Ўзбекистонда миллий футбол термасининг ўйинларига электрон чипталар жорий этилади
24 jan 2014 18:28
News
Ўзбекистонда миллий футбол термасининг ўйинларига электрон чипталар жорий этилади
Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоасининг уйдаги ўйинлари учун электрон чипталар жорий этилиши мумкин эди.
Бу ҳақда, «Халқ сўзи» газетасига асосланиб, «Газета.uz» хабар бермоқда.
Ўзбекистон Футбол Федерацияси биринчи вице-президенти Сардор Раҳматуллаевнинг маълум қилишича, ушбу чора нархларни сунъий равишда ошириб юбориб, бозорда қайтадан сотаётган олибсотар-чайқовчилар устидан шикоят қилган фуқароларнинг мурожаатларига жавобан жорий этилади.
Сардор Раҳматуллаевнинг қўшимча қилишича, электрон чипталар пайдо бўлиши билан «олибсотарлар учун ҳеч қандай иш қолмайди».
Маълумот ўрнида, 2013 йил давомида Ўзбекистон миллий терма жамоасининг «Бунёдкор» стадионида ўтказилган ЖЧ-2014 саралаши доирасидаги расмий ўйинлари арафасида чипталар билан боғлиқ шов-шувли муаммолар рўй берган эди. Бунга, кўп жиҳатдан, чипталарнинг олибсотарлар қўлига чиқиб кетгани сабаб бўлган эди.

Link :
Source : kun.uz
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments