Latest news

21:44Ҳоланд Салоҳни шарманда деган Каррагер ҳақида: "Уни кўрсам асабим бузилади"  1 21:11Жошуа Киммих: "Тиғиз тақвимдан нолишга бизнинг ҳаққимиз йўқ"  0 20:56ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  3 20:35Расман: "Динамо" Жалолиддин Жумабоев билан шартномани узайтирди  2 20:15Эвра: "Аморим "Манчестер Юнайтед" учун жонини беришга тайёр"  3 19:53"Интер" ҳимоячиси йил охиригача сафдан чиқди  0 19:38Расман: "Динамо" Санжар Қодирқулов билан шартномани узайтирди  2 19:19Расман: Олександр Кучеренко - "Локомотив" футболчиси  3 18:57Манба: "Милан" Алиссон билан шартнома тузмоқчи  2 18:29"Челси" ва "Реал" "Ноттингем Форест" футболчисига қизиқмоқда  1 17:59Мадуэке: "Арсенал" Чемпионлар Лигасини ютиши мумкин"  5 17:32Ҳоланд: "Мана шундай ўйинлар учун футбол ўйнаймиз"  7 17:03Расман: "Пахтакор" ва "Динамо" собиқ устози "Қўқон-1912" бош мураббийига айланди  13 16:36Родриго: "Реал" ҳали ишлаши керак бўлган жиҳатлар бор"  3 16:07Асенсио: "Биз Хаби Алонсони 100 фоиз қўллаб-қувватлаймиз"  2

Ўзбекистонда биринчи аёллар футбол мактаби очилди News

Ўзбекистонда биринчи аёллар футбол мактаби очилди

Бугун Қаршидаги "Геолог" спорт мажмуасида "Севинч" аёллар футбол мактаби очилиш маросими ҳамда "FIFA womenʼs football campaign" фестивали бўлиб ўтди.

Футбол мактаби очилиш маросимида Ўзбекистон футбол ассоциациясининг биринчи вице-президенти Равшан Сайфитдинович Эрматов, Ўзбекистон футболчилари уюшмаси раҳбари Камолиддин Мурзоев тадбир меҳмони сифатида иштирок этишди. 

Очилиш маросимида дастлаб Равшан Эрматов сўзга чиқиб, давлатимиз раҳбари томонидан футболга катта эътибор қаратилаётгани ва буни натижаси ўлароқ вилоятимизда катта ҳажмда ишлар амалга оширилганини эътироф этди ва бунинг учун Қашқадарё вилояти раҳбарияти хусусан "Шўртан газ-кимё мажмуаси" раҳбариятига ўз миннатдорчилигини билдириб ўтди. 

Ўзбекистон футболчилар уюшмаси раҳбари Камолиддин Мурзоев ҳам Қашқадарёда футбол учун яратилаётган шарт-шароитлар билан бошқа вилоятларга ҳам ўрнак бўлаётганини таъкидлаб ўтди.

Тадбирда "Насаф" ва "Севинч" жамоалари президенти Шуҳрат Асланов ҳам сўзга чиқиб, "Севинч" жамоаси ўзбек футболида ўз ўрнига эга жамоа эканлигини, бу жамоа ўзбек аёллар футболи учун муҳим ўрин эгаллаганини, бу олиб борилаётган ишлар ўзбек футболи келажаги учун амалга оширилаётганини таъкидлаб ўтди. 

Футбол мактаби очилишида "Насаф" жамоаси бош мураббийи Рўзиқул Бердиев ва Марко Станоевич ҳам бўлғуси футболчиларга омад тилашди.

"Севинч" аёллар футбол мактаби 50 ўринга мўлжалланган бўлиб, бу даргоҳда юртимизнинг турли чеккаларидан истеъдодларни жалб қилинади. Маҳаллий футболчилар эса машғулотларга уйларидан қатнашади.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика