Latest news

13:33Луис Диас "Бавария"га ўтиш арафасида: клублар музокараларга киришмоқда  4 13:06"Спортинг" Гёкерешни Суарес билан алмаштирмоқчи  1 13:05U-16 халқаро турнири. Ўзбекистон Японияга қарши баҳс юритмоқда (онлайн ҳисоб)  5 12:39Файзуллаевнинг мураббийи: "Аббос ўзи учун тўғри қарор қабул қилади"  2 12:18Марко Верратти Қатарда жамоасини ўзгартирди  0 11:50"Комо" таркибни кучайтиришда давом этади. А Серия клуби "Селтик" юлдузини 19 млн еврога сотиб олмоқчи  4 10:50Ўзбекистон МТЖ аъзосига Туркия клуби қизиқиш билдирмоқда  4 10:24Мусиала операция қилинди  7 09:53“Навбаҳор“ футболчиси ОКМКга ўтди  3 09:22“Пахтакор“ вингери фаолиятини “Андижон“да давом эттиради  9 08:51Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Японияга қарши баҳс олиб боради  6 08:20“Пахтакор“ Муҳаммадали Ўринбоевнинг трансферидан қанча ишлаб олди?  10 08:00Суперлига-2025. “Нефтчи” - “Хоразм” 2:0  0 07:48Анхель Ди Мария янги жамоаси билан шартнома имзолади  0 01:12Суперлига-2025. Биринчи давранинг эсда қоларли лаҳзалари  1

Ўзбекистон ва Иордания ўйин олди расмий машғулотларни ўтказди News

Ўзбекистон ва Иордания ўйин олди расмий машғулотларни ўтказди

Бугун "Пахтакор" марказий стадионида 18:00 дан бошлаб Ўзбекистон Миллий терма жамоаси ўйин олди расмий машғулотларни ўтказди.
Қосимов шогирдлари икки гуруҳга бўлинган ҳолда бир соат давомида машғулот олиб борди. Бугунги расмий машғулотларда асосан ёшлар таркиби иштирок этди. Уларда Фарҳод Тожиев, Воҳид Шодиев, Фозил Мусаев ва Ислом Тўхтахўжаев ҳам қўшилди. Ўзбекистон терма жамоаси бугунги машғулотларни асосан стандартлар билан ишлашга қаратди. Қизил ва кўк либосга бўлинган ҳолда олиб борилган машғулотлардан қисман бўлсада эртанги таркиб маълум бўлди.

Эртага тахминий бошланғич таркиб қуйидагича бўлади:

Элдор Суюнов - Eгор Кримeц, Ислом Тўхтахўжаев, Даврон Хошимов - Владимир Козак, Сардор Рашидов, Жамшид Искандеров, Азамат Исроилов, Фозил Мусаев - Фарҳод Тожиев, Игор Сергеев

Айтганча эртага ҳар икки жамоа олтитадан ўйинчини захирадан тушишга келишиб олинди.

19:00 дан бошлаб эса Иордания терма жамоаси машғулотларни бошлади. Ушбу жамоа аъзолари эса асосан тўп билан ишлаш машқларини бажарди. Бир соат давомида индивидуал ҳаракатлар устида ишлади.

Терма жамоалар маркази расмий шахсларини маълум қилишича эртанги учрашувга айни вақтгача бор йўғи 40 дона чипта сотилган. Учрашувга бўлган қизиқиш жуда пастлиги ҳақида касса ҳодимлари айтиб ўтмоқда.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика