шартномани узайтирди  2 23:40Суперлига. "Сўғдиёна" — ОКМК 4:1  0 23:31Антонио Рюдигер 3 ойга сафдан чиқди  4 23:08Футзал. Ўзбекистон термаси Японияга қарши ўйнайди  0 22:51"Бешиктош" Жотани таркибига қўшиб олди  0 22:32Миржалол Қосимов: "Пароканда ўйин намойиш қилдик"  4 22:16Иван Бошкович: "Биринчи бўлимда футболдаги барча жабҳа бўйича рақибдан устун келдик"  9 21:46Люпчо Дориев: "Керакли вақтда голлар урдик"  8 21:27Суперлига. "Навбаҳор" – "Сурхон" ўйинида ҳисоб очилмади  36 21:13Тарихда шу кун. Қосимов "Ливерпуль"ни доғда қолдирганига 30 йил бўлди  5 20:57Мартинелли "Арсенал"даги рақобат ҳақида гапирди  0

Ўзбекистонлик ҳакамлар U-16 ўсмир қизлар ўртасидаги ОЧ саралашида ҳакамлик қилмоқда News

Ўзбекистонлик ҳакамлар U-16 ўсмир қизлар ўртасидаги ОЧ саралашида ҳакамлик қилмоқда

Айни кунларда Осиёнинг тўрт мамлакатида 2017 йили Хитойда бўлиб ўтадиган U-16 ўсмир қизлар ўртасидаги Осиё чемпионатига йўлланма берувчи саралаш ўйинлари бўлиб ўтмоқда.

Эътиборлиси, мазкур саралаш баҳсларини бошқариш учун ўзбекистонлик ФИФА рефериси Анна Сидорова ҳамда ФИФА лайнсмени Зилола Раҳматова Осиё Футбол Конфедерациясидан таклиф олган. Анна Сидорова ҳамда унинг ёрдамчиси айни кунларда Таиланд мамлакатида бўлиб ўтаётган Осиё Чемпионати саралаши "A" гуруҳи ўйинларида учрашувларни бошқармоқдалар. Жумладан, мазкур гуруҳнинг 1-туридан ўрин олган Мьянма ҳамда Лаос ўсмир қизлари ўртасидаги учрашувни айнан Анна Сидорова бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси бошқариб борган.

Таъкидлаш жоиз, Бангладеш мамлакати мезбонлик қилаётган U-16 ўсмир қизлар ўртасидаги Осиё чемпионати саралаш баҳслари "C" гуруҳида ҳам ўзбекистонлик ҳакамлар ишлайдилар. Мазкур гуруҳ ўйинларини бошқариб бориш учун ўзбекистонлик ФИФА рефериси Эдита Миробидова ҳамда ФИФА лайнсмени Кристина Середа ОФКдан таклиф олганлар. Ўзбекистонлик ҳакамлар мазкур гуруҳнинг 1-туридан ўрин олган БАА ҳамда Сингапур ўсмир қизлари ўртасидаги учрашувни бошқаришган.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика