Latest news

01:18Муҳаммад Ҳакимов: "Тикланиб олишимиз керак"  1 00:18Сайфиддин Содиқов: "Бош мураббийимизнинг кўрсатмаларини тўлиқ бажара олмадик"  2 23:30U-17 ЖЧ. Ўзбекистон – Панама 6:1   3 23:12Расман: Ўзбекистон 1/16 финалда Хорватия билан ўйнайди  15 22:29Абубакир Шукуруллаев: "Энг муҳим ўйинимиз эди"  6 21:52Иброҳим Шокиров: "Барча дарвозабонлар пенальтига олиб келадиган хато қилаётганини кўрганман"  7 21:25Абдулмалик Анваров бошидан жароҳат олди  9 20:32U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади  169 20:11Ўзбекистон футзал терма жамоаси Ислом бирдамлиги ўйинларида 3-ўринни қўлга киритди  7 19:52Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда барпо этиладиган 55 минг ўринли стадион қурилишига тамал тоши қўйди  55 19:34"Ливерпуль" "Брайтон" етакчисига даъвогар  4 19:09Роналду ЖЧ-2026 унинг учун сўнггиси бўлишини эълон қилди  10 18:39"Манчестер Юнайтед" Шешконинг жароҳати жиддийлигидан хавотирда  1 18:12U-17 Жаҳон чемпионати. Гуруҳдан чиқсак, ким билан ўйнаймиз?  29 17:44Кьеза Италия терма жамоасига чақирувдан бош тортдими?  3

Ўзбекистон ва Қозоғистон ЖЧ-2034ни қабул қилмоқчи! Стадионлар билан нима қилиш керак? News

Ўзбекистон ва Қозоғистон ЖЧ-2034ни қабул қилмоқчи! Стадионлар билан нима қилиш керак?

Олдинги мундиаллардаги тажрибаларни ўргандик.

Бугунги куннинг энг асосий янгилиги – Ўзбекистон ва Қозоғистоннинг ЖЧ-2034ни ўтказиш учун қўшма ариза бериши мумкинлиги бўлди. Мияга келадиган биринчи савол: мусобақа ўйинлари қаерда ўтказилади? Championat.Asia мухбири Николай Егоричев олдинги жаҳон чемпионатлари тажрибасини ўрганди.



→ БУМ! Қозоғистон Ўзбекистон билан бирга ЖЧ-2034ни қабул қилмоқчи


Деярли ҳар бир ўтказилган жаҳон чемпионати мамлакатдаги футбол ривожланиши учун туртки бўлади. Энг ёрқин мисоллар: АҚШ (ЖЧ-1994), Япония ва Корея (ЖЧ-2002), Қатар (ЖЧ-2022).

Россияда (ЖЧ-2018) Германия (ЖЧ-2006), Бразилия (ЖЧ-2014) ва Франция (ЖЧ-1998)ни ҳисобга олмаса ҳам футбол яқингача юқори даражада эди. Умумий ҳисобдан жаҳон чемпионатидан сўнг унчалик ўсишга эришмаган ЖАР (ЖЧ-2010)ни ажратиб кўрсатиш мумкин.

Аммо, стадионларга ўтсак. Жаҳон чемпионатлари ўйинлари қайси стадионларда ўтказилганлиги ва уларнинг қачон қурилганини кўрамиз.


ЖЧ-2002

Жанубий Корея:

Тэгу (сиғими – 68,014, қурилиш йили - 2001)

Сеул (63,961 / 2001)

Асиад стадиони (55,982 / 2001)

Инчхон (52,179 / 2001)

Ульсан Мунсу (43,550 / 2001)

Сувон (43,188 / 2001)

Кванжу (42,880 / 2001)

Чонжу (42,391 / 2001)

Чежу (42,256 / 2001)

Тэжон (40,407 / 2001)


Япония:

Халқаро стадион (72,327 / 1998)

Сайтама 2002 (63,000 / 2001)

Экопа (50,600 / 2001)

Нагаи (50,000 / 1964, 1996 йилда реконструкция)

Мияги (49,000 / 2000)

Оита (43,000 / 20001)

Ниигата (42,300 / 2001)

Касима (42,000 / 1993)

Кобе Уинг (42,000 / 2001)

Саппоро Доум (42,000 / 2001)


Шундай қилиб, ЖЧ-2002даги стадионлар сони 20та эди, улардан 17таси бевосита турнир учун қурилган. Энди эса Россиядаги ЖЧ-2018 ва яқинда ўтказилган Қатардаги ЖЧ-2022да нималар бўлганини кўрамиз.


ЖЧ-2018

Лужники (78 011 / 1956 йилда қурилган, 1997, 2004 ва 2017 йилларда реконструкция)

Газпром Арена (64 468 / 2016)

Фишт (44 287 / 2014)

Спартак Арена (44 190 / 2014)

Волгоград Арена (43 713 / 2018)

Ростов Арена (43 472 / 2018)

Нижний Новгород (43 319 / 2018)

Казань Арена (42 873 / 2013)

Самара Арена (41 970 / 2018)

Мордовия Арена (41 685 / 2018)

Калининград Арена (33 973 / 2018)

Екатеринбург Арена (33 061 / 1957, 2011 ва 2018 йилларда реконструкция)


12 стадиондан атиги олтитаси бевосита жаҳон чемпионатига қурилган.


ЖЧ-2022

Лусаил (88 966 / 2021)

Эль-Байт (68 895 / 2021)

Халифа (45 857 / 1976, 2005 ва 2018 йилларда реконструкция)

Ахмед бин Али (45 032 / 2003, 2020 йилларда реконструкция)

Эдьюкейшн Сити (44 667 / 2016, 2020 йилларда реконструкция)

Эль-Тумама (44 400 / 2021)

Эль-Жануб (44 325 / 2019)

Стадион 974 (44 089 / 2021)


ЖЧ-2022 ўтказилган саккиз стадиондан атиги тўрттаси турнир учун қурилган.

Жаҳон чемпионатлари ўйинлари ўтказиладиган стадионлар сони қисқариши тенденциясини кўряпмиз. Агар ЖЧ-2002да 20та стадион бўлган бўлса, 2018 йилда 12та, 2022 йилда эса умуман саккизта эди. Бундан ташқари, турнир учун камроқ ареналар қурилди.

Стадионларнинг минимал сиғими ўртача 35-40 минг атрофида бўлади. Бу талабларга Ўзбекистонда фақатгина "Пахтакор" ва "Бунёдкор" жавоб бериши мумкин, шу билан бирга ҳар икки арена реконструкция қилиниши керак. Бу биринчи навбатда "Пахтакор"га тегишли. Бундай стадионлардан Қозоғистонда битта бор – "Астана Арена"нинг сиғими 33 000 ва 2009 йилда қурилган.



Шу билан бирга, АҚШ, Канада ва Мексика қабул қиладиган ЖЧ-2026да олдингидек 32та эмас, 48та жамоа бўлади. Шу билан, турнир ўйинлари ўтказиладиган стадионлар сони яна кўпайди (16).

Шундай қилиб, 2034 йилги жаҳон чемпионатига мезбонлик қилиш учун Ўзбекистон ва Қозоғистон 13та янги стадион қуриши, учтасини реконструкция қилиши керак.


Буни амалга оширишнинг имкони борми? Ўзининг ўйлаб кўринг.


Қозоғистон Ўзбекистон билан бирга ЖЧ-2034ни қабул қилмоқчи. Алишер Никимбаев нима дейди?


Николай Егоричев тайёрлади

Rating: +11   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика