Latest news

23:04"Астон Вилла" — "Челси". Таркиблар маълум  0 22:55А Серия. Туриндаги "Ювентус" — "Милан" ўйини якунланди  5 22:23Рамос "Интер Майами"га йўл олиши мумкин  1 21:55"Челси" тўпурари сафга қайтди  0 21:40БАА чемпионати. Абдуллаев четлатилган ўйинда "Хорфаккан" меҳмонда "Ажман" билан ўйинда иродали дуранг қайд этди  2 21:00АПЛ. "Манчестер Юнайтед" ўз уйида 19-ўриндаги жамоани юта олмади  11 20:37Ямалга 200 млн евродан ошиқ беришга тайёр клуб топилди  6 20:07Туркия Суперлигаси. "Сивасспор" "Коньяспор"га қарши ўйиннинг сўнггида ғалабани илиб кетди, Турғунбоев эса...  0 20:02Александр Стоймирович: "Барчаси биз ўйлагандек бўлмади"  0 19:51Клопп журналистнинг Салоҳ билан боғлиқ вазият ҳақидаги саволига жавоб берди  11 19:27Жамшид Саидов: "Вазифани бажардик"  1 19:14ЛаЛига. "Жирона" ғалабага эришиб, 2-ўринга кўтарилди. Жамоа ҳужумчиси тўпурарлар жадвалида етакчилик қилмоқда  4 19:07Салоҳ 79 дақиқада Клопп билан жанжаллашиб қолди  4 18:32Ўзбекистон Кубоги. "Олмипик Мобиуз" "Зомин"ни таслим қилиб, кейинги босқич йўлланмасини қўлга киритди  2 18:28Ўзбекистон кубоги. "Локомотив"ни енгган "Қизилқум" рақибини гуруҳда қолдириб, плей-оффга йўл олди  4

Ўзбекистонда VAR тизимини йўлга қўйиш бўйича семинар бўлиб ўтмоқда News

Ўзбекистонда VAR тизимини йўлга қўйиш бўйича семинар бўлиб ўтмоқда

Tags :  VARЎФА
Ўзбекистон футбол ассоциацияси юртимизда ҳакамлик даражасини ошириш, футбол учрашувларининг ҳакамлар томонидан ҳар жиҳатдан адолатли тарзда бошқарилишини таъминлаш мақсадида мунтазам равишда қатор лойиҳа ва дастурларни амалга ошириб келмоқда.

Халқаро тажрибадан келиб чиққан ҳолда, ФИФА ҳамда ОФК тавсияларига мувофиқ, футбол учрашувлари вақтида адолат ва шаффофликни таъминлаш мақсадида яқин келажакда Ўзбекистонда ҳам VAR (Video Assistant Referee – видео ёрдамчи ҳакам) тизимини жорий этиш кўзда тутилмоқда.



Шу боисдан кеча Тошкентда VAR тизимини йўлга қўйиш, ушбу тизимдан самарали фойдаланиш бўйича семинар бошланди. Унда ФИФА ва ИФАБ мутахассислари томонидан мазкур замонавий тизимни йўлга қўйишда эътибор қаратиш лозим бўладиган жиҳатлар, бунга қадар VAR тизими жорий этилган мамлакатлар тажрибасидан унумли фойдаланиш, VAR тизимининг фойдали жиҳатлари, ушбу тизимдан самарали фойдаланишда оператор ва ҳакамларнинг аҳамияти бўйича зарур кўникмалар тақдим этилмоқда.

Ўзбекистон футбол ассоциацияси ташаббуси билан ўтказилаётган ушбу семинарда ФИФА Ҳакамлар бошқармасидан Майкл Босслер, ФИФАнинг футболда замонавий технологияларни татбиқ этиш бошқармасидан Бхвешан Морген ва ИФАБ вакили Тибо Нийсен бу борадаги ўз билим ва тажрибалари билан ўртоқлашмоқда.

Семинарда ЎФА ва ПФЛ мутахассислари, Суперлига учрашувлари ҳакамлари, назоратчи ва йўриқчилар, Суперлига учрашувлари ўтказиладиган стадионлар директорлари ҳамда Спорт телеканали вакиллари иштирок этишмоқда.



Кеча старт олган семинарда бевосита иштирок этаётган ЎФА Биринчи вице-президенти Равшан Эрматов мазкур тизимнинг йўлга қўйилиши юртимизда футболнинг ривожи учун хизмат қилишини таъкидлаб ўтди:

- Сўнгги вақтларда ФИФА ҳамда ОФК томонидан футболга замонавий технологиялар жадал суръатларда татбиқ этилмоқда. Жаҳоннинг етакчи лигалари ҳам ўйиннинг ҳар томонлама адолатли ўтишини таъминлаш мақсадида VAR тизимини аллақачон йўлга қўя бошлашди. Шу ўринда, Ўзбекистон футбол ассоциацияси ҳам ўз олдига юқори мақсадлар қўймоқда. Юртимизда ФИФА ва ОФКнинг нуфузли мусобақаларини ўтказиш режалаштириляпти. Йирик мусобақаларга мезбонлик қилиш учун эса замонавий технологиялардан кенг фойдаланаётган ФИФА ҳамда ОФК каби илдамлашимиз талаб этилади. Шу боисдан яқин келажакда юртимизда ҳам VAR тизимидан фойдаланиш режалаштирилмоқда. Бу борадаги дастлабки қадамларни ташлаяпмиз. Ушбу семинар давомида олинадиган билимлар бизга мазкур тизимни татбиқ этишда ас қотишига аминман, - дея таъкидлади Равшан Эрматов.



Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика