Latest news

21:38"Барселона" Кейн учун 64,5 млн евро товон пули тўлашга тайёр. "Бавария" форварди Левандовскийнинг ўрнига идеал номзод сифатида кўрилмоқда  1 20:58U-21 биринчилиги. "Пахтакор" - чемпион!  2 20:36Эндрик учун янги даъвогар пайдо бўлди  2 19:55Криштиану Роналду қизини 8 ёши билан табриклади: "Даданг сени жуда яхши кўради ????"  1 19:34Карло Анчелотти: "Реал"да дуранг — бу инқирознинг бошланиши?"  2 18:15Жоан Лапорта: "Ламин Ямал — даҳо, дунёда ўз позициясида энг яхшиси, аммо ҳали чўққига етмаган"  6 17:48Тони Пулис: "ВАР кўрилиши икки дақиқадан ошмасин ва соф ўйин вақтини жорий этиш керак"  3 17:08U-19 чемпионати. Ярим финалда Тошкент ҳамда Қашқадарё дербиси бўлади  1 16:53Жереми Доку: "Арсенал" ёки бошқаларни кузатмаймиз. Агар "Ман Сити" яхши ўйнаса, биз билан рақобат қилиш қийин"  7 16:14Гвардиола ёзда "Манчестер Сити"ни тарк этиши мумкин  2 15:27Жоан Лапорта: "Барселона" ва "Реал" ўртасидаги муносабатлар яхши эмас"  1 15:24"Футбол олами". "Нефтчи" чемпионликни Фарғонада нишонлаш имконига эга бўлди..."  6 15:03U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон - Панама 6:1  1 14:35Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мағлубиятга учради  25 14:18Жоан Лапорта: "Месси эндиликда “Барселона”га футболчи сифатида қайтмайди"  7

Ўзбекистонда 5 йилдан бери ёши "урилган" 8 нафар футболчи аниқланди News

Ўзбекистонда 5 йилдан бери ёши "урилган" 8 нафар футболчи аниқланди

Бу ҳақда ПФЛ матбуот хизмати хабар берди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 4 декабрдаги “Ўзбекистонда футболни ривожлантиришни мутлақо янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 5887-сон Фармонида мамлакатда футболни ривожлантиришга тўсқинлик қилаётган муаммолардан бири сифатида футбол мусобақаларида қатнашувчи спортчининг биологик ёшини сунъий кичрайтириш масаласи ҳам келтирилган ҳамда бундай ҳолатларнинг олдини олишга қаратилган чора-тадбирлар белгиланган.

Лига мазкур масалада 2020 йилдан буён Адлия органлари билан ҳамкорликда ишлаб, ҳар мавсум сўнгида ўзининг илк профессионал меҳнат шартномасини имзолаган футболчилар рўйхатини шакллантиради ҳамда улар орасидан ёши кичрайтирилган футболчиларни аниқлайди. Худди шу тартибда Лига 2024 йилги мавсумда илк профессионал шартномасини имзолаган футболчилар рўйхатини Адлия органларига тақдим этганди. Аниқланишича, рўйхатда мавжуд бўлган 364 нафар футболчидан фақатгина бир нафарида бу каби муаммо мавжуд. Яъни, футболчи аслида 2004 йил туғилган бўлса-да, унинг 2006 йилда туғилганлигини тасдиқловчи ҳужжат Лига рўйхатидан ўтказилган. 

Адлия вазирлиги мазкур хулосани тақдим этгач, Лига футболчини рўйхатдан ўтказган клубдан унинг тегишли ҳужжатларини ҳақиқий туғилган йили бўйича қонун доирасида расмийлаштиришни таъминлашни шу йилнинг 7 февраль санасига қадар амалга оширишни талаб қилганди. Ўтган давр мобайнида клуб ҳамда футболчининг ота-онаси мазкур қонун бузилиш ҳолатини бартараф этиш устида иш олиб борди ва унинг ҳужжатлари ҳақиқий туғилган йили бўйича расмийлаштирилиши таъминланди. 

Маълумот учун, Адлия вазирлиги билан ҳамкорликда Лига 2020 йилдан буён бир қатор футболчиларни ўз ҳужжатларини ҳақиқий туғилган йили бўйича расмийлаштирилишига эришди: 

2020: 1 нафар (Қашқадарё вилояти)

2021: 3 нафар (Жиззахдан 2 нафар ва Тошкент вилояти)

2023: 3 нафар (Қашқадарёдан 2 нафар ва Самарқанд вилояти)

2024: 1 нафар (Тошкент вилояти). 

Лига футболни ривожлантириш йўлидаги Президент қарор ҳамда фармонларида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш йўлидаги ҳамкорлиги учун Адлия вазирлигига миннатдорчилик билдиради. Ишонамизки, рақамлаштириш бўйича амалга оширилаётган ислоҳотлар сабаб яқин йилларда бу каби муаммолар тўлиқ бартараф этилади.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика