Latest news

00:30Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Эльче"ни мағлуб этди  14 23:56"Милан" — "Рома". Таркиблар маълум  0 23:28АПЛ. "Манчестер Сити" ўз уйида "Борнмут"ни мағлуб этди, Ҳусанов ўйинда иштирок этмади  15 22:30Суперлига. "Қўқон-1912" "Машъал"га мағлуб бўлди, "Сўғдиёна" эса "Қизилқум"ни йирик ҳисобда енгди.  0 22:22"Нефтчи" ўз уйида "Сурхон"ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 22:12"Насаф" — "Ал Ваҳда" ўйини ҳакамлари маълум бўлди  6 22:00"Шўртан" Про лигага тушиб кетди  3 21:46"Ал-Ҳалдия" - "Андижон" ўйинини кореялик ҳакамлар бошқаришади  6 21:35Суперлига. "Нефтчи" - "Сурхон" 2:1  0 21:26Рўзиқул Бердиев: "Эртага мазмунли ўйин эмас, натижа учун ҳаракат қилсак тўғри бўлади"  17 20:54Иван Бошкович: "Кам гол ўтказаётган жамоага 3 та урдик"  3 20:37Акмал Рустамов: "Қизилқум"да тенг кучли иккита таркиб йўқ"  0 20:31Жозе Мораеш: "Насаф"нинг салбий натижалари зич тақвим билан боғлиқ"  11 20:21Отабек Нарзуллаев: "Бугунги ғалаба бизга сув ва ҳаводек зарур эди"  0 20:12Баҳром Ҳайдаров: "Бунчалик осон гол ўтказиб юбормаслигимиз керак эди"  0

Ўзбекистон ва Хитой футбол ассоциацияси мутасаддилари иштирокида учрашув ўтказилди News

Ўзбекистон ва Хитой футбол ассоциацияси мутасаддилари иштирокида учрашув ўтказилди

23 январь куни ЎФАда Хитой футбол ассоциацияси вакиллари иштирокида учрашув бўлиб ўтди.

"Унинг аввалида ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Эрматов икки мамлакат ўртасида футболни ривожлантириш борасидаги ҳаракатлар янги босқичга чиқишига умид билдирди. Хитой кўп жабҳада дунёда ўз ўрнига эга эканлиги, хусусан, мамлакат футболи ҳам катта натижаларга эришаётганини қайд этди. 



Ўз навбатида, хитойлик мутахассислар Ўзбекистон ва Хитой ўртасида футболнинг барча йўналишида самарали ҳамкорлик истиқболларига тўхталишди. Ўзбекистоннинг Осиё футболидаги мавқеини эътироф этишди. Томонлар ўзаро тажриба алмашиш масалаларини атрофлича кўриб чиқдилар. Хусусан, турли терма жамоалар ўртасида ўртоқлик учрашувларини ташкиллаштириш, халқаро мусобақаларга Ўзбекистон терма жамоаларини жалб этиш, Миллий, Олимпия ва аёллар терма жамоалари ўртасида турнирларни йўлга қўйиш бўйича таклифлар билдирилди. 



Футбол инфратузилмаси, академиялар фаолияти ва терма жамоалар базасини ташкил этишда Хитой тажрибасини ўрганиш, ҳакамлар учун тажриба алмашиш дастурларини жорий этиш масалаларига тўхталиб ўтилди. Маълумки, Хитойда дунёнинг футболи энг ривожланган мамлакатларидан мутахассислар фаолият олиб боришмоқда. Бу борада юртимиз вакиллари ҳам ўзаро тажриба алмашиш дастурларида иштирок этиб, ўз малакасини ошириш истиқболи юзасидан фикр алмашилди. 

Ханчжоуда бўлиб ўтадиган Осиё ўйинлари олдидан икки мамлакат Олимпия терма жамоалари ўртасида ўртоқлик ўйинини ўтказиш режага киритилди. Ҳар икки томон ҳам узоқ муддатли самарали ҳамкорлик қилишга тайёр эканликларини билдирдилар", – дейилади ЎФА матбуот хизмати тақдим этган хабарда.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика