Latest news

17:17Ўзбекистон терма жамоасининг октябрдаги иккинчи рақиби номи маълум бўлди  3 16:57"Қайрат" - "Реал" учрашуви сайтимиз фотографи нигоҳида (ФОТОГАЛЕРЕЯ)  1 14:19Антони МЮдаги ёзги давр ҳақида: "Менга ҳурматсизлик қилишди"  5 13:24Обамеянг – бир ўйиннинг учта голида иштирок этган ЧЛнинг энг кекса футболчиси  1 12:57Гюндоган "Галатасарой"нинг уйдаги ғалабаси ҳақида: "Ливерпуль" футболчиларидан бири менга келиб сўради: "Бу ерда доим шундай атмосфера бўладими?"  2 12:38Жейми Каррагер: "Виртцни "Ливерпуль" асосий таркибидан чиқариш керак"  3 11:51Нойер – журналистга "Пафос"нинг голи ҳақида: "Сиз дарвозабон бўлганмисиз?"  2 10:48The Telegraph АПЛнинг барча даврлардаги энг яхши мураббийлар рейтингини тузиб чиқди  12 10:18Гризманн "Атлетико" тарихидаги ушбу натижага эришган илк футболчига айланди  5 09:52"Қайрат" бош мураббийи "Реал"дан учралган мағлубият ҳақида фикр билдирди  7 09:25ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Аргентина ўйинларда иштирок этишдан бош тортди, биз эса Уругвай билан келишувга эришдик"  13 09:07Sofascore. "Галатасарой"га мағлуб бўлган "Ризеспор"нинг ҳимоясидаги энг катта баҳони Алиқулов олди  9 08:58Мбаппе: "Буни унутишга ҳеч қачон ҳаққимиз йўқ"  13 08:50МЛС. 8 та гол урилган учрашувда "Интер Майами" мағлубиятга учради, Суарес иккита гол урди  39 08:02ОЧЛ 2. Бугун "Андижон" "Ал Аҳли"ни меҳмон қилади  13

Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Андижон ва Наманганда Берлин U-18 жамоаси билан иккита ўртоқлик ўйини ўтказади News

Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Андижон ва Наманганда Берлин U-18 жамоаси билан иккита ўртоқлик ўйини ўтказади

Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Осиё чемпионати саралашига тайёргарлик олиб бораётгани ҳақида хабар бериб ўтгандик.

Терма жамоамизнинг рақиблари 9 май куни бўлиб ўтадиган қуръа ташлаш маросимида аниқ бўлади.

Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси муҳим мусобақага етарлича тайёргарлик кўриши учун Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан барча чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Жумладан, шу йилнинг 20 май куни Германиянинг Берлин U-18 жамоаси Ўзбекистонга ташриф буюради. Отабек Ғуломхўжаев бошчилигидаги Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси водийда Берлин U-18 жамоаси билан иккита ўртоқлик ўйини ўтказади.

21 май куни бўлиб ўтадиган учрашув Андижонда, 23 май кунидаги ўйин эса Наманганда ўтказилади. Мазкур ўйинлар орқали Отабек Ғуломхўжаев терма жамоага номзод футболчиларни синовдан ўтказиб, турли ўйин услубларини амалда қўллаб кўриши режалаштирилган. Шу билан бирга бу учрашувлар водийдаги футбол мухлислари учун ажойиб футбол байрами сифатида ўтиши ҳам аниқ.

Rating: +9   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика