Latest news

02:03Лига 1. "Ланс" Абдуқодир Ҳусановсиз ҳам ғалаба қозонди  1 01:51УЕФА Евро-2024 қайдномасини 26 нафар ўйинчигача оширди  0 01:40Жасур Жалолиддинов: "Рақибдан кучлироқ эдик"  3 01:26Умарали Раҳмоналиев: "Бутун Ўзбекистон халқидан минг бор узр сўрайман"  13 01:13БАА. Ҳожимат Эркинов "Ал Ваҳда" сафида ОЧЛ финалчисини мағлуб қилиб, Лига кубогини қўлга киритди!  3 00:35Фоден журналистлар талқинига кўра АПЛнинг ушбу мавсумдаги энг яхши ўйинчиси деб топилди  0 00:08Тимур Кападзе Японияга қарши кечган финалдан сўнг нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  60 23:49Ўзбекистон ОТЖ U-23 Осиё кубоги "Fair Play" соврини билан тақдирланди  61 23:31"Ланс" Абдуқодир Ҳусановни тез орада бошланадиган "Лорьян"га қарши ўйин қайдномасига киритмади  17 23:19Япония – Ўзбекистон ўйинида қандай статистика қайд этилди?  27 23:01U-23 Осиё кубоги. Абдувоҳид Неъматов турнирнинг энг яхши дарвозабони деб топилди!  27 22:51Ўзбекистон Олимпия ўйинларининг "С" гуруҳидан жой олди. Испанияга қарши ўйнаймиз  58 22:40Винисиус ЕЧЛда ҳафта ўйинчиси деб топилди  7 22:38U-23 Осиё кубоги. Япония чемпион! Олимпиадага чиқиб бўлган Ўзбекистон пенальтидан гол ура олмади  531 21:23Про лига. "Қўқон-1912" ва "Машъал"да ғалаба. "Бухоро" "Арал" билан дуранг ўйнади  1

Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси – Бурсада News

Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси – Бурсада

Ўзбекистон U20 ёшлар терма жамоаси ёшлар ўртасидаги 2013 йилги жаҳон чемпионатида иштирок этиш учун 19 июнь, чоршанба куни Туркиянинг Бурса шаҳрига етиб келди.
Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси футболчилари жой олган ҳаво кемаси Тошкентдаги маҳаллий вақт билан 8:15да учиб, салкам беш соат деганда нафақат Туркиянинг, балки Евроосиёнинг энг катта маданий, сиёсий ва иқтисодий марказларидан бири ҳисобланган Истанбулга шаҳрига келиб қўнди. Ёшлар терма жамоаси аъзолари, ФИФА томонидан олдиндан белгиланган режа асосида, аввал Истанбулдан Яловага салкам икки соат давомида «Истанбул денгиз автобуслари» компаниясига тегишли «Султон Сулаймон» паромида, сўнгра, мусобақа ташкилотчилари томонидан Аҳмаджон Мусаев шогирдлари учун ажратилган ва «Özbekistan» ёзуви туширилган махсус автобусда ЖЧ-2013нинг шиори – «Юлдузлар шу ерда порлайди» («Yıldızlar Burada Yükseliyor»)билан тўлдирилган Бурса шаҳрига етиб келишди.

Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси инсоният тарихидаги энг буюк салтанатлардан бири ҳисобланган Усмонийлар империясининг илк пойтахти бўлган Бурса шаҳридаги «Crowne Plaza» меҳмонхонасида ЖЧ-2013 баҳслари «F» гуруҳидаги қолган жамоалар – Янги Зеландия, Хорватия ва Уругвай терма жамоалари билан бирга истиқомат қилмоқда. Эътиборли томони, «Султон Сулаймон»даги Истанбулдан Яловагача, сўнгра Яловадан Бурсагача бўлган йўлда Хорватия ёшлар терма жамоаси делегацияси ўзбекистонликлар билан бирга келди.

Таъкидлаш жоиз, мусобақа мезбонлари ва ташкилотчилари Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси делегациясини жуда илиқ кутиб олишди ва турк меҳмоннавозлигининг энг яхши жиҳатларини намойиш этишди. Жаҳон чемпионати баҳслари умуман бошқа савиядаги мусобақа эканлигини мусобақага жалб этилган ходимларнинг ўз вазифасига профессионал ёндашувидан ҳам билиш қийин эмас. Ўз навбатида, Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси вакиллари яратилган шароитлардан мамнун эканликларини маълум қилишди.

Эслатиб ўтамиз, ўз тарихидаги учинчи бора ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати баҳсларида иштирок этаётган Ўзбекистон терма жамоаси 23 июнь куни Янги Зеландия, 26 июнь куни Хорватия, 29 июнь куни эса Уругвай терма жамоаларига қарши баҳс олиб боради.

Туркияда ташкил этиладиган 2013 йилги ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати баҳсларида иштирок этиш учун Бурса шаҳрига 18 июнь куни етиб келган Аҳмаджон Мусаев шогирдлари шу куннинг ўзидаёқ дастлаби машғулотларни ўтказишди.

«Бурсаспор» клубининг «Вакифкўй» базасида ташкил этилган машғулотларда барча футболчилар тўлиқ иштирок этди. Жумладан, жароҳати сабаб Испанияда ташкил этилган сўнгги хорижий йиғинни ўтказиб юборган терма жамоа сардори Владимир Козак ҳам Тошкентдаги сўнгги машғулотлардаёқ жамоа билан бирга машғулотларда тўлақонли иштирок этишни бошлаган эди.

Узоқ йўл босилганидан сўнг ўтказилгани сабаб, терма жамоа мураббийлар штаби Туркиядаги илк йиғинда футболчиларга кўп юклама беришмади. Футболчилар енгил машқлар билан чекланиб, асосан, жамоаларга бўлиниб тўп билан ишлашга кўпроқ эътибор қаратишди. «Вакифкўй»даги машғулотлардан сўнг футболчилар сузиш ҳавзасида бўлишди. Қайд этиш жоиз, Ўзбекистонга ёруғ юз билан қайтишни ният қилган ушбу терма жамоадаги муҳит аъло даражада, футболчилар эса ҳал қилувчи ўйинларга тайёр.

ЖЧ-2013даги дастлабки учрашувни 23 июнь куни Янги Зеландия терма жамоасига қарши ўтказадиган Ўзбекистон ёшлар терма жамоасининг навбатдаги машғулотлари ҳам «Вакифкўй» қароргоҳида ташкил этилади. Машғулотлар 20 июнь, пайшанба куни Тошкент вақти билан 18:00да бошланиши режалаштирилган.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика