Latest news

14:01Сульшер "Бешиктош"дан кетган тақдирда, унинг ўрнига ким келиши мумкинлиги маълум  0 13:36Муҳим голлар панорамаси: Сардор Абдунабиев яна "Нефтчи"ни жазолади  0 13:03"Лос-Анжелес" Сонга йилига 20 млн доллар таклиф қилди. МЛСда фақат Месси кўпроқ маош олади - 20,45 млн  1 12:35Бруну Фернандеш "Манчестер Юнайтед"да қолади  0 12:08ПСЖ 68 млн евролик трансферни амалга оширмоқда  2 11:32"Реал" ва "Барселона" "Челси" форвардига даъвогарлик қилмоқда  2 10:54Хоразмлик мухлисларга хушхабар. "Хоразм" уйига қайтмоқда  8 10:42ПСЖ футболчисини "Галатасарой"га таклиф қилди  1 10:07"Манчестер Юнайтед" "Барселона" футболчисига 70 миллион евро таклиф қилди  0 09:30Русланбек Жиянов: "Иккинчи таймда ўйинимиз очилди"  2 09:02Жиззахдаги стадион "ёнган" учрашувдан ГАЛEРEЯ  0 08:33Ўртоқлик учрашуви. Ҳусанов майдонга тушган баҳсда "Манчестер Сити" ғалаба қозонди  2 08:04Суперлига. Бугун 16-тур якунланади  2 07:35Лионель Месси жароҳат олди  2 07:05Суперлига. "Бунёдкор" ва "Насаф" сафарда ғалаба қозонди, "Навбаҳор" эса "Динамо" билан дуранг ўйнади  0

Ўзбекистон U-21 терма жамоаси – халқаро мусобақа чемпиони! News

Ўзбекистон U-21 терма жамоаси – халқаро мусобақа чемпиони!

Хитойда ўтказилган халқаро футбол мусобақасида иштирок этаётган Жамшид Саидов бошчилигидаги Ўзбекистон U-21 терма жамоаси бугун сўнгги ўйинини Хитойга қарши ўтказди.

Бугунга қадар вакилларимиз мусобақа доирасида Тожикистон U-21 ҳамда Мьянма U-21 терма жамоаларини мағлуб этишган эди.

Бугунги ўйинда мезбонлар Хитой U-21 терма жамоасига қарши саф тортган ўзбек ўғлонлари муросасиз кечган баҳсда 1-1 ҳисобидаги жанговар дурангга имзо чекишди. Учрашувдаги ўзбекистонликларнинг голига Шерзод Насруллаев муаллифлик қилди.

Умумий ҳисобда 7 очко тўплаган юртдошларимиз мусобақа чемпиони унвонига сазовор бўлишди. 2-ўрин Хитойга насиб қилган бўлса, 3 ва 4-ўринларни Тожикистон ва Мьянма терма жамоалари ўзаро бўлиб олишди.


Хитой дарвозасига Шерзод Насруллаев томонидан киритилган гол турнирдаги энг чиройли гол деб топилди ва унга ташкилотчилар томонидан махсус соврин топширилди.


Ўйиндан сўнг кийим алмаштириш хонаси футболчиларимиз томонидан тозаланиб, мусобақа ташкилотчилари ва Хитой халқига  "Ўзбекистон номидан рахмат" деб ёзилган миннатдорчилик хати қолдирилди.

Rating: +60   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика