Latest news

00:52Холанд жорий мавсум "Ман Сити" ва Норвегия терма жамоаси сафида 16 ўйинда 26 та гол урди  0 00:30Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Эльче"ни мағлуб этди  15 23:56"Милан" — "Рома". Таркиблар маълум  1 23:28АПЛ. "Манчестер Сити" ўз уйида "Борнмут"ни мағлуб этди, Ҳусанов ўйинда иштирок этмади  16 22:30Суперлига. "Қўқон-1912" "Машъал"га мағлуб бўлди, "Сўғдиёна" эса "Қизилқум"ни йирик ҳисобда енгди.  0 22:22"Нефтчи" ўз уйида "Сурхон"ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 22:12"Насаф" — "Ал Ваҳда" ўйини ҳакамлари маълум бўлди  6 22:00"Шўртан" Про лигага тушиб кетди  4 21:46"Ал-Ҳалдия" - "Андижон" ўйинини кореялик ҳакамлар бошқаришади  6 21:35Суперлига. "Нефтчи" - "Сурхон" 2:1  0 21:26Рўзиқул Бердиев: "Эртага мазмунли ўйин эмас, натижа учун ҳаракат қилсак тўғри бўлади"  17 20:54Иван Бошкович: "Кам гол ўтказаётган жамоага 3 та урдик"  3 20:37Акмал Рустамов: "Қизилқум"да тенг кучли иккита таркиб йўқ"  1 20:31Жозе Мораеш: "Насаф"нинг салбий натижалари зич тақвим билан боғлиқ"  11 20:21Отабек Нарзуллаев: "Бугунги ғалаба бизга сув ва ҳаводек зарур эди"  0

Ўзбекистонлик 30 ҳакам ФИФА рўйхатидан жой олди News

Ўзбекистонлик 30 ҳакам ФИФА рўйхатидан жой олди

ФИФА томонидан 2023-йил учун халқаро майдонларда ишлайдиган ҳакамлар, ёрдамчи ҳакамлар, ВАР ҳакамлари, футзал ва соҳил футболи ҳакамлари рўйхати эълон қилинди.

Унга кўра, мамлакатимиздан умумий 30 нафар ҳакам ушбу рўйхатдан ўрин олишган. Бу ҳақда Ўзбекистон футбол ҳакамлари расмий канали маълум қилди.

Эътиборли томони, 2023 йилда ФИФА ҳакамларимиз қаторида янги номларни учратиш мумкин. Сўнгги мавсумларни муваффақиятли ўтказиб келаётган Раҳимбек Каримов, шунингдек, ёрдамчи ҳакамлардан Авазбек Абдуллаев ва Зуфар Элибоев, футзал бўйича Ойбек Каллахўжаев, соҳил футболида Найим Қосимов каби номларга кўзингиз тушади. Бундан ташқари, Раҳимбек Каримов ва Абдурашид Худойберганов ВАР ҳакамлари сифатида рўйхатдан ўрин олишган.

Ўзбекистон футболида аёл ҳакамларга қаратилаётган эътибор ўз самарасини бермоқда. Жорий йилдан бошлаб Розиябону Юсупова халқаро майдонларда аёллар футболи бош ҳаками сифатида ишлаши мумкин бўлади. Шунингдек, Александра Кончикова ФИФА аёллар футзал ҳаками сифатида фаолият олиб бориш имкониятига эга бўлди.



ФИФА ҳакамларимизнинг умумий рўйхати:

Бош ҳакамлар

Раҳимбек Каримов, Рустам Лутфуллин, Эдита Мирабидова, Аскер Нажафалиев, Фирдавс Норсафаров, Аҳрол Рисқуллаев, Акобир Шукруллаев, Илгиз Танташев, Розиябону Юсупова.


Ёрдамчи ҳакамлар

Авазбек Абдуллаев, Зуфар Элибоев, Тимур Гайнуллин, Зилола Раҳматова, Руслан Серазитдинов, Кристина Середа, Бахтиёрхўжа Шавкатов, Санжар Шаюсупов, Александр Сидоров, Андрей Цапенко, Алишер Усманов.


ВАР ҳакамлари

Азиз Асимов, Раҳимбек Каримов, Фирдавс Норсафаров, Абдурашид Худойберганов.


Футзал ҳакамлари

Никита Афиногенов, Аскарбай Арзибеков, Ойбек Калахожаев, Александра Кончикова, Анатолий Рубаков.


Соҳил футболи ҳаками

Найим Қосимов

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика