Latest news

23:13Мбаппе қатнашган "Реал"нинг ўйин олди машғулотидан эксклюзив фотомақола  3 22:59Африка Миллатлар кубоги. Нигерия Жазоирни мағлуб этиб, ярим финалга йўлланма олди  2 22:44"Фенербаҳче" - Туркия Суперкубоги соҳиби!  3 22:15Англия Кубогида бундай ҳолат 117 йил деганда такрорланди  0 21:55Англия Кубоги. "Манчестер Сити" "Эксетер" дарвозасига 10та гол урди, Ҳусанов тўлиқ ўйнади  19 21:30Алдаётган Рафинья, ўйлаётган Берналь ва бошқалар - "Барселона" машғулотидан фотомақола  5 20:55U-23 Осиё Кубоги. Эрон билан дуранг ўйнадик. Гуруҳдан чиқиш масаласи охирги турга қолди  117 20:31Абдуҳолиқов, Зотеев, Нуруллоев ва бошқалар: "Локомотив" машғулотидан суратлар  4 19:53Беларусь чемпионатининг иккинчи тўпурари Тошкент жамоасига ўтиши керак эди  0 19:21Англия Кубоги. Амалдаги ғолиб 6-лига вакилига мағлуб бўлди, "бўрилар"дан ғалаба  0 18:55Тажрибали футболчилар "Локомотив" машғулотларида  2 18:33U-23 Осиё Кубоги. Гуруҳдошимиз Жанубий Корея Ливанга имконият қолдирмади   2 18:06Ислом Тўхтахўжаев: “Ҳар қандай футболчига бундай ишқибозлар қаршисида ўйнаш ёқимли”  5 17:52Ханси Флик: "Мбаппе - энг зўр ҳужумчи, лекин биз ўзимизга ишонамиз"  13 17:17Футзал. Олий лига пешқадамида бош мураббий ўзгарди  2

Ўзбекистон U-23 мезбонларни мағлуб этди News

Ўзбекистон U-23 мезбонларни мағлуб этди

U-23 Осиё чемпионати доирасидаги Ўзбекистон U-23 - Хитой U-23 учрашуви бўлиб ўтди.

Унда Равшан Ҳайдаров бошчилигидаги терма жамоамиз 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Ягона гол 14-дақиқада ҳимоячи Хожиабар Алижонов томонидан урилди.

Ўзбекистон 3-тур учрашувини 15 январь куни Уммонга қарши ўтказади. Бу баҳс Тошкент вақти билан соат 13:00да бошланади.


Ўзбекистон U-23 - Хитой U-23 - 1:0

Гол: Хожиакбар Алижонов 14, - 1:0.

Ўзбекистон U-23 -
1.Ботирали Эргашев, 2.Рустамжон Ашурматов, 3.Хожиакбар Алижонов, 5.Аббосжон Отахонов, 6.Азизжон Ғаниев, 7.Одилжон Ҳамробеков, 9.Забиҳилло Ўринбоев, 10.Жавоҳир Сидиқов (8.Жасур Яхшибоев, 66), 16.Дониёржон Нарзуллаев (22.Бобур Абдихолиқов, 90+2), 17.Достонбек Ҳамдамов (15.Ойбек Рустамов, 72), 20.Достонбек Турсунов

Хитой U-23 - 12.Зоу Ючен, 3.Ли Ксиаоминг, 5.Гао Зунйи, 6.Яо Жуншенг (10.Танг Ши, 46), 7.Веи Шихао, 8.Хе Чао, 13.Ли Хаилонг, 16.Ли Шуаи, 17.Янг Лийю, 19.Лиу Йиминг, 22.Ба Дун (9.Жанг Юнинг, 76)

Огоҳлантиришлар: Ли Шуаи 18, Рустамжон Ашурматов 57, Аббосжон Отахонов 68.



МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ


90+4. Учрашув тугади! Ўзбекистон U-23 Хитой устидан ғалабага эришди! Барчани табриклаймиз! 

90+2. Ўзгариш. Дониёржон Нарзуллаев ўрнига Бобур Абдихолиқов тушди

90. Ўйинга 4 дақиқа қўшиб берилди.

86. ЗАРБАААААААААААААА! Ботирали Эргашев Танг Шининг зарбасини ушлаб қолди!

84. Хитойликлар гол уриш учун катта куч билан олдинга ўтишмоқда.

76. Ўзгариш. Ба Дун ўрнига Жанг Юнинг тушди

74. Хавфли вазият!  Вакилларимизнинг ҳужуми ўйиндан ташқари ҳолат туфайли узилиб қолди

72. Ўзгариш. Достонбек Ҳамдамов ўрнига Ойбек Рустамов тушди

68. Огоҳлантириш. Аббосжон Отахонов

65. Ўзгариш. Жавоҳир Сидиқов ўрнига Жасур Яхшибоев тушди

59. Жавоҳир Сидиқов ҳозир оёғини ушлаб йиқилиб тушди, шифокорлар унга ёрдам беришди. Ҳаммаси жойида Сидиқов қайтди

57. Огоҳлантириш. Рустамжон Ашурматов

52. Забиҳилло Ўринбоев рақиб билан жанжаллашиб қолди, ҳакам мезбонларга жарима тўпини тепишни айтди

49. Вакилларимиз анчагина фаол ўйнашмоқда. Жарима тўпини амалга оширдик, тўпни дарвозабон эгаллаб олди.

46. Иккинчи тайм бошланди


Биринчи тайм статистикаси

45+2. Тайм тугади. Ҳозирча 1:0 ҳисобида олдиндамиз

45+1. Биринчи тайм охирида Достон Турсунов рақиб билан тўқнашиб кетди

45. Биринчи таймга 2 дақиқа қўшилди

43. ЗАРБАААААААА! Ботирали Эргашевдан ажойиб сейв! Ҳозир у жамоамизни голдан сақлаб қолди

40. Вакилларимиз бурчак тўпини амалга оширишди. Достон Турсунов ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди

37. Хитойликлар ҳисобни тенглаштириш учун кўпроқ ҳужумга ўтишни бошлади.

32. Рақиблар гол уришди, аммо гол урган футболчи Ботирали Эргашевга нисбатан қўпол ўйнагани учун ҳакамларни голни инобатга олишмади. 

28. Зарба! Азизжон Ғаниевнинг зарбаси анчааа ноаниқ кетди

25. Тўп билан муомала қилишда Ўзбекистон олдинга ўтиб олди 51:49

23. Жавоҳир Сидиқов икки футболчидан ўтиб кетиб зарба берди, тўп ҳимоячига тегиб майдонни тарк этди.

20. Хавфли вазият! Рақиблар бурчак тўпини амалга оширишди. Дарвозага йўлланган зарбани Нарзуллаев боши билан қайтариб юборди. 

19. Достонбек Ҳамдамов рақиб жарима майдони ичида йиқилди, ҳакамлар пенальти йўқ дейишди

14. Жарима майдони ичида Ҳамдамовнинг зарбасини ҳимоячи қайтарди, Алижонов эса қайтган тўпни дарвозага йўллади - 1:0. 

14. ГОООООООООООООООООООООООООООООООЛ! ХОЖИАКБАР АЛИЖОООООООООООНООООООООООООВ! 1:0

12. Дастлабки дақиқаларда Хитой футболчилари тўп билан кўп муомала қилишганди, ҳозир вазият тенглашди

10. Хавфли вазият! Достон Ҳамдамовнинг зарбаси тўғри дарвозабонга борди ва посбон тўпни ушлаб олди.!

9. Дониёр Нарзуллаев ўнг томондан ҳужумга ўтди, уни ҳимоячи йиқитди. Жарима тўпи

2. Бугун чап қанот ҳимоясида Хожиакбар Алижонов, ўнг қанотда Аббос Отахонов ўйнайди. Марказий ҳимояда Ашурматов ва Турсунов ҳаракат қилади.

1. ЎЙИН БОШЛАНДИ!

- Хитой давлат мадҳияси

- Дастлаб Ўзбекистон давлат мадҳияси  

- Футболчилар майдонга тушиб келишди.

- Учрашув соат 13:00да бошланади

Rating: +104   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика