Latest news

20:05Суперлига. "Динамо" – "Пахтакор" 0:1 (матнли трансляция)  42 19:58Ўзбекистонда ўтадиган ФИФА Футзал Жаҳон чемпионати-2024 мусобақасининг расмий логотипи эълон қилинди  0 19:53Аргентина терма жамоасига чақирилганлар рўйхати эълон қилинди  0 19:49"Марсел"нинг 3 нафар футболчиси ўққа тутилди  0 19:20Хорватия терма жамоаси Евро-2024 учун таркибини тақдим этди  2 18:55Суперлига. "Сурхон" – "Насаф" 0:1 (матнли трансляция)  18 18:54"Ливерпуль" "Байер" ҳимоячиси учун курашда пешқадамлик қилмоқда  0 18:26МЮ, "Манчестер Сити" ва "Тоттенхэм" Брантуэйтга қизиқмоқда  0 17:49ОКМК "Сўғдиёна"ни мағуб этган голларга бой ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 17:20"Реал" "Ливерпул"дан Мак Аллистерни сотиб олиш ҳақида ўйламоқда  1 16:52"Астон Вилла" "Челси" етакчиси билан шартнома имзоламоқчи  2 16:25Гаттузо Саудия Арабистони жамоасини бошқариши мумкин  1 15:59"Тоттенхэм" ҳимоячиси жамоани тарк этади  1 15:37Тиаго Силва "Челси" билан хайрлашди  6 15:10"Сурхон" – "Насаф", "Динамо" – "Пахтакор" учрашувларини кимлар шарҳлайди?  16

Ўзбекистонда қишки трансфер ойнаси очилди News

Ўзбекистонда қишки трансфер ойнаси очилди

Ўзбекистонда қишки трансфер ойнаси очилди ва у 2022 йилнинг 26 февраль санасига қадар давом этади.

"2022 йилги мавсумда Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси томонидан ўтказиладиган мусобақалар регламенти"да трансфер ойнаси давомида Суперлига футбол клублари фақатгина 10 нафар янги футболчини рўйхатдан ўтказишлари мумкинлиги белгилаб қўйилган ва клублар бу ҳақда икки ой муқаддам расман огоҳлантирилган. Бу кўрсаткич Суперлига йўлланмасини қўлга киритган уч клубда 15 тани ташкил қилади. 

6 декабрга қадар футбол клубларида исталган миқдорда янги футболчилар билан тузилган шартномаларни рўйхатдан ўтказиш имконияти мавжуд эди. Бу имкониятдан фақатгина "Навбаҳор" ва "Металлург" футбол клублари фойдаланди. Тез орада бу ҳақда маълум қилинади. 

Лимитдан ташқари ҳолатда футбол клублари 2021 йилги мавсумда жамоа шарафини ҳимоя қилган айрим футболчилар билан шартномаларни узайтиришлари ёки ўзларининг U-18 жамоаларидан чекланмаган миқдорда ёш иқтидорларни асосий жамоага таклиф этишлари мумкин бўлади. Шунингдек, 2000 йил ва ундан кейин туғилган футболчилар билан янги шартномалар ҳам лимитдан ташқари рўйхатдан ўтказилади.

Rating: +11   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика