Ўзбекистон U-20нинг Жаҳон Чемпионатидаги рақиби Янги Зеландияни мағлубиятга учратди News

Ўзбекистон U-20нинг Жаҳон Чемпионатидаги рақиби Янги Зеландияни мағлубиятга учратди

Ўзбекистон ёшлар терма жамоасининг Жаҳон Чемпионати гуруҳ босқичидаги рақибларидан бири — Гондурас мундиаль мезбони Янги Зеландияга қарши ўртоқлик учрашуви ўтказди.
Учрашувнинг 6-дақиқасидаёқ Янги Зеландия ёшлар терма жамоаси ҳисобни очган бўлсалар-да, Гондурасликлар биринчи тайм якунига қадар уни тенглаштира олди. 

Ўйиннинг 63-дақиқасида эса Гондурас Алберт Элиснинг голи эвазига ҳисобда олдинга чиқиб олиб, учрашув якунига қадар унинг ўзгармаслигини таъминлай олишди. 

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон U-20 Жаҳон Чемпионатида ўзининг дастлабки учрашувини айнан Гондурасга қарши ўтказади. Ушбу учрашув 1 июнь куни Тошкент вақти билан 9:00да бошланади.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика